Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Маҳаллада муаммо йўқ, фақат…”

ҲАР БИР ТАДБИРКОРДА 4 ТАДАН 30 ТАГАЧА “ФУРА”ЛАР БЎЛИБ, УЛАР БУРТМАЛАР АСОСИДА МАҲАЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА ҚАТНАМОҚДА.

Ушбу маҳаллада Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Ортиқ Отажонов туғилиб ўсган. Шу сабаб маҳаллага у кишининг номи берилган. Бугун маҳаллада ҳофизнинг синглиси, жияни Зарбат Отажонов истиқомат қилмоқда. Зарбанд тоғаси Ортиқ Отажонов изидан бориб, дилга яқин қўшиқлари билан халқ меҳрини қозонмоқда.

Маҳалла аҳолисининг даромади қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан. Асосан, узумчилик билан шуғулланади. Олтмиш фоиз хонадон эгалари томорқаларида узум етиштириб, ўртача 10 миллион сўмгача даромад олмоқда. Қирқ фоиз аҳоли ерлари қумлоқ бўлгани сабабли, улар кўпроқ савзавот ва шоли экинлари экиб, рўзғорини тебратмоқда. Жорий йил ишсиз 122 нафар фуқарога 30 сотихдан 78 сотихгача ер берилиб, бандлиги таъминланди.

Аҳолининг олтмиш фоизида парранда бор. Ҳар бир хонадон эгаси 30-40 та товуқ боқиб, ўзини ўзи тухум ва гўшт билан таъминламоқда. Ортганини сотиб, қўшимча даромад олмоқда. Орифжон Сафаров маҳалланинг бир четида 12 мингта дўмбоқ жўжа боқиб, тадбиркорлик фаолиятини юритмоқда. Уйда ўтирган хотин-қизлар тикув машиналари олиб, ўзини ўзи банд қилган ҳолда тикувчилик фаолияти билан шуғулланяпти.

Бундан ташқари, маҳаллада логистика фаолияти яхши ривожланмоқда. Ҳар бир тадбиркорда 4 тадан 30 тагача “фура”лар бўлиб, улар буртмалар асосида маҳаллий ва хорижий йўналишлар бўйича қатнамоқда.

Маҳаллада электр энергия, газ ва ичимлик сувдан муаммо йўқ. Чунки 2021 йил йиғин “Обод маҳалла” дастурига киритилиб, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан, 31 та кўчанинг 3 таси асфальтланиб, 29 таси шағаллаштирилди. 6 та янги трансформатор ўрнатилиб, иккитаси таъмирланди. Аҳоли хондонларига қувурлар тортилиб, ичимлик сув билан тўлиқ таъминланди.

Энг муҳими, барча қулайликларга эга маҳалла биноси қурилди. Ҳозирда “маҳалла бешлиги” қулай шарт-шароитларда фаолият юритмоқда.

Келгусида аҳолининг турмуш тарзидан келиб чиқиб, ердан фойдаланиш маданиятини янада ошириб, тадбиркорликни ривожлантириш ишларини олиб борамиз.

Мақсуд МАТЯЗОВ,

Боғот туманидаги Ортиқ Отажонов номли маҳалла раиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Раис “бешлик” фаолиятини мувофиқлаштира оляптими?”

МИСОЛ УЧУН, “БЕШЛИК” ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ, МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ, ЭҲТИЁЖМАНД ҚАТЛАМНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ КАБИ ИШЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛДИ.