— Тадбиркор савдо қоидасини бузиб, нақд пулни солиқдан яширган ва маълум миқдорда савдо пулни касса аппаратига кирим қилмаган. Бу ҳолат солиқ органи ҳодими томонидан аниқланиб, унга 5 миллион сўм жарима белгиланган. Тадбиркор жаримани тўлаган. Аммо орадан деярли 1 йил ўтгач, бу иш яна судга чиқарилган. Суд 2 100 000 сўм жарма белгилаган. Аммо маъмурий иш тадбиркор иштирокисиз кўриб чиқилган ва тадбиркор суд қаоридан хабардор қилинмаган. Натижада иш мажбурий ижрога йўналтирилган. Ҳозир тадбиркор бир қонунбузарлик учун икки марта жазоланмоқда. Шу тўғрими? Фуқарони хабардор қилмай, унинг иштирокисиз суд қарор чиқариши амалиётда белгиланганми?
Гулнора АБДУРАҲМОНОВА,
Чилонзор туманидаги “Кўтарма” маҳалласи раиси.
Сарвар МАМАДИЕВ,
Чилонзор туман суди судьяси:
— Ҳақиатан ҳам, қонунчиликда касса чекини бермагани учун тадбиркорга молиявий жарма белгиланган. Бундан ташқари, ҳолат ҳуқуқбузарлик, деб топилиб, унга тегишли жарима белгиланади. Бу ҳолат юзасидан давлат раҳбари ҳам бир масала юзасидан тадбиркор икки марта жазоланаётганини танқид қилиб, шуни битта жазога келтириш бўйича Солиқ қўмитасига топшириқ берган. Аммо бу ўзгартириш қонунчиликка ҳозирча киритилмади. Солиқ қонунчилигига ўзгартириш киритиш жараёни давом этмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 294-моддасига кўра, шахсни судга чақирилганда кела олмаса, уни иштирокисиз ҳам иш кўриб чиқилиши мумкин. Юқоридаги ҳолатда агар фуқаро судга чақирилганда келмаган бўлса, уни иштирокисиз ҳам кўриб чиқилган. Суд уни маъмурий ҳуқуқбузар, деб топиб, жазо белгилаган. Бироқ фуқаро судга чақирилмаганини исботлай олса, аппелация тартибида қарор бекор қилинади. Бу ҳолатда яна бир жиҳатни эътиборга олиш керак. Яъни жавобгар шахс молиявий жаримани 30 кун ичида тўласа ва у биринчи марта қонун бузган бўлса, унга нисбатан иш тугатилади. Демак, жаввобгар молиявий жаримани тўлган бўлса, уни иккинчи бор маъмурий жавобгарликка ториш нотўғри. Бундай вазиятда тадбиркор суд қарорини бекор қилиш бўйича апеляция шикояти киритади.