ШУ БИЛАН БИРГА, МАҲАЛЛА РАИСЛАРИНИНГ ОЙЛИК МАОШЛАРИНИ ҲАМ ОШИРИБ БЕРИШСА ЯНАДА ЯХШИРОҚ БЎЛАРДИ. ЧУНКИ АСОСИЙ ИШНИ БАЖАРАДИГАН МАҲАЛЛА РАИСЛАРИНИНГ ОЙЛИКЛАРИ “МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ”НИНГ БОШҚА ХОДИМЛАРИДАН КАМ.
газ турмоқлари таъмирланди, газ етиб бормаган 62 та хонадонни суюлтирилган газ баллони билан таъминлаш чораси кўрилмоқда. Туман йўлсозлари томонидан 1,5 километр ички йўлни асфальтлаш, 2,8 километр йўл қисмини шағаллаш, қолаверса, 1,5 километр масофага пиёдалар йўлагини қуриш ишлари бажарилмоқда. Дарвоқе, маҳалада бораётган саъй-ҳаракат баробарида 9 километрдан ортиқ сув йўли – ариқ, латок тозаланиб, 2 та қабристон атрофи ободонлаштирилмоқда. Шу билан бирга, ҳали қилиниши режалаштирилган ишларимиз ҳам талайгина. Хусусан, замонавий кўриниш ҳосил қиладиган маҳалла марказида сайилгоҳ, болалар майдончаси, спорт майдони, мини-футбол стадиони қуриб фойдаланишга топшириш мақсад қилинган. Ҳудудда 120 нафар жажжи ўғил-қизни ўз бағрига олган 18-сон “Ҳумо” давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 21-сон оилавий шифохона пунктини рисоладагидек кўринишга келтириб, деярли 500 ўқувчисига эга 38-сон умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш учун таклифлар ҳам ишлаб чиқилмоқда. Қолаверса, айни пайтда фуқаролар йиғини алоҳида маъмурий бинога муҳтож, 38 та симёғочни темир-бетон устунга алмаштириш, яна шунча қўшимча мустаҳкам устун ўрнатиш, кўчаларни 60 та тунги ёритиш чироғи билан таъминлаш, 6,5 километр масофада ичимлик суви қувурини тортишга эҳтиёж бор. Яқин ойларда бу лойиҳалар ҳам рўёбга чиқади. Мени бир нарса ўйлантиради: никоҳ қуришда никоҳ гувоҳномаси муҳим аҳамиятга эга. Зеро, бундай ҳужжатсиз имом-хатиблар шаърий никоҳ ўқимаслиги белгилаб қўйилган. Бироқ бир жиҳати қизиқ: ёшлар тўйнинг барча босқичларидан сўнг имом-хатибга мурожаат қилишади. Яъни тўйхонада тўй нишонланади, уйда элга ош берилади, турли маросимлар ўтказилади ва энг охирида домла чақирилади. Ва энг қизиғи, агар имом-хатиб никоҳ гувоҳномаси бўлмаган ёшларга никоҳ ўқиса, катта жарима тўлайди. Хўш, нега тўйхона эгаси никоҳ гувоҳномасини сўрамайди, хонандаларга ҳам бу гувоҳнома қизиқ эмас. Таклифим шуки, шаърий никоҳларга қарши эканмиз, марҳамат, бу жараёнда барчанинг жавобгарлиги аниқ қилиб белгилансин: тўйхона эгаси ва хонанда ҳам юқоридаги ҳолатда жарима тўласин. Нега барча калтак энг сўнгги босқичдаги шахсларнинг бошида синиши керак? Адолат ҳаммага тенг бўлиши лозим эмасми? Шоҳиддин НОСИРОВ, Жондор туманидаги “Далмунобод” маҳалласи раиси.
ҚИЛАЁТГАН ИШЛАРИМИЗГА МОНАНД НАТИЖАЛАРИМИЗ ҲАМ МАҚТАНАРЛИ. АЙНИ ПАЙТДА ЖИНОЯТЧИЛИКДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНДИК. ОИЛАВИЙ АЖРАЛИШ ҲАМДА НОТИИНЧ ОИЛАЛАР ЙЎҚ. КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БОРАСИДА ҲАМ СЕЗИЛАРЛИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШДИК.
“МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ”, БЎЛАЖАК “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИБ БОРИШИ ЛОЗИМ. УНИНГ МАҲАЛЛА ИДОРАСИДА ЎТИРИБ, ҲУЖЖАТ ИШЛАРИНИ ҚИЛИШГА ВАҚТИ ЙЎҚ. ШУ БОИС МАҲАЛЛАГА КОТИБ ЁКИ ИШ ЮРИТУВЧИ ШТАТИНИ КИРИТИШ КЕРАК. БУСИЗ БИРОР НАТИЖАГА ЭРИШИШ МУШКУЛ.
“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ХОДИМЛАРИНИНГ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚИШИ ҲАҚИДА МАҲАЛЛА РАИСИНИНГ РОЗИЛИК ХАТИНИ ОЛИШ ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНИШИ ЗАРУР. ТАЖРИБАДАН МАЪЛУМ БЎЛЯПТИКИ, ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ МАҲАЛЛА РАИСИНИ ҲЕЧ ҚАНДАЙ ОГОҲЛАНТИРМАСДАН МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚИБ КЕТМОҚДА.
МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ИШСИЗЛИК ВА МИГРАЦИЯНИ КАМАЙТИРИШ УЧУН АҲОЛИ ДАРОМАДИНИ ОШИРАДИГАН КИЧИК БИЗНЕС ВА КАТТА-КАТТА ИШ ЎРИНЛАРИГА ЭГА КОРХОНА ВА ЗАВОДЛАРНИ ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ ЗАРУР. БУНДА, ЭНГ АВВАЛО, ТУРЛИ БЮРОКРАТИЯ ВА МОНОПОЛИЯГА ЧЕК ҚЎЙИШ КЕРАК.
Sign in to your account