Шахсан Президентнинг ўзи Олимпиада ўйинлари чемпионларини ўша куннинг ўзидаёқ телефон орқали табриклаши олдин кузатилмаган эди... Ўзбек аёл спортчилари шу вақтгача тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида ҳали ғолиб бўлмаганди... Дзюдо бўйича бугунгача қанчадан-қанча маҳоратли атлетларимиз Олимпиада баҳсларида иштирок этган бўлса-да, бу спорт турида олтин медаль қўлга киритилмаган эди... Юқоридагилар — Парижда давом этаётган ёзги Олимпиада ўйинларида дзюдо бўйича ғолибликни қўлга киритган Диёра Келдиёрованинг ғалабаси нақадар катта аҳамиятга эга бўлганини англатади. Шу вақтгача Осиё ва жаҳон чемпиони, Осиё ва Ислом бирдамлиги ўйинларининг олтин медалига эга чиққан Диёра эндиликда улар сафига Олимпиаданинг олтин медалини ҳам қўшиб қўйди. Шунингдек, у Зулфия номидаги Давлат мукофоти ва “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган. МАЪЛУМОТ УЧУН: Диёра Келдиёрова 1998 йилда Пастдарғом туманидаги “Пўлатчи” маҳалласида туғилган. 20 йилдан буён дзюдо билан шуғулланади. 6 ёшида Хуршида Холиқова мураббийлигида мазкур спорт тури машғулотларида қатнаша бошлаган ва 12 ёшида Ўзбекистон чемпиони бўлган. 2013 йилда миллий терма жамоага қабул қилинган. Олимпиада ўйинларида Диёранинг чемпионлик йўли осон кечмади. У бу йўлда дастлаб япониялик Олимпиада ва тўрт карра жаҳон чемпиони Ута Абенинг 5 йиллик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди, чорак финалда германиялик Маша Балҳаусни, ярим финалда мезбонларнинг биринчи рақамли спортчиси, Олимпия ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари соҳиби Амандин Бушарни, финалда “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинларининг чемпиони косоволик Дистрия Красничини мағлубиятга учратди. Президент биринчилардан бўлиб табриклади Президент Шавкат Мирзиёев Диёра Келдиёровани Олимпиада чемпионлиги билан табриклаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди. “Сиздек жасоратли, матонатли, фидойи қизим борлигидан ғурурланаман. Камдан-кам бўладиган ғалаба бўлди. Дунё қойил қолди. Ўзбекистон обрўсини жуда кўтардингиз, раҳмат қизим. Ғалабангиз ўзбек аёли, менинг севимли қизларим нималарга қодир эканини дунёга намойиш этди... Бу ҳали ҳаётингизда катта-катта ғалабаларнинг бошланиши бўлиши керак. Тарихдаги буюк боболаримизга, оналаримизга муносиб бўлиб, жаҳонда номингизни қолдиришда қўлимиздан келганча ёрдам берамиз. Лекин меҳнат, жасорат ўзингиздан, қизим”, — деди давлатимиз раҳбари чемпион билан телефон орқали мулоқот чоғида. “Қизимиз юзимизни ёруғ қилди” Ҳар бир ота-она фарзандининг ютуқларидан фахрланади, “Сенга тарбия берган ота-онангга раҳмат”, деган сўзларни эшитганда ғурур туяди. — Қизим иштирок этган ҳар бир мусобақани ҳаяжон билан кузатамиз, — дейди чемпионнинг онаси Дилором Шарипова. — Ёшлигидан “Чемпион бўламан, телевизорда кўрсатишади, бутун Ўзбекистон мени олқишлайди”, дер эди. Мана, азалий рақиби, бир неча йилдан буён ғалабани бермай келаётган япониялик Ута Абе ва яна бир нечта номдор спортчиларни доғда қолдириб, ниятига етди — юртимиз байроғини баланд кўтариб, Олимпиада чемпиони бўлди. Қизимнинг ютуқларидан фахрланаман. — Неча кундан буён телефонимиз тинмайди, хонадонимизга келиб табрикловчилар жуда кўп, бундан бошимиз кўкка етмоқда, — дейди Диёранинг отаси Бахтиёр Мардонов. — Айниқса, Президентимиз Диёра билан телефон орқали гаплашиб табриклагани ва унга биз – ота-онаси ва мураббийларига ўзларининг миннатдорлик туйғуларини етказиб қўйишни айтганини эшитиб, қувончимиз ўн чандон ошди. Диёра Олимпиадада тарихий ғалаба қайд этиб, юзимизни ёруғ қилди, ишончимизни оқлади. Устозлари, маҳалламиздагилар, масъуллар уйимизга келиб, Диёранинг чиқишини биргаликда кузатишди, ғалаба билан табриклади ва ҳаммаси учун раҳмат айтишди. Рости, ота-она учун бундан ортиқ бахт, фахр бўлмаса керак. — Диёра кўзимизнинг олдида улғайди, болалигидан кўплаб ютуқларга эришди, — дейди Пастдарғом туманидаги “Пўлатчи” маҳалласи раиси Ислом Мажидов. — Ҳар гал унинг ғалабаларини маҳалладаги ёшларга ўрнак сифатида кўрсатамиз. Биласизми, Диёра Олимпиада сари йўл олар экан, маҳалла идорасига келиб, биздан, оқсоқоллардан дуо олди.…
Ўтган икки ярим йиллик тажрибадан келиб чиқиб, айтаманки, ҳоким ёрдамчиси авваламбор, тадбиркор, уддабурон ва муаммодан қочмайдиган бўлса, одамларнинг ишончига кира оларкан. Бунинг учун ўзига ишониши, низомий вазифаларини бекаму кўст адо этиши учун бор салоҳиятини бағишлаши даркорлигини ҳис қилдим. Маҳалламизда 4 730 нафар аҳоли яшаса, жорий йил хатловда уларнинг 38 нафари ишсиз сифатида рўйхатга олинганди. Хатлов натижасига кўра, олдимга бир қанча режалар белгиладим. Энг асосийси, янги иш ўринлари яратиш ҳисобига маҳаллани ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш эди. Босқичма-босқич олдимга қўйган мақсадимга етяпман. Жумладан, ишсиз фуқароларнинг 32 нафари рўйхатдан чиқарилди. 22 нафарига узоқ муддат фойдаланиш учун ер ажратилган бўлса, 8 нафарига имтиёзли кредит, 2 нафарига субсидия берилди. Маҳалладаги бўш иш ўринларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мавсумий ишчиларга бўлган талабини аниқлаш орқали биринчи навбатда, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва хотин-қизларни бўш иш ўринларига жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилишга ҳаракат қиляпман. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, бунинг учун кредит олишда кўмаклашиш, маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, кооперация асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган етакчи тадбиркорларга имтиёзли кредит ажратишни ташкил этишга алоҳида эътибор беряпман. Шу йилнинг ўзида 25 нафар тадбиркорга 700 миллион сўм миқдорда имтиёзли кредит ажратилишига эришдим. Томорқадан унумли фойдаланишни ташкил этиш, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, уруғчилик, кўчатчилик, гулчилик каби фаолият турларини йўлга қўйишга кўмаклашдим. Натижада ўтган даврда маҳалламизда тадбиркорлар сафи ортиб, 10 нафарга етди. Аҳолининг 1 480 нафари доимий ва 120 нафари мавсумий иш билан таъминланди. 130 нафар ёшлар ва аёллар ўқув курсларига йўналтирилди. Бугун маҳалламизда камбағал хонадонлар деярли қолмади. Ҳудудимизда ҳунармандчилик, боғдорчилик соҳалари янада ривожланиб, 130 та оила ўзини ўзи банд қилди. Фаоллар билан ҳамжиҳатликда маҳалламизда илғор тажрибаларни қўллашга интиляпмиз. “Сайхунобод тажрибаси”ни қўллаётган хонадонлар даромади тобора ошиб бораётганини биргина оила мисолида таҳлил қилиб берай. Сардоба кўчаси, 111-уйда яшовчи Сиддиқжон Тошболтаев хонадонида ота-она, ака-ука, фарзандлар бўлиб, жами 12 нафар киши яшайди. Томорқа майдони 28 сотихдан иборат бўлиб, экин экиладиган қисмида турли навли узум етиштирилади. Сайхунобод ва Уйчи тумани намунаси асосида ушбу хонадон танлаб олингани бежиз эмас. Чунки бу хонадон эгалари илгари фақат узумчилик билан шуғулланарди. Энди бешта йўналишда даромад олишига имкон яратилди. Новвойчилик, асаларичилик, паррандачилик, қуёнчилик, юк ташиш хизмати ва яна биогумус тайёрлаш бўйича иш ташкил этилди. Бунинг учун “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида “Халқ банки” туман бўлими томонидан 57 миллион сўм кредит ажратилди. Имтиёзли кредит асосида 8 та тандир, 4 та асалари оиласи, 30 дона парранда, мотороллер ҳамда ҳомийлик ҳисобидан 5 дона қуён олиб келинди. Ҳисоб-китоб қилиб кўрсак, хонадон аҳли 8 та тандирда ўртача бир кунда 100 дона патир ёпса, нархи 25 минг сўм бўлса, бир йилда 36,5 минг дона нон ёпади. Паррандадан (қора товуқ) бир кунда ўртача 20-25 дона тухум олса, бир дона тухумнинг нархи 2 минг сўм. Бу, бир йилда 8 125 дона тухум, дегани. Бир йилда ўртача бир қути асаларидан 15 килограмм, жами 60 килограмм асал етиштирилади. Қуёнчиликдан йилда ўртача бир дона қуён 28 тагача кўпайишини ҳисобга олганда, бир дона қуёндан 200 минг сўмдан даромад бор. Мотороллер нонларни манзилга тез ва сифатли ҳамда йўл ҳақи тежалган ҳолда етказмоқда. Бу, маҳсулот таннархи пасайишига ёрдам бермоқда. Дастлабки ҳисоб-китобга кўра,…
Жорий йилда Шаҳрисабз шаҳри “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти”нинг туристик пойтахти, деб эълон қилинди. Ана шу тантаналар доирасида “Мираки” маҳалласига Қашқадарё вилоятида биринчи бўлиб “Туризм маҳалласи” мақоми берилди. Айтиш керакки, бу эътироф бизга юксак ғурур ва ифтихор бағишлайди. “Мираки” маҳалласидаги 1 144 та хонадонда 5 286 нафар аҳоли истиқомат қилади. Асосий “драйвер” — туризм ва малиначилик. Ҳудуд виқорли тоғлар бағрида жойлашгани боис табиати сўлим, сувлари зилол. Бу манзил ёз фасли келди, дегунча маҳаллий сайёҳлар билан тўлиб-тошади. Уларнинг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, ортда қолган йилда бу ерга келган хорижлик сайёҳлар сони минг нафардан ортди, 1 миллион нафарга яқин маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрди. Маҳалла бир пайтнинг ўзида 6,5 минг нафар туристга хизмат кўрсата олади. Бу, ўз навбатида, хизмат кўрсатиш сифатини оширишни тақозо қилади. Шунга кўра, маҳаллага олиб келувчи автомобиль йўллари асфальтланди, ҳудуд инфратузилмаси яхшиланди. Бироқ фақат шу билангина туризм сифатини яхшилашнинг имкони йўқ, албатта. Шу боис Президент қарорига асосан, “Шаҳрисабз” туристик марказини ташкил этиш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилди. Унга кўра, “Мираки”, “Улоч”, “Полмон” ва Амир Темур номли маҳаллалар ҳудудидан 240 гектар ер майдонида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва туризм инфратузилмаси объектлари жойлаштирилади. Дам олувчиларга замонавий шароитлар яратиш мақсадида Туристик марказда меҳмонхоналар комплекси, меҳмон уйлари, овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо-кўнгилочар марказлар, очиқ турдаги автотураргоҳ ҳамда дор йўли барпо этилади. Маълумот учун, “Мираки” маҳалласида 3 та маданий мерос объекти, 30 дан ортиқ табиий туризм масканлари ҳамда 19 та жойлаштириш воситаси ва 120 дан ортиқ оилавий меҳмон уйлари мавжуд. Ҳудуднинг ўзига хос “ташриф қоғози”га айланиб бораётган “Ҳисорак” сув омбори атрофида сайёҳлар учун “Томоша майдончаси” ва “Дор йўли” фаолияти йўлга қўйилган. Таклифлар масаласига келсак, “маҳалла еттилиги” вакилларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш керак. Айниқса, раислар учун санаторий ва сиҳатгоҳларга йўлланмалар тақдим этилса, яхши бўларди. Бу фаолият самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Очиғи, орамизда ўн йиллаб маҳалла тизимида меҳнат қилаётган бўлса-да, бирон марта санаторийга бепул йўлланма олмаган раислар талайгина. Қолаверса, “еттилик” вакилларининг барчасини KPI асосида баҳолаш ва рағбатлантириш тизимини тезроқ амалиётга жорий этиш керак. Зеро, бу орқали ходимларнинг ишга бўлган масъулияти ортади, рағбат янада шижоат билан ишлашга ундайди. Бобур АЗИЗОВ, Шаҳрисабз туманидаги “Мираки” маҳалласи раиси.
Поп туманидаги “Нуробод” маҳалласида яшовчи, “Ёшлар дафтари”дан — Президент билан учрашувгача бўлган масофани босиб ўтган “VIRTUAL GROUP” корхонаси асосчиси Исломжон ДАВЛАТОВ: — Вақтдан унумли фойдаланиб, илмий ва маънавий салоҳиятини ошириб борган ёшлар зиммасидаги вазифани уддалаган ҳисобланади. Чунки, ёшликда олинган илм тошга битилган нақш кабидир. Юртимизда ўзини намоён этиши учун ёшларга кўп имконият яратилган. Мен ана шу имкониятдан унумли фойдаландим. Аввало ўзим ҳақимда тўхталиб ўтсам. Оилада отасиз, бувимнинг қарамоғида катта бўлганман. Шунга қарамасдан яхши билим олишимга шароит яратиб беришган. Мактабни тамомлагач, қизиқишим бўйича хориж олий ўқув юртига кирмоқчи бўлганман. Аммо омад етишмаган. 2021 йилда маҳаллада ёшлар етакчиси тавсияси билан “Ёшлар дафтари”га рўйхатга киритилдим. Шунда олдимга аниқ мақсад қўйишим кераклигини англадим. Ниятим жиддийлашди. IT соҳасида тадбиркорлик фаолиятимни бошладим. Маҳалладаги ёшлар етакчиси маслаҳатини бериб борди. Икки йилда мана шу даражага етиб, оддий қишлоқ боласи катта тадбиркорга айландим. Давлат раҳбарига ўз лойиҳам бўйича тақдимот қилиш имконига эга бўлдим. Раҳбарлигимдаги “VIRTUAL GROUP” корхонасида 7 нафар ёшлар бандлигини таъминлаганман. “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида 30 нафар ёшга ахборот технологиялари соҳасида касб ўргатдим. Шу кунгача 20 дан ортиқ лойиҳа ишлаб чиқиб, буюртмачиларга етказиб бердим. 2022 йил март ойида қиймати 500 млн. сўмга тенг IT export йўналишидаги корхонани ишга туширдик. Бундан ташқари, 300 нафар ёшларни компьютер саводхонлиги, дастурлаш асослари, мобил робототехника, веб ва мобил иловалар яратиш, график ва веб-дизайн йўналишлари бўйича ўқитдик. “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг учинчи ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган оилаларнинг 50 нафардан ортиқ фарзандлари бепул ўқитилиб, дастурчилик йўналишида фаолиятини бошлади. Тумандаги ҳар бир маҳалладан 2 нафар ёш дастурчи тайёрлаш мақсадида лойиҳа ишлаб чиқдим. Бунинг учун 7 та мактаб информатика хонасидан фойдаланиб, бепул дарсларни йўлга қўйдим. Келгусида 25 миллиард сўмлик “IT cluster” лойиҳасини йўлга қўйишни, IT-Парк ва корхона билан ҳамкорликда тумандаги 4 та секторда қиймати 250 млн. сўмга тенг “IT coworking” маркази очишни режа қилганман. 2023-2024 йил режасига кўра, 16 миллиард сўмлик лойиҳани амалга оширяпмиз.
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ Электрон сўровнома тарзида ўтказилган хатлов жараёнларида Навоий вилоятидан 1,5 минг нафардан зиёд ногиронлиги бўлган ишсиз фуқаро давлат ташкилотларида ишлаш истагини билдирган. Ҳозиргача мазкур ҳудуд бўйича 338 та бўш иш ўрни эълон қилинган бўлиб, унда минг нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахс иштирок этмоқда. Айни вақтгача 20 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган бўлса, бўш иш ўринларининг 109 таси бўйича суҳбат жараёни давом этмоқда. Хусусан, Навоий шаҳрининг “Бинокор” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Муҳаммад Асадов vacancy.argos.uz платформаси орқали эълон қилинган бўш иш ўринига ҳужжат топширди. Натижада у Навоий шаҳридаги 3-сонли мактабда тарих фани ўқитувчиси сифатида ўз фаолиятини бошлади. Педагогика йўналишида таълимнинг магистратура босқичини тамомлаган бу йигитга янги жамоада иш бошлаш анча куч ва ғайрат бағишлади. У дарс беришдан ташқари, мустақил изланувчи сифатида илмий фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳудудимизда шу каби 524 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари истиқомат қилади. Фаолиятимни бошлаганимдан буён 31 та “кейс” очилган бўлса, уларнинг 25 тасини ижобий натижалар билан ёпишга муваффақ бўлдик. Одамлар рози бўлиб, кўрсатилган хизматлардан кўнгли тўлсагина ишни якунига етказамиз. Ҳеч кимнинг муаммоси ечимсиз қолиб кетмаслиги учун астойдил ҳаракат қиляпмиз. Умрзоқ Қуллиев — 31 ёшда. Болалигидан ногирон, ҳаракатланишда муаммолари бор. У билан суҳбатлашгунимизча фақат уйда ўтирган. Кўчага чиқишга, одамларга қўшилишга сира хоҳиши бўлмаган. Хонадонига кириб борганимизда, бизни ёруғ юз ва ўзгача умид билан қаршилади. Ташқи кўринишидан анчагина бақувватлиги билиниб турарди. Имкониятлари катта экани, параспорт билан шуғулланиб, яхши ютуқларга эришиши мумкинлигини айтганимизда, бироз иккиланди. Ўзини синаб кўриш мақсадида пара ядро улоқтиришга қатнай бошлади. Икки ойлик машғулотлардан кейин маҳаллаларда ташкиллаштирилган параолимпиадада иштирок этди. Буни қаранг, йиллаб шу йўналишда шуғулланиб юрганлар қолиб, у Республикада 4-ўринни қўлга киритди. Умрзоқ аввал ҳафтада 3 кун машғулотларга борган бўлса, ғалабадан кейин ҳар куни 3-4 соат вақтини спортга бағишлаяпти. Олдига аниқ мақсадлар қўйиб, ҳаракат қилишни бошлади. Ҳаёт шундай ажиб неъмат. Ўз устида ишлаган, синовларда енгилмаган инсонларни кутилмаган совғалар билан сийлашни яхши кўради. Аслида ҳар ким унга аталган имкониятлар эшигини ўзи очиши керак. Атрофдагилар фақат туртки ва кўмак бериши мумкин, холос. Иш жараёнида ҳар хил инсонлар билан гаплашамиз. Муаммо ва дардларини тинглаймиз. Биринчи навбатда, кайфиятини ўрганамиз. Кузатувларимиз натижасига кўра, кам таъминланган оилаларда тушкунлик кўпроқ сезилади. Айниқса, фарзандига етарлича шароит яратиб бера олмаётгани, тўгарак ва қўшимча машғулотларга юбора олмаётганидан куюнади. Уларга бироз кўмак бериш мақсадида фарзандларининг 3 ойлик IT курсларида бепул таҳсил олишига ёрдамлашдик. Битирувчилар компьютер саводхонлиги ва дастурлаш бўйича бошланғич билим ва малакага эга бўлди. Бундан ташқари, 20 дан ортиқ оилага болалар нафақаси тайинланди. Боланинг ота-она бағрида улғайганига нима етсин. Лекин турмуш ташвишлари, рўзғор юки баъзиларни оиласидан узоқда яшашга мажбур қилади. Ҳудудда 3 нафар вояга етмаган боланинг яқинлари хорижда ишлаш учун кетишган. Вақтида пул юбориб, моддий таъминотини қилиб турибди. Аммо уларнинг ёнида таълим-тарбиясини назоратга оладиган, қинғир ишлардан қайтариб турадиган одам бўлиши шарт. Шу мақсадда барчасига қариндошларини расман васий этиб тайинладик. 11 ёшдаги бу қизнинг ота-онаси чет элга кетганига 5 ойдан ошди. Айни вақтда бувисининг қарамоғида. Шундай бўлишига қарамай, ўқишлари жуда сусайиб кетган. Ҳатто, синфда қолдириш масаласи кўндаланг қўйила бошлади. Тарбиясида турли салбий жиҳатлар пайдо бўлди. Бундан ҳабар топганимиз ҳамон ёши 60 дан ошган бувисининг олдига бордик. Расман васий бўлишга кўндирдик. Барча ҳужжат ишлари якунига етгач,…
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 мартда “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолашда маҳалла раисининг иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ҳукумат қарори билан Президентнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган норма ижроси таъминланади. Яъни «маҳалла еттилиги»нинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича алоҳида баҳоланади, KPI кўрсаткичлари “еттилик” аъзоларининг иш берувчилари билан келишилади. Маҳалла раислари ходимлар фаолиятини баҳолашда 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлади. “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг иш ҳақини асосий иш жойидан бериш тартиби сақлаб қолинган ҳолда, KPI асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, улар моддий рағбатлантирилиб борилади. “Маҳалла еттилиги” фаолияти тегишли индикаторлар бўйича баҳоланади. Қарорга асосан, “маҳалла еттилиги” аъзоларининг фаолияти уларнинг ҳар ойлик иш режалари асосида амалга оширилади. “Еттилик”нинг ҳар бир аъзосига уларнинг фаолият йўналишидан келиб чиқиб, устувор тадбирлар ва вазифалар ажратилади. Маҳалла раиси ва “еттилик” вакилларининг фаолиятини KPI асосида баҳолашда ҳар ойлик иш режаларининг амалга бажарилиши инобатга олинади. Бир ой муддатда “Маҳалла еттилиги” аъзолари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаш методикаси қайта ишлаб чиқилади. Бу жараёнда хотин-қизлар фаоли фаолиятини баҳолашда ички ишлар органлари тазйиқ ва/ёки зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга берган ҳимоя ордерлари сони инобатга олинмайди. Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолашда “янги ташкил қилинган субъектлар” кўрсаткичига асосан, уларнинг олис ҳудудларда фаолият юритаётганларига қўшимча коэффициент бериш имконияти ҳисобга олинади. Қарорга кўра, Маҳалланинг ягона платформаси доирасида маҳалла раиси томонидан “маҳалла еттилиги” аъзолари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаш тизимини назарда тутувчи модуль ишлаб чиқилади. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ходимларнинг KPI маълумотлари шаклланадиган ахборот тизимларини Маҳалланинг ягона платформасига интеграция қилади.
Sign in to your account