Ҳудудлар

Орзулари осмон қиз

ТАҚДИРЛАР   — Буви, бувижон, мени табрикланг, мусобақада ғолиб бўлиб, Осиё чемпионатида иштирок этадиган бўлдим. Набирасининг қўнғироқдек овозини эшитган Фотима холанинг кўзлари ёшланди. Айвонда урчуқ йигириб ўтирган онахон дуога қўл очиб, унга давомли ютуқлар тилади. Шўрчи туманидаги Ибн Сино номидаги маҳаллада яшовчи Муниса Пардаева Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси. Шу билан бирга, у спортнинг каноэда эшкак эшиш тури билан шуғулланиб, бир нечта мусобақаларда ғолиб бўлган. 2024 йил 19-22 октябрь кунлари параканоэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, Осиё ўйинларида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди. Иккинчи гуруҳ ногирони бўлган Муниса ўз устида ишлашни, доимо ҳаракатда бўлишни хуш кўради. У ҳеч қачон изланишдан, меҳнат қилишдан чарчамайди. Жисмонан имконияти чекланган бўлишига қарамай, ўз вақтида имтиёзлардан самарали фойдаланаётган Муниса Пардаева келгусида инклюзив таълим ривожига ўз ҳиссасини қўшиш ниятида. — Университетда сурдопедагогика йўналиши бўйича таҳсил оляпман, — дейди Муниса Пардаева. — Кар ёки заиф эшитувчи болаларни махсус ўқитиш ва тарбиялаш масалалари бўйича янги замонавий методларни ишлаб чиқиш борасида устозларим билан биргаликда изланяпмиз. Болаларнинг психологик ривожлантириш, ўқув фанларини ўқитиш, талаффузни ўргатиш орқали ногиронлиги бўлган болаларни жамиятда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш мумкин. Албатта, яхши ният, эзгу амал ҳар бир инсонни улуғлайди. Қаҳрамонимиз ҳам олдига аниқ мақсадлар қўйиб, олға ҳаракат қилишдан сира тўхтаб қолаётгани йўқ. Нигина ШОЕВА, журналист.

172

“Мурожаатдан – даромадга” лойиҳаси: юзлаб эҳтиёжманд оилалар даромадли бўляпти

    Президент Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбайини шакллантириш ва шу асосда турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган “Мурожаатдан — даромадга” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Президент маслаҳатчиси ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятидан Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига моддий ёрдам масаласида мурожаат қилган эҳтиёжманд, ишсиз аёлларга Президент совғалари – тикув машиналари ҳамда турли ускуна ва анжомлар тантанали равишда топширилди. Жумладан, лойиҳа асосида Қамаши, Кўкдала, Чироқчи, Ғузор, Деҳқонобод ҳамда Яккабоғ туманларида 120 нафардан зиёд хотин-қизларга тикув машиналари ва сутни қайта ишлаш ускуналари олиб берилди. Тикув машиналари ажратилган ҳар бир мурожаатчи ўз маҳалласидаги тажрибали етакчи тадбиркорларга бириктирилаётгани лойиҳа ҳаётийлиги ва самарадорлигини таъминловчи асосий омилдир. Дейлик, Ғузорнинг энг чекка ҳудудларидан бири Тахам қишлоғида яшовчи Олмагул Элмуродова ҳам 4 нафар янги чеварни ёнига олиб, фаолиятини янада кенгайтирди. Президент Халқ қабулхонаси кўмагида Чироқчининг тоғли Тарағай қишлоғида ҳам янги тикув цехи иш бошлади. Тарағайлик ишсиз 10 нафар аёллар Гулчеҳра Раҳматова билан кооперация ташкил қилиб, мавсумий либослар тайёрлашга киришди. “Мурожаатдан – даромадга” лойиҳаси доирасида Қарши, Касби, Нишон туманларидаги кўмакка муҳтож қарийб 40 та оилага томорқасидан янада самарали фойдаланиб, даромад олиши учун қудуқ ва насослар ишга туширилди. Айтайлик, Нишоннинг Навбаҳор маҳалласидаги боқувчисини йўқотган Гулсара Шодмонова ва ижтимоий ҳимояга муҳтож Ойзира Янгибоева томорқаларига ҳам оби ҳаёт чиқариб берилгач, уларнинг рўзғорига барака киряпти. Шунингдек, Деҳқонобод, Шаҳрисабз, Муборак, Китоб, Косон каби туманлардаги эҳтиёжманд 44 та оилага парранда гўшти ва тухум етиштириши учун товуқлар етказиб берилди. Умуман, биргина “Мурожаатдан – даромадга” лойиҳаси билан вилоятдаги 200 дан зиёд хонадоннинг даромад топиши учун шароит ва имконият яратилди. Шу тариқа юзлаб оилаларнинг даромади шаклланди, рўзғорига файз-барака кирди.  

194

“Мурожаатдан — даромадга” лойиҳаси доирасида 500 юздан зиёд эҳтиёжманд оилаларга Президент совғалари топширилди

    Президент Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбайини шакллантириш ва шу асосда турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган “Мурожаатдан — даромадга” лойиҳаси амалга оширилмоқда. “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида  Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида ташкил этилган лойиҳанинг навбатдаги босқичи ҳам ушбу эзгу ниятларга қаратилди. Хусусан, Президент маслаҳатчиси ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Халқ қабулхоналарига моддий ёрдам масаласида мурожаат қилган эҳтиёжманд, ишсиз аёлларга Президент совғалари – тикув машиналари тантанали равишда топширилди. Хусусан, Денов туманида 100 та, Олтинсой туманида 100 та, Сариосиё туманида 100 та, Узун туманида 100 та ҳамда Шўрчи туманида 105 та, жами 505 та аёлларга тикув машиналари берилди. Шу билан бирга, ҳар бир аёл ўз фаолиятини йўлга қўйиб олиши учун  маҳалласидаги етакчи чевар тадбиркор аёлларга бириктирилиб, уларнинг фаолияти назоратга олинди. Яъни, Президент Халқ қабулхонаси, секторлар ва “маҳалла еттилиги” ҳар бир кооперация иш жараёнини доимий мониторинг қилиб боради. Тикув машинаси ажратилган ҳар бир мурожаатчининг аввал барқарор даромадга чиқиб, сўнг яқин уч-тўрт йил ичида ўз оилавий тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилишигача яқиндан ёрдам бериб борилади. Бундан ташқари, 250 нафарга яқин ишсиз фуқарога субсидия асосида  мотокультиватор, пишириқ печлари, сартарошлик ускуналари каби қатор  меҳнат жихозлар топширилди. Шу тариқа юзлаб оилаларнинг даромади шаклланди, рўзғорига файз-барака кирди. Ташкил этилган мазкур тадбир катта фестивалга айланиб кетди, десак, муболаға бўлмайди. Тадбир доирасида турли кўргазмалар, ярмаркалар ҳамда спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди. Жумладан, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш мақсадида Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида  “Истиқбол” маҳалласида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони бўлиб ўтди. Унда вилоят ва туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамда 1500 дан ортиқ 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбир доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Армиям – фахрим” шиори остида ҳарбийларнинг чиқишлари, кўргазмалари ҳамда турли спорт йўналишлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Эришаётган юқори натижалари, ташаббускорлиги ва фидойилиги учун бир гуруҳ ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

65

“Еттилик”да етти ўлчаб, бир кесиш бор

    Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси масъулларидан иборат Республика ишчи гуруҳлари жойларда бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганяпти, “маҳалла еттилиги” фаолиятини таҳлил қиляпти, маҳаллаларда томорқадан фойдаланиш, бандликни таъминлаш борасидаги ишларни кўздан кечиряпти. Ҳар қандай масала маҳаллада ечим топиши зарур Республика ишчи гуруҳининг Жарқўрғон туманидаги ўрганишлари давом этмоқда. Хусусан, улар “маҳалла еттилиги” фаолиятини кўздан кечириб, уларнинг келгуси режалари билан танишяпти, маҳалла аҳолиси мурожаатларини тинглаяпти. Жараёнларда йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда. Хусусан, туманнинг “Меҳнат-роҳат” ва “Боботоғ” маҳаллаларини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида сув қувурлари олиб келиниб, ишлар бошлаб юборилди. Ўрганиш давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан қўшимча таклиф ва тавсиялар берилди. Навбатдаги манзил — тумандаги “Нефтчилар” маҳалласи бўлди. Республика ишчи гуруҳи “маҳалла еттилиги”нинг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, соғлом маънавий муҳитни таъминлашда амалга ошираётган ишлари, маҳалла аҳолиси яшаш шароити билан яқиндан танишди. Аниқланган камчиликлар юзасидан мутасаддиларга тегишли вазифалар белгилаб берилди. Бандихон туманидаги ўрганишларда “оғир ҳудуд” сифатида танлаб олинган “Полвонтош” маҳалласида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Жараёнда аҳолини доимий электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ўрнатилаётган таянч устунлар ҳолати ўрганилди, йўл четидан ўтувчи пиёдалар йўлакчаси лойиҳаси билан танишилди. Республика ишчи гуруҳи аъзолари Шеробод туманидаги “Қизилолма”, “Тароқли” “Чағатой” маҳаллаларига ташриф буюриб, “маҳалла еттилиги” фаолияти билан яқиндан танишди. Хусусан, Маҳалла раиси иш фаолияти, келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди. Ҳоким ёрдамчисининг “хонадонбай” ўрганиш ишлари, хотин-қизлар фаолининг аёлларга кўрсатаётган ёрдами, ижтимоий ходимнинг кундалик юмушлари ҳақида суҳбатлашилди. Ёшлар етакчиси билан суҳбат жараёнида ишсиз ёшлар ва уларга қандай ёрдам кўрсатилгани таҳлил қилинди. Мурожаатлар “хонадонбай”, “фуқаробай” ўрганилди Янгибозор туманида “Уйчи тажрибаси” асосида туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, миграция ва камбағалликни кескин қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда. Туманда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирокида ўтказилган йиғилишда ушбу йўналишларда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди, галдаги вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, шу ерда бир гуруҳ фуқароларга мурожаатлари асосида мотокультиватор ва тикув машиналари топширилди. Республика ишчи гуруҳи туманнинг “Урганч”, Огоҳий, “Қармиш” маҳаллаларида бўлиб, “хонадонбай”, “фуқаробай” тартибда фуқаролар мурожаатларини ўрганди. Мулоқотда фуқароларнинг маиший ва коммунал ҳамда кундалик муаммолари ўрганилиб, ечимини топиш чоралари кўрилди. Жараёнда маблағ ва вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси таъминланмоқда. Айни кунларда Тупроққалъа туманининг чекка “Ҳазорасп” маҳалласида ободонлаштириш, коммуникация тармоқларини яхшилаш, аҳоли даромадларини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Республика ишчи гуруҳи вакиллари маҳаллада бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди. “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонлари доирасидаги ишлар кўздан кечирилди, оилаларнинг томорқадан фойдаланиш маданияти ўрганилди. Республика ишчи гуруҳларининг ҳудудлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

319

Қорақалпоғистонда газ ва светда муаммо бўлмайди

    Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари У.Мухаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи Оролбўйи ҳудудидаги фаолиятини давом эттирмодқа. Хусусан, Қорақалпоғистондаги 16 та туман ва шаҳарлардаги 403 та маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар, Президент Виртуал ҳамда Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар асосида аҳоли турмуш шароитини ва даражасини яхшилаш бўйича ўтган бир ой мобайнида қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, илк босқичда 64 та сектор кесимида ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, ишсизлик даражасини камайтириш, ёшлар орасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалалр бўйича ойма-ой “маҳаллабай” ва “туманбай” режа-графиклари ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди. Натижада, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида 8,7 км йўллар асфальтланди, 101 км ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилди. Электр таъминотини яхшилаш учун 126 та трансформатор таъмирланиб, 9 таси янгидан ўрнатилди, 93 та симёғочлар алмаштирилди, қўшимча 548 та устунлар ўрнатилди, 17,8 км тармоқ тортилиб, 97 та янги тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Аҳолини ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 50,2 км ичимлик суви тармоғи тортилди. Газ таъминоти масаласида 238 та газ тақсимлаш пунктлари таъмирланди, 29 км газ тармоқлари капитал таъмирланди. Маҳаллаларни ободонлаштириш мақсадида 62 км ички кўчалар тартибга келтирилди, 72 км узунликдаги лоток, ариқ, канал, коллектор-зовурлар тозаланди. Оролбўйи ҳудуди бўйича жами 5 611 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жумладан, уларнинг бандлиги мавжуд бўш иш ўринлар, ўзини ўзи банд қилиш, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун экин ери ажратиш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали таъминланди. Жойларда аҳоли ва ёшлар орасида тадбиркорликни, кичик бизнесни  ривожланитириш мақсадида маҳалла “еттиликлари” билан ҳамкорликда 3 мингдан зиёд – жами 68,5 млрд сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилишига эришилди. Аҳоли соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида жами 72 мингдан зиёд фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, 721 нафарига даволаниш учун ордер берилди, 98 нафар беморларда бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Ўтган ой давомида ижтимоий кўмакка мухтож “Аёллар дафтари”даги 4 мингдан зиёд хотин-қизларга 1,6 млрд. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Ундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан 58 нафар ишсиз хотин-қизларга тикув машиналари, пиширув печлари, мотокультиватор топширилди. Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.  

124

“Маҳаллани жиноячиликдан холи ҳудудга айлантирамиз”

  Президентнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сонли Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон Қарори қабул қилингани маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янги даврини бошлаб берди. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси таъсис конференциясида иштирокчиларнинг маҳалла фаолларига мурожаати ўқиб эшиттирилди. Ушбу мурожаатда олдимиздаги долзарб вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, эзгу шиор ва даъватларни амалий ҳаракатга айлантириш таъкидланди. Бугун шуни қувонч билан қайд этиш керакки, маҳалламизда юқорида белгиланган вазифаларнинг айримлари амалиётда қўлланмоқда. Миллий қадриятларимиздан ҳисобланган ҳашар орқали маҳаллада ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмаслиги зарур шиори остида етим-есирлар, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотган шахслар, якка-ёлғиз қарияларни қўллаб-қувватлаш фаолиятимизнинг асосий йўналишига айланган. Масалан 2023 йилда 2 та эҳтиёжманд оиланинг яшаш хонадони ҳашар йўли билан таъмирланди. Жорий йил 8 та кўчамизда 16 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган шахсларнинг хонадонини таъмирлаш режа қилинган. 2024 йилдан ҳар ойнинг биринчи шанбасини умуммилий ҳашар куни, деб эълон эълон қилдик. Айрим маҳалла раислари иш оғирлигидан нолиганига гувоҳ бўламиз. Менимча ана шу раис ваколат ва ҳуқуқларини, аҳоли билан ишлашни яхши йўлга қўймайди. Фуқаролар йиғини таркибидаги жамоатчилик кенгашларидан самарали фойдаланмайди. Бу бўшлиқ, айниқса, нотинч, ажралиш ёқасида турган оилалар, жиноят содир этишга мойил ёки аъзолари ўз жонига суиқасд қилган, узоқ муддатга хорижга ишлаш учун кетган, жазони ижро этиш муассасаларидаги фуқароларнинг оилалари билан ишлашда муаммоларни юзага келтиради. Ўзим ана шу ҳолатдан хулоса чиқариб, ажралиш, оилавий низолар масаласида, кўчалар, хонадонлар кесимидаги муаммоларни ҳал этишда кенгашлар кўмагига таянаман. Бу натижага ижобий таъсир қилмоқда. Масалан маҳалламизда жиноят содир этишга мойил ёшлар, оилавий ажралишларни олдини олишда “Нуронийлар”, “Оқила аёллар” кенгаши иштирокини таъминлаганман. Бу эса рақамларда ўз аксини топмоқда. 2022 йилда маҳаллада 21 та жиноят қайд этилган бўлса, 2023 йилда бу рақам 3 баробарга қисқариб, 7 тани ташкил эди. 2022-2023 йилда эса ажралишлар кузатилмади. Мурожаатда белгиланган вазифалар ва яратилган имконият сабабли жорий йилда маҳалламиз барча соҳаларда ўсишига ҳаракат қиламиз. Насиб қилса, жиноятчиликдан холи, обод ва хавфсиз ҳудудга айланади. Жобир АЛИХОНОВ, Янги Наманган туманидаги “Бунёдкор” маҳалласи раиси.

96