Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Орзулари осмон қиз

ТАҚДИРЛАР

 

— Буви, бувижон, мени табрикланг, мусобақада ғолиб бўлиб, Осиё чемпионатида иштирок этадиган бўлдим.

Набирасининг қўнғироқдек овозини эшитган Фотима холанинг кўзлари ёшланди. Айвонда урчуқ йигириб ўтирган онахон дуога қўл очиб, унга давомли ютуқлар тилади.

Шўрчи туманидаги Ибн Сино номидаги маҳаллада яшовчи Муниса Пардаева Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси. Шу билан бирга, у спортнинг каноэда эшкак эшиш тури билан шуғулланиб, бир нечта мусобақаларда ғолиб бўлган. 2024 йил 19-22 октябрь кунлари параканоэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, Осиё ўйинларида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.

Иккинчи гуруҳ ногирони бўлган Муниса ўз устида ишлашни, доимо ҳаракатда бўлишни хуш кўради. У ҳеч қачон изланишдан, меҳнат қилишдан чарчамайди.

Жисмонан имконияти чекланган бўлишига қарамай, ўз вақтида имтиёзлардан самарали фойдаланаётган Муниса Пардаева келгусида инклюзив таълим ривожига ўз ҳиссасини қўшиш ниятида.

— Университетда сурдопедагогика йўналиши бўйича таҳсил оляпман, — дейди Муниса Пардаева. — Кар ёки заиф эшитувчи болаларни махсус ўқитиш ва тарбиялаш масалалари бўйича янги замонавий методларни ишлаб чиқиш борасида устозларим билан биргаликда изланяпмиз. Болаларнинг психологик ривожлантириш, ўқув фанларини ўқитиш, талаффузни ўргатиш орқали ногиронлиги бўлган болаларни жамиятда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш мумкин.

Албатта, яхши ният, эзгу амал ҳар бир инсонни улуғлайди. Қаҳрамонимиз ҳам олдига аниқ мақсадлар қўйиб, олға ҳаракат қилишдан сира тўхтаб қолаётгани йўқ.

Нигина ШОЕВА,

журналист.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Оғир тоифадаги маҳалла обод масканга айланмоқда”

МАҲАЛЛАНИ ИШСИЗЛИКДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК БЎЛИМИ ИШЧИ ГУРУҲИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.