Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Катта Оқтепа” – тадбиркорлар маҳалласи”

ҲУДУДДА ҚАНДОЛАТ ВА ПЕЧЕНЬ МАҲСУЛОТЛАРИ, АЁЛЛАРИ СУМКАСИ, ОЁҚ КИЙИМЛАР ИШЛАБ ЧИҚРАИШ КОРХОНАЛАРИ ҲАМДА БИТТА БОСМАХОНА, УЧТА АВТОМОБИЛЛАРНИ ТОЗАЛАШ ШОХОБЧАСИ, СУПЕРМАРКЕНТ, КЎПЛАБ САВДО ДЎКОНЛАРИ, МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ШОХОБЧАЛАРИ МАВЖУД.

Маҳалла “драйвери” – тадбиркорлик, ишлаб чиқариш. Ҳудудда қандолат ва печень маҳсулотлари, аёллари сумкаси, оёқ кийимлар ишлаб чиқраиш корхоналари ҳамда битта босмахона, учта автомобилларни тозалаш шохобчаси, супермаркент, кўплаб савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.

Аҳолининг етмиш фоизи тадбиркорлик билан шуғулланади. Улар орасида домий ҳомийлик ёрдамларини кўрсатувчи саховатпеша тадбиркорлар кўп. Ҳабибулло Абдусаматов, Аклалхон Ҳамидов,  Даврон Ибрагимов, Алишер Шоғуломов, Ғанишер Шоғуломов, Руслан Чубаев, Боқижон Абдусаматов шундай инсонлардан. Тадбиркор Алишер Шоғуломов “Оқтепа” футбол клубини ташкил этган. Ҳозир бу ерда 300 нафар ёшлар футбол билан шуғулланмоқда.

Йиғинда 27 та кўп қаватли тураржой бор. Ички кўчаларнинг барчаси асфальтланиб, бетонланган. Учта кўп вақтли уйнинг том қисми, 300 метр иссиқ сув қувурлари таъмирланди. Аҳоли саломатлигини таъминлаш учун оилавий поликлинка қурилди. Учта болалар ўйингоҳи фойдаланишга топширилган. Шу вақтга қадар Мажлисий 4-тор кўчаси аҳолиси ер ости қувурлари йўқлиги сабабли кўплаб қийинчиликларга дуч келарди. Бу муаммо ҳал этилди. Жорий йил иккита трансформатор ўрнатилиб, 1,5 километр кабель тортилди.

Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун футбол ва теннис стадиони, кикбоксинг, бокс, волейбол, баскетбол клублари фаолият юритмоқда.

Эндиликда Гулханий кўчаси билан Арча кўчаси оралиғида сайлгоҳ қурилади. Унда маҳалла аҳолиси учун саломатлик йўлакчаси, болалар ўйингоҳлари, турли ўриндиқлар барпо этилиб, дам олиш масканига айлантирилади.

Ҳозирча ўтган йилги аномал совуқда кузатилган талофатлар йўқ, барча камчилкилар ҳал этилган. Биргина муаммо, ёғингарчиликларда кузатиладиган сув тўпланишларни ҳал этиш учун кичик бетон ариқлар ўрнатилиши зарур.

Саъдулло УМАРОВ,

Шайхонтоҳур туманидаги “Катта Оқтепа” маҳалласи раиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Фарзандингиз нима билан банд?

    Шахсий ноутбугим бузилиб қолиб, уни таъмирлашга устага бердим. Шу боис бир ишимни якунлаш учун компьютер клубига боришга тўғри келди. Қўшни маҳалладаги ана шундай бир кўнгилочар масканга йўл олдим.…