«Обод маҳалла – обод кўча – обод хонадон» дастури доирасидаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари жадаллик билан амалга оширилмокда. Жумладан, дастур мезонлари бўйича 904 та хонадон хатловдан ўтказилди. Уларда 701 та муаммо аниқланиб, 630 таси ҳал этилди. 510 та хонадон таъмирланган бўлса, уларнинг 29 тасида қайтадан қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари бажарилди. 135 тасининг ташқи қисми (фасади), 60 тасининг ички қисми таъмирланди. 274 тасининг ташқи ва ички қисми оқланиб, 21 тасининг том қисми янгиланди. 105 та хонадонларга қўшимча хўжалик бинолари қуриб берилди.
Эҳтиёжга асосан, маҳалла аҳолисига суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди. 2,4 км. ичимлик суви тармоғи тортиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 2,4 км қувурларни монтаж ишлари бажарилди. Шу билан бирга ҳудудга назорат қудуқлари олиб келинди. Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича 8.3 км. тармоқ тортилиб, 390 дона бетон таянчлар ўрнатилди. Электр таъминоти сифатини ошириш мақсадида 10 дона трансформатор пунктини (ТП) жорий таъмирлаш ва 1 дона янги (ТП) ўрнатиш ишлари бажарилди. Ички йўлларнинг 4 км. қисмига асфальт қопламаси ётқизилди. Қолган қисмини асфальтлаш учун жойни тайёрлаш ишлари бажарилмоқда. Бундан ташқари 6,9 км. йўлллар шағаллаштирилди.
Маҳаллани ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ишчи гуруҳи ташкил қилинди. Ҳоким ёрдамчиси кўмагида мавжуд 65 нафар ишсиз фуқароларнинг 26 нафари ишли бўлди. 6 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди, 20 нафари ўзини ўзи банд қилди. Қолган 34 нафар фуқаро жамоатчилик асосида ишга жойлаштирилди. Кечагина оғир тоифада бўлган маҳалламиз бугун энг обод масканга айланмоқда.
Раҳматилло ОТАҚУЛОВ,
Қўштепа туманидаги
“Шомирза” маҳалласи раиси.