Шахсий фикр

Намунали маҳалла раиси қандай аниқланиши керак?

    Самарқандда “Энг намунали маҳалла раиси” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 16 нафар маҳалла раиси қаторида камина ҳам қатнашдим. Чунки танловнинг Самарқанд шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган эдим. Биз, маҳалла раислари уч шарт бўйича ўзаро беллашдик. Биринчиси — амалга ошираётган ишларимизни слайд ёрдамида тақдим этиш лозим эди. Иккинчиси — соҳага оид қонун ҳужжатлари бўйича савол-жавобда қатнашиш ҳамда учинчиси — маҳаллада учрайдиган кутилмаган муаммоли вазиятга ечим топиш бўйича ўз маҳоратимизни намойиш қилишимиз зарур эди. Шунингдек, танловда иштирок этиш учун маҳаллада амалга оширилган фотосуратлардан иборат иккита альбом ҳамда видеоролик тақдим этдик. Танлов иштирокчиларининг чиқишини 9 нафар ҳакамлар ҳайъати 5 балли тизим асосида баҳолаб борди. Шу тарзда ғолиб – вилоятнинг энг намунали маҳалла раиси аниқланди. Биринчи ўрин Каттақўрғон шаҳридаги “Яккабоғ” маҳалласи раиси Равшан Ҳамроевга насиб этди. Иккинчи ўринни камина, яъни Самарқанд шаҳридаги “Боғимайдон” маҳалласи раиси Тошпўлат Раҳматуллаев, учинчи ўринни Нуробод туманидаги “Нурбулоқ” маҳалласи раиси Жасур Холов эгаллади. Шундай қилиб, маҳалла раислари танлови ғолиби амалга оширган ишлари ҳақида тўрт дақиқа давомида гапириб бергани, иккита саволга жавоби ва маҳаллада юз бериши мумкин бўлган иккита муаммоли вазиятга қандай ечим топшини сўзлаб бериши натижасида аниқланди. Маҳалла тизимини ичидан билганларга энг намунали маҳалла раисини аниқлаш учун юқоридаги талаблар мезон бўла оладими, деган савол билан мурожаат қилган эдим. Аксарият бу етарли эмаслигини таъкидламоқда. Нега? Танловга қатнашган раис гапга чечан, хотираси яхшилиги туфайли қонуну қарорларни ёдлаб олган бўлиши, барча саволларга аниқлик билан жавоб бериши мумкин. Шундай бўлганда, раиснинг шахс сифатидаги хислатларига баҳо барилмайдими? Маҳалла раисининг асосий вазифаси — ўзи бошқараётган ҳудудда осойишталик ва ободликни таъминлаши, аҳоли муаммоларини жойида ҳал этилишига камарбаста бўлиши ва шу орқали фуқаролар розилигига эришиши эмасми? “Маҳалла еттилиги” бир жамоа бўлиб, раис бошчилигида барча масалаларга тезда ечим топса, маҳалла аҳли ариза ва шикоят билан юқори ташкилотларга мурожаат этмаса, маҳалла раиси фаолиятига берилган юқори баҳо шу эмасми? Шундай экан, таклифим қуйидагича: раислар фаолиятига баҳо бериш мақсадида танловдан олдин аввал махсус комиссия тузилиб, вилоят босқичига чиққан раислар бош бўлган маҳаллалардаги муҳит, фуқароларнинг кайфияти ўрганилсин. Келажакда ўтказиладиган танловларда ушбу таклиф инобатга олинса, адолатли бўларди. Кимдир танловдан олдин фотоальбом ва видеоролик тақдим этилиши маҳалла ҳаётини ўрганишга ёрдам беради, дейиши мумкин. Аммо альбом ва видеоролик билан танишишга ҳакамлар ҳайъати аъзолари вақт топдимикан? Энг асосийси, уларга балл берилмайди. Бу менинг иштирокчи ва журналист сифатидаги фикларим эди, холос. Алоҳида таъкидлайманки, Самарқандда танловнинг шаҳар ва вилоят босқичлари кўтаринки руҳда, адолат мазонлари асосида ўтди. Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ, Самарқанд шаҳар “Боғимайдон” маҳалласи раиси.

664

Нега маҳалла раиси олий маълумотли бўлиш керак?

  Президент қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”га кўра, “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунга раис лавозимига номзодлар олий маълумотга эга бўлиши шартлигига оид талаб киритилади. Номзодлар, асосан, тадбиркорлик соҳасида катта ютуқларга эришган ва ташкилотчилик қобилиятлари юқори бўлган фуқаролар орасидан танланади. Хўш, бу нима дегани? Ҳозирги тартиб қандай? Қонунга кўра, раисликка номзодларни тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда ишчи гуруҳ танлайди. Номзодлар, аввало, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, қоида тариқасида олий маълумотли, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши лозим. Олий маълумотли бўлиш шартми? Аслида, қоида тариқасида олий маълумотли бўлиши керак, дегани ҳамма номзод олий маълумотли бўлиши шарт, дегани эмас. Аммо бугунги кун талабига кўра, маҳалла раисларининг сиёсий онги ва дунёқараши ҳар томонлама етук бўлиши лозим. Масалан, бугун маҳаллада ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим, солиқ ва профилактика инспекторлари маҳалла раиси билан елкама-елка ишлайди. Уларнинг ҳар бири олий маълумотли мутахассислар саналади. Маҳалла раиси уларни назорат қилади, ишини мувофиқлаштиради. Демак, юқоридаги давлат ташкилоти ходимлари олий маълумотли бўлгандан кейин маҳалла раиси уларнинг хизмат фаолиятини чуқур тушунадиган, барча соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини теран англаган шахс бўлиши керак. Дипломи йўқ, бироқ ташаббускор бўлса-чи? Бугун раислар орасида маҳалла ишини тўғри тушунадиган, одамлар билан ишлаш кўникмаси ва тажрибасига эга, ташаббускор, маҳалланинг бошини қовуштираётганлар кўпчиликни ташкил этади. Хўш, улар нима қилади? Бунинг ҳам ечими бор: Ҳукуматнинг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, маҳалла ходимларига педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишида сиртқи ўқиш имконияти берилган. Умуман олганда, бугун маҳалла раиси олий маълумотли бўлиши шарт! Зеро, барча ислоҳотларнинг бошида бўлиш, “еттилик” вакилларининг ҳамжиҳатликда ишлашини таъминлаш, ҳудудда жамоатчилик назоратини тизимли равишда олиб бориш шуни талаб қилади. Маҳалла ходимлари, асосан, олий маълумотли кадрлардан шакллантирилар экан, йиғин раиси улардан бир бош устун бўлиши учун ҳар бирининг вазифаларини билиши, уларни керакли ишга йўналтира олиши зарур. Шундагина ишда унум ва барака бўлади. Санжар ИСМАТОВ.

3k

“Аҳолига унумдор ер бериш керак”

ИШ ЎРНИ ЯРАТИШ МАҚСАДИДА ҲУДУДДА ИНВЕСТИТЦИЯ ДАСТУРИ АСОСИДА СУТКАСИГА 60 ТОННА МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН УН ТЕГИРМОНИ ЎРНАТИШ БЕЛГИЛАНГАН.

118

“Мақсадимиз ишсизликни тугатиш”

АВВАЛО ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШИНИ ДАВОМ ЭТТИРАМИЗ, БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН ТАДБИРОКРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ СОНИНИ ОШИРАМИЗ. МАҚСАД — ҲУДУДДА ИШСИЗЛИКНИ ТУГАТИШ.

114

“Ҳужжатлар билан ишлайдиган штат ташкил этиш зарур”

МАҲАЛЛАЛАРДА МАВСУМИЙ ЖАМОАТ ИШЧИЛАРИ ШТАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛСА, ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ БИЛАН БАНД БЎЛИБ УЙДА ЎТИРГАН АЁЛЛАР ИШЛИ БЎЛГАН БЎЛАРДИ.

131

“Ёшларга тажрибали деҳқонларни бириктириш керак”

ҲОЗИРДА 30 СОТИХДАН 1 ГЕКТАРГАЧА ЕР МАЙДОНИ ИЖАРА АСОСИДА ЙИГИТ-ҚИЗЛАРГА БЕРИЛЯПТИ.

66