Ҳудудлар

“Идорамизга ҳеч ким ёрдам сўраб келмайди…”

  Ўғилой Қаршиева маҳалламизнинг тиришқоқ ёшларидан бири. Жамоат ишлари ва маҳалла тадбирларида доим фаол иштирок этади. Спорт бўйича натижалари жуда қувонарли. У жамоадошлари билан қизлар футболи спорти бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг республика босқичида 2-ўринни қўлга киритди. Баскетболчилар ҳам шоҳсупанинг юқори ўринларини забт этиб, маҳалладошларимизни хурсанд қилди.  Мукофот тариқасида 2 та мактабда замонавий спорт майдончаси қуриб берилди. Ютуқлари бардавом бўлаётган ака-опаларининг изидан бориш истагидаги ўқувчилар мунтазам равишда гимнастика, таэквандо, рақс тўгаракларига қатнашиб келяпти. Улардан умидимиз катта. Маҳалламизда ҳамма қариндош-уруғ. Шунинг учунми, одамларнинг бир-бирига ҳурмати, меҳр-оқибати кучли. Ўтган икки-уч йилдан буён жиноятдан ҳоли ҳудудмиз. Оилавий ажралишлар ҳам қайд этилмади. Фақат 3 киши арзимас сабаблар билан судга ариза берган. Ёши улуғ нуронийлар ва отинойилар билан бирга уларга фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлмаслиги, оиланинг нақадар муқаддас даргоҳ эканини тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз. Нотинч оилалар билан керак бўлса ҳар куни бориб гаплашамиз. Уринишларимиз натижаси ёмон эмас, ўтган йили 7 та оиладаги кичик келишмовчиликларни бартарф этдик. Ҳозир тинч-осойишта турмуш кечиряпти. Барчаси қилган хатосини англаб етди. Агар оилада муҳит соғлом бўлса, ота-она ўз ҳатти-ҳаракатлари билан фарзандига ўрнак кўрсатса, бизни ўйлантираётган арзимаган бу муаммоларга ўз-ўзидан бартараф бўлиб кетади. Хонадонларга кириб, аҳоли билан суҳбатлашганда мана шу жиҳатларга эътиборли бўлиши керакли ҳақида тез-тез эслатиб турамиз. Айниқса, ёш оилаларга бу борада кўпроқ йўл-йўриқ кўрсатишимиз керак, деб ўйлайман. Эҳтиёжманд оилалар сони 12 та. Тадбиркорлар бундай инсонларни ҳеч эътибордан четда қолдирмайди. Ўтган йили икки-уч марта озиқ-овқат маҳсулотлари олиб беришди. “Аёллар дафтари”га киритилган 45 нафар хотин-қизларга 660 мингдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Пардахол Бобоевага субсидия асосида тикув машинаси олиб берилди. Ойбаҳор Самадова турмуш ўртоғи вафот этгач, 3 фарзандини ёлғиз ўзи улғайтиряпти. Деҳқон ва фермерларнинг далаларида ёлланма ишчи бўлиб, даромад топаётганди. Ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан 2 сотихли иссиқхона қуриб берилди. Бу кўмакдан кейин кайфияти анча кўтарилди. Энди болалари ёнида, ўз уйида меҳнат қилиб пул топяпти. Идорамизга муҳтожликдан ёрдам сўраб келадиганлар йўқ. Ўзимиз уйма-уй юриб, шароитида келиб чиқиб, керагини олиб бориб берамиз. Гўзал Ярашевага ҳам ногирон фарзандини даволатиш учун ўз ташаббусимиз билан 15 миллион сўмлик кўмак бердик. Маҳалла тавсияси билан 164 кишига 2 миллиарддан кўпроқ кредит ажратилди. Ҳамма берилган маблағдан унумли фойдаланди. Иссиқхона қурганлар бор, кимдир пайвандлаш ускунаси харид қилди, чорва моллари сотиб олишди. Бир тадбиркор нон ишлаб чиқарадиган цех очиб, 5 кишини иш билан таъминлади. Янги ташкил этилган савдо шахобчасида 6 киши меҳнат қиляпти. Халқимиз тинч, дастурхони тўкин-сочин бўлса, бу раиснинг эришган энг катта ютуғи деб ўйлайман. Шарифа БОБОҚУЛОВА, Қумқўрғон туманидаги “Тўғон” маҳалласи раиси  

54

“Оилада эркакнинг ўрни йўқолиб боряпти…”

Маҳалламизда 1 889 нафар аҳоли яшайди. Уларнинг аксарияти ҳудуддаги бозорда савдо-сотиқ билан шуғулланади. Хотин-қизлар тикувчилик соҳасида касаначилик асосида иш билан банд. Ўтган йили 12 нафар фуқарога тадбиркорлик учун имтиёзли кредит ажратилди. 13 нафар ишсиз шахс доимий иш билан таъминланди. Сектор раҳбарига ўтган йили ижтимоий ҳимоя, инфратузилма билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилдик. Шу асосда иккита кўчанинг 538 метр қисми асфальтланди, 713 метрига шағал тўкилди. Кўчаларга 67 дона тунги ёритгичлар ўрнатилди, битта трансформатор янгиланди, видеокузатув камералари қўйилди. Ҳозирда ечимини кутаётган иккита масала бор: бири — маҳалла биноси мавжуд эмас. Ҳозирда Ўрмон хўжалиги ташкилотининг битта хонасида фаолият юритяпмиз. Ҳудудда аҳоли жуда зич яшайди, бўш ернинг ўзи йўқ. Шу боис бино қуриш мушкул бўляпти. Масала ечими учун ҳатто ҳокимлик маҳаллада кимдир ҳовлисини сотса, уни сотиб олиб, йиғин учун идора қуриб беришга ҳам тайёр. Иккинчи масала — ҳудудда 1960 йилларда қурилган болалар боғчаси бор. Уни таъмирлаш зарур, март ойида ишлар бошланишини айтишган, кутяпмиз. Маҳалламиз ажралиш ва жиноятчилик масаласида “яшил” тоифада. Ўтган йили бирорта оила ажрашмади, жиноят содир бўлмади. Тўртта оилани яраштирдик. 18 йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, оилавий ажралишларга, асосан, молиявий масалалар, етишмовчилик, йўқчилик сабаб бўляпти. Ўғлимизни уйлантиришга шошяпмизу, унинг эртага оилани еплаши, рўзғорни юрита олишини ҳисобга олмаяпмиз. Аксарият ёшларнинг қўлида бирорта касби йўқ, ўқимаган, оқибатда ишсиз юраверади. Кузатсангиз, бугун кўпгина оилаларда оналар назоратни қўлга олган. Эркакларнинг оиладаги ўрни йўқолиб боряпти. Нега? Сабаблар яна ўша молиявий жиҳатга бориб тақалади: уйида етарли шароитни қилиб қўймаган, рўзғорнинг кам-кўстини бутламаган, оталик бурчини унутиб қўяётган эркакни аёли ҳурмат қиладими? Айниқса, шундан сўнг, аёлнинг ўзи ишласа, пул топса, рўзғорни юритса, “эрни нима қиламан, иккита болани ўзим еплаб оламан”, деган қараш шаклланиб боради. Оилага дарз кетади... Шу билан ҳаммаси тугайдими? Афсуски, йўқ! Икки ўртада болалар жабр чеккани қолади. Оғриқлиси, бу ажралиш эртага болаларнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатишда давом этади: ўқиши, юриш-туришини назорат қилиш сусаяди, енгил ҳаётга ўрганиб боради, онанинг уларни тергаб туришга вақти бўлмайди. Демак, оила қуришдан олдин, биринчи навбатда, йигитлар бирор ҳунарли, касб-корли бўлсин, эртага оилани мустақил идора қила олсин, рўзғорни бутласин! Зеро, ажралишлар таҳлили бундай ҳолат кўпинча ўзига тўқ оилаларда эмас, айнан етишмовчилик доимий муаммо бўлган хонадонларда кўпроқ кузатилмоқда. Тизимга оид фикрларни баён этсам, ҳар қандай жамоада ишнинг натижаси самарали бўлиши учун бирдамлик зарур. Ҳар ким аравани ҳар томонга тортса, бир мақсад сари бирлашмаса, ишнинг самараси сезилмайди. Маълум вақт бўлдики, маҳалла шундай фаолият юритди. Ҳар бир ходимнинг ўз раҳбари бор, ҳар бири алоҳида-алоҳида тузилмага бўйсунади. Маҳалла раиси фақатгина қоғозларда уларга раҳбар бўлди. Ходимига бир ишни буюра олмаса, “нега кеч келиб, эрта кетяпсан” деёлмаса, умуман, уларни назорат қила олмаса, тизим самарали ишлаши мумкинми? Яхшики, 2024 йил 1 январдан соҳада қатор ўзгаришлар бўлди, раиснинг ваколати оширилди. Эндиликда раислар барча ходимларни назорат қилиши, уларнинг ҳисоботларини тинглаши, давомати ва ойлик табелини юритиши мумкин. Яна бир жиҳат — қонунлар адолатли, шу билан бирга, қаттиқроқ бўлиши керак. Майли, одамлар қонунга мустақил риоя қилишни ўргангунча маълум вақт шундай бўлсин. Биз ёшлигимизда маҳалла оқсоқоли танбеҳ берса, қонун билан қўрқитса, қўрқардик. Ҳозир-чи? Аксарият одамлар қонунлардан қўрқмайди. Жазосизлик, айрим ўринларда жазонинг енгиллиги қонунни бузишга туртки бўляпти. Мисол учун, маҳалла ҳудудида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш “урф” бўлган. Бир-икки марта танбеҳ берган…

129

“Қишки захирани тўплашда деҳқонларнинг ҳиссаси катта”

ХУСУСИЙ-ШЕРИКЧИЛИК АСОСИДА ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ҚУРИЛЯПТИ. ҲОЗИРДА МАХСУС ЖИҲОЗЛАНГАН КОНТЕЙНЕРДА ФАОЛИЯТ ЮРИТЯПМИЗ.

60

“Маҳаллада муаммо йўқ, фақат…”

ҲАР БИР ТАДБИРКОРДА 4 ТАДАН 30 ТАГАЧА “ФУРА”ЛАР БЎЛИБ, УЛАР БУРТМАЛАР АСОСИДА МАҲАЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА ҚАТНАМОҚДА.

97

“Сайёҳлар таом тайёрлашда иштирок этиши мумкин”

ҚИШЛОҚДА ЯРАТИЛГАН БУ КАБИ ШАРТ-ШАРОИТ ВА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР САМАРАСИ ЎЛАРОҚ, ҲОЗИРДА ТУРИЗМ ҚИШЛОҒИГА 1 МИНГДАН ОРТИҚ ХОРИЖИЙ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ САЙЁҲ ТАШРИФ БУЮРДИ.

136

50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади…(ми?)

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛИШ УЧУН “HTTPS://OILAKREDIT.UZ/” ВЕБ САЙТИДАН “АРИЗА ЮБОРИШ” ТУГМАСИНИ БОСИБ, СЎРАЛГАН МАЪЛУМОТЛАРНИ КЕТМА-КЕТЛИКДА КИРИТИШ КЕРАК.

620