Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ташаббус
-+=

Ҳар бир ёшнинг қалбида ПИНҲОНА ИҚТИДОР БОР…

ЕТАКЧИ—ЁШЛАРГА КЎМАКЧИ

 

Иқтидорсиз ёш бўлмайди. Баъзан гап иқтидорнинг йўқлигида эмас, уни вақтида кўра олмасликда. Ўзига ишонмаган, йўлини тополмай юрган ёки хорижда кун кўриш илинжида юрган ёшларнинг ҳам ичида катта салоҳият яширинган бўлади. Фақат ўша учқунни алангалатадиган бир инсон, бир имкон керак.

Муслимбек Ҳамроев шундай йигитлардан бири. Олий таълимни тугатгач, тирикчилик илинжида хорижга кетиб, пайвандчилик қилиб юрган. Кейинчалик хорижда бўлишига рухсат бекор қилиниб, юртга қайтишга мажбур бўлди. Кўпчилик бундай ҳолатдан кейин тушкунликка тушади. Мен эса унда бошқача жиҳатни кўрардим. Спортни яхши кўради, футбол мусобақаларида маҳалламиз шаънини ҳимоя қилиб, ғалабаларимизга муносиб ҳисса қўшди. Серҳаракат, меҳнатдан қочмайдиган, қўли гул йигит эди. Пайвандлашни биларди, лекин ҳунарини чархлайдиган устозга эҳтиёжи бор эди.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги касблар танловида пайвандлаш йўналиши эълон қилинганида кўз олдимга дарров Муслимбек келди. Унга иштирок этишни таклиф қилдим. Аввалига унчалик қизиқмади. Ростини айтсам, бу сафар унинг «йўқ», деган жавобини қабул қилгим келмади. Устоз топдик, машғулотларга қатнашди, ҳунарини янада мукаммаллаштирди. Орадан кўп вақт ўтмай, танловда иккинчи ўринни эгаллади. Мукофотни олган пайти ичимда битта фикр ўтди: баъзан ёшга ўзи ишонмайди, унга аввал бошқалар ишониши керак экан. Бугун Муслимбекнинг яна хорижга кетишини истамаймиз. Чунки унинг қўли, меҳнати, истеъдоди ўз маҳалласига керак.

Маҳалламиз ёшлари ернинг қадрига етишни яхши билади. Бизда, айниқса, қовоқ, помидор ва бодринг етиштириш ривожланган. Қишда ерга ёйсимон симлар ўрнатилиб, устидан махсус қоплама тортилади. Бу халқ тилида “дуга” дейиладиган кичик иссиқхона усули. Январь охири – февраль бошида уруғлар ерга қадалади. Эрта баҳорда, март ойининг бошидаёқ ҳосил пишиб, бозорда одатдаги мавсумдан анча қиммат нархда сотилади. Баъзан бир дона қовоқнинг нархи 20-30 минг сўмгача чиқади. Шу усул билан ёшлар бир неча ой ичида яхши даромад топмоқда. Гулфия Баҳромбоева бунга ёрқин мисол. У бир гектар ерда қовоқ, помидор ва бодринг етиштиради, ҳовлисидаги 15 сотих ҳовузда эса балиқчилик билан шуғулланади. Бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишдан даромад қилаётган ёшларни кўриб, бошқалар ҳам ҳаракатга тушмоқда.

Ҳар куни эрталаб маҳалла раиси бошчилигида кунлик вазифаларни белгилаб оламиз-да, ёшлар билан учрашувларга чиқамиз. Баъзан бизнинг гапимиздан кўра, нуроний отахон ва онахонларнинг бир оғиз насиҳати кўпроқ таъсир қилади. Айниқса, тадбиркорликни бошлашга иккиланаётган ёшларни тажрибали инсонлар билан учраштирамиз. Ўз меҳнати билан кредит олиб, ишини йўлга қўйган фуқаролар бошидан ўтганларини гапириб берганда, ёшларнинг кўзидаги иккиланиш ўрнини ишонч эгаллайди. Бекзод Самандаров ҳам шундай ёшлардан эди. Кредит олишга журъат қилолмай юрган пайтида унга 30 миллион сўмлик кредит расмийлаштиришга кўмаклашдик. Мини трактор олди. Бугун олти ойдан буён ишлаб келмоқда, кредитининг ярмидан кўпроғини ҳам тўлаб бўлди. Мен доим ёшларга битта гапни айтаман: журъат қилган одамнинг ёнида, албатта, кўмак топилади. Биз эса шу йўлда уларнинг ёнида туришни ўзимизга бурч, деб биламиз.

Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича бир таклифим бор. Кредит олиш учун банкка ҳужжатлар топширилгандан кейинги айрим талаблар амалда ёшларни ортга қайтариб қўяди. Масалан, ойлик иш ҳақида қисқа муддатли узилиш бўлса ёки кафилнинг иш стажида шундай ҳолат учраса, ҳужжатлар рад этилади. Ваҳоланки, инсоннинг бугун расмий иш жойи ва барқарор даромади борлиги тасдиқланса, шу ҳолат ҳам инобатга олинса, кўплаб ташаббускор ёшлар ўз тадбиркорлигини бошлаш имкониятига эга бўларди. Ахир ёшга энг керакли нарса – ишонч ва имконият.

Бобомурод САЛИМОВ,

Қоракўл туманидаги

 “Қуввача” маҳалласи ёшлар етакчиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Президент Халқ қабулхонаси жойларда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминламоқда

  Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар бандлигини  таьминлаш борасида қатор амалий…