Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла еттилиги” таътилига раис розилик берса…”

“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ХОДИМЛАРИНИНГ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚИШИ ҲАҚИДА МАҲАЛЛА РАИСИНИНГ РОЗИЛИК ХАТИНИ ОЛИШ ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНИШИ ЗАРУР. ТАЖРИБАДАН МАЪЛУМ БЎЛЯПТИКИ, ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ МАҲАЛЛА РАИСИНИ ҲЕЧ ҚАНДАЙ ОГОҲЛАНТИРМАСДАН МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚИБ КЕТМОҚДА.

Сўлим тоғ-ёнбағрида жойлашган маҳалламизнинг асосий “драйвери” — боғдорчилик. 558 та хонадоннинг деярли барчасида узум етиштирилади. 2 гектарли иссиқхонамизда помидор, бодринг, ҳаттоки гуллар парваришланмоқда.

Бу ерда етиштирилган маҳсулотларни қадоқлаш ишлари бошлаб юборилган. Яна икки гектар майдонда мевали, манзарали ва игна баргли турли кўчатлар тайёрланмоқда. Шу боис бизда ишсиз, бекорчи аҳоли йўқ. Туман, вилоят ва республика миқёсидаги турли давлат ташкилотларида ишлайдиган зиёли инсонлар талайгина.

Сўнгги йилларда “Ташаббусли бюджет”дан самарали фойдаланиб, маҳалладаги инфратузилма муаммоларини ҳал этяпмиз. Шу кунгача 5 маротаба “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлдик. Дастлабки лойиҳа орқали Шўроб кўчасига 1 200 метр тоза ичимлик сув тармоғини тортиб келдик.  Иккинчи лойиҳа натижасида Амир Темур кўчамизнинг 1 550 метр қисми асфальтланди. 1 миллиард 200 миллион сўмлик учинчи лойиҳа орқали 10-мактабнинг иситиш тизими яхшиланди. 1 миллиард 220 миллион сўмлик лойиҳа ҳисобидан 43-мактабнинг спорт майдонини реконструкция қилиш, қўшимча мини-футбол, теннис корти, волейбол, югуриш йўлаги, тренажёр майдонлар қуриб, теварак-атрофини ўраш ишлари — тўртинчи лойиҳа бўлиб, ҳозир жадал олиб борилмоқда. Яқинда ютган сўнгги лойиҳа орқали Бобур кўчасининг 3 км. қисми асфальтланади.

Аҳолини даромадли қилиш учун барча имконият ва тажрибалар ишга солиняпти. Собиқ ўрмон хўжалигининг 24 гектар ер майдонидан 70 та оилага 20 сотихдан деҳқон хўжалиги қилиб бериш ишларини бошладик. Бунинг натижасида икки юзга яқин аҳоли бандлиги таъминланади. Ишсиз ёшларга 3 та мотокультиватор, хотин-қизларга тикув машинаси берилди. Маҳаллада тикувчилик маркази ташкил қиляпмиз. Насиб бўлса, йил охирига қадар 105 та иш ўрни яратиш ниятидамиз.

Энг катта ташаббусларимиздан бири – 5 гектар ер майдонида туризм шаҳарчасини барпо қилишдир. Бу ерда меҳмонхона қурилишидан ташқари, сайёҳ-меҳмонларнинг гўзал табиат манзараларидан баҳраманд бўлиб, мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Маҳалла ҳудудига янги қўшилган 3 та кўчани асфальтлаб, ичимлик сув таъминотини яхшилаш керак. Мактаб ўқувчилари учун махсус йўлаклар ҳамда “Мирбобо” қабристони атрофини ўраш ишлари режамизда долзарб бўлиб турибди.

Президентимизнинг ташаббуси билан “маҳалла еттилиги” ташкил этилаётгани айни муддао бўлди. Айниқса, ижтимоий хизмат ходими штатининг ташкил этилиши натижасида аҳолининг кўплаб муаммолари ҳал этилади. Эндиликда эҳтиёжманд аҳолини рўйхатга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар, туман ва вилоят идораларига чиқмасдан, маҳалланинг ўзида жамоавий ҳал қилинади.

“Маҳалла еттилиги” ишини мувофиқлаштиришда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилмоқда. Жумладан, улар ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимни рағбатлантириш ёки интизомий жазо қўллаш бўйича тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлади.

Таклифим: “маҳалла еттилиги” ходимларининг меҳнат таътилига чиқиши ҳақида маҳалла раисининг розилик хатини олиш қатъий белгиланиши зарур. Тажрибадан маълум бўляптики, профилактика инспекторлари маҳалла раисини ҳеч қандай огоҳлантирмасдан меҳнат таътилига чиқиб кетмоқда.

 

Ҳусниддин МУҲИДДИНОВ,

Паркент туманидаги

“Наврўз” маҳалласи раиси.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

9 008 та маҳалла фаолият юритади

Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий ҳокимликлар ҳузуридаги идоралараро доимий комиссиялар томонидан ихчамлаштириш режалаштирилган 500 тагача хонадони мавжуд бўлган 1 248 та маҳалла фаолияти ўрганилди. Ўрганиш якунлари бўйича: Биринчи босқичда 444 та…