Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади…(ми?)

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛИШ УЧУН “HTTPS://OILAKREDIT.UZ/” ВЕБ САЙТИДАН “АРИЗА ЮБОРИШ” ТУГМАСИНИ БОСИБ, СЎРАЛГАН МАЪЛУМОТЛАРНИ КЕТМА-КЕТЛИКДА КИРИТИШ КЕРАК.

— Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси кўмагида тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ажратиляпти. Жорий йилнинг 18 декабрь куни Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида эндиликда шу мақсадлар учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилиши айтилди. Шу ҳақда маълумот берсангиз…

Қаҳрамон ЯРАШОВ,

Шофиркон туманидаги

“Дўрмон” маҳалласи раиси.

Севара ЎРИНБОЕВА,

Адлия вазирлиги масъул ходими:

— Дарҳақиқат, Президент раислигидаиг видеоселектор йиғилишида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз микро-бизнесини йўлга қўйган ва ижобий кредит тарихига эга аҳолига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар бериш (ҳозирда унинг миқдори 33 миллион сўмгача) йўлга қўйилиши айтилди. Қолаверса, йиғилишда ҳозирда 2 миллион 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилувчи сифатида рўйхатдан ўтгани ҳсобга олиниб, уларга бизнесга биринчи қадам учун кредит бериш таклифи билдирилди. Бунда йиллик 340 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаган аҳолига имтиёзли кредит ажратилиб, “онлайн” усулда банк картасига ўтказилади. Бундан ташқари, фаолиятини кенгайтириб, тадбиркор бўлиш истагидаги аҳолига 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади, 50 фоизи банк картасига ўтказиб берилади.

Умуман олганда, амалдаги тартиб бўйича оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 18 ёшдан ошган барча фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига йиллик 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилади. Унинг муддати фаолият турига боғлиқ. Хусусан, кредитлар чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, паррандачилик учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга, боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик, иссиқхона қуриш учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга, оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга берилади.

Яна бир жиҳат — узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олган деҳқон хўжаликларига ва кичик тадбиркорлик субектларига 50 миллион сўмгача, микрофирма ва кичик корхона ташкил этган шахсларга 300 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

Имтиёзли кредит олиш учун “https://oilakredit.uz/” веб сайтидан “Ариза юбориш” тугмасини босиб, сўралган маълумотларни кетма-кетликда киритиш керак. Аризалар инсон омилисиз, скоринг баҳолаш натижаларига кўра, автоматлаштирилган ҳолда, аризачининг кредит тарихи, муомалага лаёқатлилиги, солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд ёки йўқлиги текширилади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Маҳалла раиси “оқсоқол” деб аталмайди

2023 ЙИЛ 6 МАЙДА ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ИМЗОЛАНГАН “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН БИЛАН “ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ.