Президент Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбайини шакллантириш ва шу асосда турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган “Мурожаатдан — даромадга” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Президент маслаҳатчиси ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятидан Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига моддий ёрдам масаласида мурожаат қилган эҳтиёжманд, ишсиз аёлларга Президент совғалари – тикув машиналари ҳамда турли ускуна ва анжомлар тантанали равишда топширилди. Жумладан, лойиҳа асосида Қамаши, Кўкдала, Чироқчи, Ғузор, Деҳқонобод ҳамда Яккабоғ туманларида 120 нафардан зиёд хотин-қизларга тикув машиналари ва сутни қайта ишлаш ускуналари олиб берилди. Тикув машиналари ажратилган ҳар бир мурожаатчи ўз маҳалласидаги тажрибали етакчи тадбиркорларга бириктирилаётгани лойиҳа ҳаётийлиги ва самарадорлигини таъминловчи асосий омилдир. Дейлик, Ғузорнинг энг чекка ҳудудларидан бири Тахам қишлоғида яшовчи Олмагул Элмуродова ҳам 4 нафар янги чеварни ёнига олиб, фаолиятини янада кенгайтирди. Президент Халқ қабулхонаси кўмагида Чироқчининг тоғли Тарағай қишлоғида ҳам янги тикув цехи иш бошлади. Тарағайлик ишсиз 10 нафар аёллар Гулчеҳра Раҳматова билан кооперация ташкил қилиб, мавсумий либослар тайёрлашга киришди. “Мурожаатдан – даромадга” лойиҳаси доирасида Қарши, Касби, Нишон туманларидаги кўмакка муҳтож қарийб 40 та оилага томорқасидан янада самарали фойдаланиб, даромад олиши учун қудуқ ва насослар ишга туширилди. Айтайлик, Нишоннинг Навбаҳор маҳалласидаги боқувчисини йўқотган Гулсара Шодмонова ва ижтимоий ҳимояга муҳтож Ойзира Янгибоева томорқаларига ҳам оби ҳаёт чиқариб берилгач, уларнинг рўзғорига барака киряпти. Шунингдек, Деҳқонобод, Шаҳрисабз, Муборак, Китоб, Косон каби туманлардаги эҳтиёжманд 44 та оилага парранда гўшти ва тухум етиштириши учун товуқлар етказиб берилди. Умуман, биргина “Мурожаатдан – даромадга” лойиҳаси билан вилоятдаги 200 дан зиёд хонадоннинг даромад топиши учун шароит ва имконият яратилди. Шу тариқа юзлаб оилаларнинг даромади шаклланди, рўзғорига файз-барака кирди.
КИМНИДИР ИЗЛАБ БОРСАНГИЗ, “ЯШИЛ ТОМЛИ ДЎКОНДАН КЕЙИНГИ УЙ...”, “ЙЎЛНИНГ ОХИРИДАН ЧАПГА, ОЗРОҚ ЮРИБ, ЯНА ЎНГГА БУРИЛАСИЗ...” ДЕГАН МУЖМАЛ ЖАВОБЛАРНИ ЭШИТАСИЗ.
ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИГА АСОСАН, КОМПЕНСАЦИЯ УНИ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛГАН БАРЧА ИМТИЁЗЛИ ТОИФАДАГИ ШАХСЛАРГА, УШБУ ШАХСЛАРНИНГ ПЕНСИЯ (ИЖТИМОИЙ НАФАҚА) ОЛИШИ ЁКИ ОЛМАСЛИГИ ҲАМДА МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ ОЛИБ БОРИШИ ЁКИ ОЛИБ БОРМАСЛИГИДАН ҚАТЪИ НАЗАР ТЎЛАБ БОРИЛАДИ.
УМУМАН ОЛГАНДА, БУ ЖОЙЛАРГА ИЛГАРИ КЕЛГАН КИШИ ЎЗИНИ ҲУДДИ ЧЎЛГА КЕЛИБ ҚОЛГАНДЕК ҲИС ҚИЛГАН БЎЛСА, МАНА, КЎРИНГКИ, ҲОЗИР ҲУДУД КИЧКИНА БИР ШАҲАРЧАГА ЎХШАЙДИ.
МАҲАЛЛАДОШИНГИЗ ҲОЗИР ЯШАБ КЕЛАЁТГАН УЙИНИ ЎЗ НОМИГА ҚОНУНИЙ ТАРТИБДА РАСМИЙЛАШТИРИБ ОЛИШИ УЧУН КОДЕКСНИНГ 187-МОДДАСИГА АСОСАН ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДГА ШУ МАЗМУНДА МУРОЖААТ ҚИЛИШИ КЕРАК.
“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ТАШКИЛ ЭТИЛАР ЭКАН, ИШНИНГ ТЎҒРИ ВА САМАРАЛИ БОРИШИ УЧУН ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИДА НАЗОРАТ ФУНКЦИЯСИ БЎЛИШИ КЕРАК. БУНДА ЁШ ТАФОВУТИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ ЛОЗИМ.
Sign in to your account