Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Айрим маҳаллаларда хонадон рақами, кўча номи йўқ…”

КИМНИДИР ИЗЛАБ БОРСАНГИЗ, “ЯШИЛ ТОМЛИ ДЎКОНДАН КЕЙИНГИ УЙ...”, “ЙЎЛНИНГ ОХИРИДАН ЧАПГА, ОЗРОҚ ЮРИБ, ЯНА ЎНГГА БУРИЛАСИЗ...” ДЕГАН МУЖМАЛ ЖАВОБЛАРНИ ЭШИТАСИЗ.

Туман марказидан 35-40 километр узоқликда жойлашган маҳаллада 2 656 нафар аҳоли яшайди. Шу кунга қадар қишлоқ аҳли бир иш билан мурожаат қиладиган маҳалла идораси йўқ эди. Дастур доирасида замон талабларига жавоб берадиган, кўркам бино қуриб берилди. Бундан ташқари, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар сотишга мўлжалланган савдо расталари қад ростлади. Айниқса, маҳаллада жойлашган касб-ҳунар мактаби биноси негизида бадиий адабиётларга бой кутубхонанинг фаолият бошлагани тоғайтемирлик ёшларни қувонтирди.

Таъкидлаш лозимки, дастур доирасида “Деҳқонобод калий заводи” АЖ ҳомийлик маблағлари ҳисобидан аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 150 метр куб ичимлик сув сақлаш ҳовузи қурилгани маҳалла аҳолисини хушнуд қилди. Боиси шу кунга қадар қишлоқ аҳли учун ичимлик сув таъминоти муаммолигича қолаётган эди. Қолаверса, қишда лой, ёзда чанг бўлиб ётадиган кўчаларнинг 20 километр қисмига шағал тўкилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 157 та темир-бетон устун, 2 та трансформатор ўрнатиш ва 8,4 километр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Шунингдек, “Ҳазрати Шер Худо” қабристонида йўлаклар қурилиб, кириш қисмига зинапоялар қилинди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спорт майдончалари, “Workaut” қурилди.

Маҳалламизда авваллари ҳар бир хонадонда камида 5-6 тупдан дарахт бўларди. Ўртада сувсизлик оқибатида уларнинг кўпи қуриб қолди. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида яна дарахтзорлар барпо этишга киришдик. Тўғри, лойиҳа биринчи бошланган пайтда жуда кўп хатоликларга йўл қўйдик, буни тан олиш керак. Чунки айни шу ҳудудга мос дарахт экмадик, сув тизимини ўрганмадик, тупроқни ўрганмадик, фақат сонга юрдик. Бу йил суғориш тизими мавжуд бўлган ерларга ва шароитга мос дарахтлар экдик. Ҳар бир кўчатнинг эгасини белгиладик, сув тизими ўрнатилмаган ерга кўчат экилмади. Кўчатлар назорат қилиниши учун электрон платформага киритилди. Ўйлайманки, яқин 5-6 йилда яна аввалгидек хонадонлар олдида дарахтзорлар пайдо бўлади.

Яна бир гап: “Рақамли маҳалла” тизимини жорий этишни тезлаштириш керак. Бу орқали маҳаллаларнинг ҳудуди, майдони, инфратузилмаси, чегараси акс этган харитаси, хонадонларнинг жойлашуви, рақамлари ва кўча номларининг ягона базасини юритиш имкони пайдо бўлади. Зеро, олис ҳудудлардаги айрим маҳаллаларда ҳали-ҳануз хонадон рақами, кўча номи мавжуд эмас. Кимнидир излаб борсангиз, “Яшил томли дўкондан кейинги уй…”, “Йўлнинг охиридан чапга, озроқ юриб, яна ўнгга буриласиз…” деган мужмал жавобларни эшитасиз. Шу боис маҳаллани рақамлаштиришни тезлаштириш керак.

Бобомурод ХУРРАМОВ,

Деҳқонобод туманидаги

“Тоғайтемир” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Боланинг қадри шу бўлдими?

  Бу дунёда аёл учун энг катта саодат, бу – оналик бахтидир. Аммо ҳаётда баъзан шундай аёллар ҳам учрайдики, ўзининг ўткинчи ҳою ҳавасини деб жигарбандидан воз кечишгача бориб етади. Шовотлик…