Менда савол бор

Маҳалла раиси ишончнома беришга ҳақлими?

МЕНДА САВОЛ БОР...   — Бир неча ҳафтадан сўнг хизмат сафарига кетаман. Сафардалигимда ойлик маошимни оила аъзоларимдан бири олиб туриши учун ишончнома қолдирмоқчиман. Эшитишимча, ушбу ҳужжатни маҳалла раиси ҳам тасдиқлаши мумкин экан. Шу ростми? Фаррух АЛИЕВ, Чилонзор туманидаги “Гавҳар” маҳалласидан. — “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига кўра, фуқаролар йиғини раиси хат-хабарларни, шу жумладан, пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек, банклардан суммаларни олишга ишончномаларни белгиланган тартибда тасдиқлаши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган “Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, маҳалла раиси тасдиқлайдиган ишончномаларга фуқаролар йиғинларининг номлари қайд этилган муҳр босилади. Ишончномалар давлат тилида расмийлаштирилади. Ишончномаларни тасдиқлаш фуқаролар йиғини жойлашган бинода амалга оширилади. Мурожаатчи касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра, маҳаллага бора олмайдиган ҳолларда ишончномалар уларнинг уйида тўлдирилиши мумкин. Ҳар бир ишончнома алоҳида тартиб рақам билан рўйхатга олинади. Ишончноманинг матни аниқ ва равшан, мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар кўрсатилган бўлиши шарт. Маҳалла раиси ўз номига ва ўз номидан, хотини (эри) номига ҳамда унинг номидан, хотинининг (эрининг) ва ўзининг қариндош-уруғлари, улар билан васийлик ва ҳомийлик туфайли боғланган шахслар номига ҳамда уларнинг номидан ишончномаларни тасдиқлашга ҳақли эмас. Бундай ҳолларда ишончномаларни исталган бошқа маҳалла раиси тасдиқлайди. Раис ишончномани тасдиқлаш учун ўз иш жойидан ташқарига чиққанида, унинг транспорт харажатлари қопланади. Ишончнома кўпи билан 3 йил муддатга берилиши мумкин. Унда муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб 1 йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий ҳисобланмайди. Фуқаролар йиғинининг раиси ишончномаларни тасдиқлаганлиги учун тўлов ундирмайди. Фаррух ЖЎРАЕВ, Адлия вазирлиги масъул ходими  

700

Ижтимоий хизмат марказлари қандай вазифаларни бажаради?

  — “Инсон” ижтимоий хизмат марказларининг мақсад ва вазифалари нимадан иборат? Улар асосан кимларга кўмаклашади? Бекзод Жумабоев, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бош мутахассиси — “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг мақсади ижтимоий химояга мухтож аҳоли қатламига маҳалла даражасида комплекс ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни йўлга қўйишдан иборат. Улар оғир аҳволга тушиб қолган ёки тушиб қолиш хавфи бўлган шахслар ва оилаларга индивидуал ёндашув асосида маҳалла даражасида комплекс ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшайдиган ёки ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйда парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлаш реабилитация ҳамда санатор соғломлаштириш хизматларини кўрсатиш тизимини ташкил этади. Ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш, уларга сифатли реабилитация ҳамда руҳий-ижтимоий хизматлар кўрсатилишини ташкил этади. Тазйиқ ва зўравонликка учраган шахслар билан ишлаш ҳамда тазйиққа учраган хотин-қизлар, кексалар ва вояга этмаганларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатади. Энг эътиборлиси шундаки, маҳалладаги ижтимоий ходимлар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахс ёки оилани “Кейс менежмент” орқали баҳолашдан ўтказиб, нафақат давлат томонидан кафолатланган ёрдам ва хизматлардан олишга кўмаклашади, балки оиланинг кучли томонларидан фойдаланиб уларни оғир вазиятдан олиб чиқишга ёрдамлашади.  

1.5k

50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади…(ми?)

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛИШ УЧУН “HTTPS://OILAKREDIT.UZ/” ВЕБ САЙТИДАН “АРИЗА ЮБОРИШ” ТУГМАСИНИ БОСИБ, СЎРАЛГАН МАЪЛУМОТЛАРНИ КЕТМА-КЕТЛИКДА КИРИТИШ КЕРАК.

619

Гаровга қўйилган мулк қачон тақиқдан чиқади?

БУ ВАЗИЯТДА, АВВАЛО, ФУҚАРО БАНККА МУЛКНИ ТАҚИҚ ВА ГАРОВ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИБ БЕРИШНИ СЎРАБ ЁЗМА ТАРЗДА МУРОЖААТ ҚИЛИШИ КЕРАК

393

“Қандай ҳолларда ходимни ишга қабул қилиш рад этилади?”

МЕҲНАТ КОДЕКСИНИНГ 119-МОДДАСИГА АСОСАН, ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА РАД ЭТИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ.

135

“Тадбиркор қонунбузгани учун икки марта жазоланиши тўғрими?”

ҚОНУНЧИЛИКДА КАССА ЧЕКИНИ БЕРМАГАНИ УЧУН ТАДБИРКОРГА МОЛИЯВИЙ ЖАРМА БЕЛГИЛАНГАН.

64