Маҳалламизда 1 889 нафар аҳоли яшайди. Уларнинг аксарияти ҳудуддаги бозорда савдо-сотиқ билан шуғулланади. Хотин-қизлар тикувчилик соҳасида касаначилик асосида иш билан банд. Ўтган йили 12 нафар фуқарога тадбиркорлик учун имтиёзли кредит ажратилди. 13 нафар ишсиз шахс доимий иш билан таъминланди. Сектор раҳбарига ўтган йили ижтимоий ҳимоя, инфратузилма билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилдик. Шу асосда иккита кўчанинг 538 метр қисми асфальтланди, 713 метрига шағал тўкилди. Кўчаларга 67 дона тунги ёритгичлар ўрнатилди, битта трансформатор янгиланди, видеокузатув камералари қўйилди. Ҳозирда ечимини кутаётган иккита масала бор: бири — маҳалла биноси мавжуд эмас. Ҳозирда Ўрмон хўжалиги ташкилотининг битта хонасида фаолият юритяпмиз. Ҳудудда аҳоли жуда зич яшайди, бўш ернинг ўзи йўқ. Шу боис бино қуриш мушкул бўляпти. Масала ечими учун ҳатто ҳокимлик маҳаллада кимдир ҳовлисини сотса, уни сотиб олиб, йиғин учун идора қуриб беришга ҳам тайёр. Иккинчи масала — ҳудудда 1960 йилларда қурилган болалар боғчаси бор. Уни таъмирлаш зарур, март ойида ишлар бошланишини айтишган, кутяпмиз. Маҳалламиз ажралиш ва жиноятчилик масаласида “яшил” тоифада. Ўтган йили бирорта оила ажрашмади, жиноят содир бўлмади. Тўртта оилани яраштирдик. 18 йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, оилавий ажралишларга, асосан, молиявий масалалар, етишмовчилик, йўқчилик сабаб бўляпти. Ўғлимизни уйлантиришга шошяпмизу, унинг эртага оилани еплаши, рўзғорни юрита олишини ҳисобга олмаяпмиз. Аксарият ёшларнинг қўлида бирорта касби йўқ, ўқимаган, оқибатда ишсиз юраверади. Кузатсангиз, бугун кўпгина оилаларда оналар назоратни қўлга олган. Эркакларнинг оиладаги ўрни йўқолиб боряпти. Нега? Сабаблар яна ўша молиявий жиҳатга бориб тақалади: уйида етарли шароитни қилиб қўймаган, рўзғорнинг кам-кўстини бутламаган, оталик бурчини унутиб қўяётган эркакни аёли ҳурмат қиладими? Айниқса, шундан сўнг, аёлнинг ўзи ишласа, пул топса, рўзғорни юритса, “эрни нима қиламан, иккита болани ўзим еплаб оламан”, деган қараш шаклланиб боради. Оилага дарз кетади... Шу билан ҳаммаси тугайдими? Афсуски, йўқ! Икки ўртада болалар жабр чеккани қолади. Оғриқлиси, бу ажралиш эртага болаларнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатишда давом этади: ўқиши, юриш-туришини назорат қилиш сусаяди, енгил ҳаётга ўрганиб боради, онанинг уларни тергаб туришга вақти бўлмайди. Демак, оила қуришдан олдин, биринчи навбатда, йигитлар бирор ҳунарли, касб-корли бўлсин, эртага оилани мустақил идора қила олсин, рўзғорни бутласин! Зеро, ажралишлар таҳлили бундай ҳолат кўпинча ўзига тўқ оилаларда эмас, айнан етишмовчилик доимий муаммо бўлган хонадонларда кўпроқ кузатилмоқда. Тизимга оид фикрларни баён этсам, ҳар қандай жамоада ишнинг натижаси самарали бўлиши учун бирдамлик зарур. Ҳар ким аравани ҳар томонга тортса, бир мақсад сари бирлашмаса, ишнинг самараси сезилмайди. Маълум вақт бўлдики, маҳалла шундай фаолият юритди. Ҳар бир ходимнинг ўз раҳбари бор, ҳар бири алоҳида-алоҳида тузилмага бўйсунади. Маҳалла раиси фақатгина қоғозларда уларга раҳбар бўлди. Ходимига бир ишни буюра олмаса, “нега кеч келиб, эрта кетяпсан” деёлмаса, умуман, уларни назорат қила олмаса, тизим самарали ишлаши мумкинми? Яхшики, 2024 йил 1 январдан соҳада қатор ўзгаришлар бўлди, раиснинг ваколати оширилди. Эндиликда раислар барча ходимларни назорат қилиши, уларнинг ҳисоботларини тинглаши, давомати ва ойлик табелини юритиши мумкин. Яна бир жиҳат — қонунлар адолатли, шу билан бирга, қаттиқроқ бўлиши керак. Майли, одамлар қонунга мустақил риоя қилишни ўргангунча маълум вақт шундай бўлсин. Биз ёшлигимизда маҳалла оқсоқоли танбеҳ берса, қонун билан қўрқитса, қўрқардик. Ҳозир-чи? Аксарият одамлар қонунлардан қўрқмайди. Жазосизлик, айрим ўринларда жазонинг енгиллиги қонунни бузишга туртки бўляпти. Мисол учун, маҳалла ҳудудида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш “урф” бўлган. Бир-икки марта танбеҳ берган…
КЕЛГУСИ ЙИЛДАН “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ТАШКИЛ ҚИЛИНИБ, “МАҲАЛЛА БЮДЖЕТИ” ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ
“МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ” ВАКИЛЛАРИ ЎТГАН ЙИЛИ ХОНАДОНЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ-ИЖТИМОИЙ АҲВОЛИНИ ТЎЛИҚ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИБ, ҲАР БИР МАҲАЛЛАНИНГ “ЎСИШ НУҚТАЛАРИ”НИ АНИҚЛАБ ОЛДИ.
АВВАЛ ПОРА БЕРГАН ЁКИ ПОРА ОЛДИ-БЕРДИСИДА ИШТИРОК ЭТГАН ШАХС ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛСА — 5 ЙИЛДАН 10 ЙИЛГАЧА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИНАДИ.
АЙТИШ КЕРАККИ, БИР ҲАФТА МУДДАТДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ ҲУЗУРИДА МАҲАЛЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ ТАСДИҚЛАНАДИ.
МИСОЛ УЧУН, ОТА-ОНА ЭНДИ ДУНЁГА КЕЛГАН ГЎДАКЛАРИ УЧУН БИРИНЧИ МАРТА ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДАГИ ГУВОҲНОМАНИ УЙДАН ЧИҚМАГАН ҲОЛДА “MY.GOV.UZ”ДАН ФОЙДАЛАНИБ ОЛИШИ МУМКИН.
Sign in to your account