Маҳалла шаҳар марказидан четроқда, Ўрта Чирчиқ тумани билан чегарадош ҳудудда жойлашган. Аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан. Ҳақиқий деҳқонлар кўп. Улар кластернинг ғалла майдонларидан бўшаган ерларга такрорий экин сифатида картошка, фасол экади. Нурафшон шаҳрида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қишки захирасини тўплашда маҳалла деҳқонларининг ҳиссаси катта.
Ҳозирда “тўқсонбости” экинлар экишган. Иссиқхонаси бор хонадон эгалари исмалоқ парваришламоқда. Ундан кейин помидор ва бодринг экиб, қиш-баҳор ойларида яхши даромад олади. Иссиқхонаси йўқлар апрель ойдан бошлаб, томорқа ерларига сабзавот ва полиз маҳсулотлари экишади.
Эллик фоиз аҳоли хонадонларида чорва моллари бор. Гўшт ва сут, қатиқ етиштиради. Куни кеча янги йил байрами арафасида аҳолига бозордан арзон нархларда гўшт тарқатилди. Аксарияти сут ва қатиқни бозорга чиқаришади. Уларнинг асосий харидорлари қўшни – “Юксалиш” ва “Тараққиёт” маҳаллаларидаги кўп қаватли тураржойларда яшовчи аҳоли. Яхшилиги, кўп қаватли уйларда турувчилар сифатли ва табиий маҳсулотларни қулай нархларда олишади.
Йиғин ҳудудида кичик саноат зонаси ташкил этилиши, “Ҳуррият”ликлар учун катта имкониятлар яратмоқда. Кўпчилиги ишли бўлмоқда. Ҳозирда кабеь, спорт оёқ кийимлари, бетон аралашмаси, турли бетон устунлар, 10 тонналик темир сув идишлари, рангли қувурлар ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритмоқда. Уларда маҳалланинг етмишга яқин фуқаролари ишлашмоқда. Ҳатто, ошпазу қоравуллари шу маҳалла фуқаролари. Келгусида мавжуд корхоналарнинг ишлаш қуввати янада ошади, янги корхоналар ташкил этилади. Натижада кўплаб ишсиз аҳоли ишли бўлади.
“Аёллар дафтари”га киритилган 60 нафар аёлга йўналишлар бўйича моддий, тиббий ёрдам кўрсатилди. Уйи таъмирга муҳтож уч нафар аёлнинг уйлари яхшиланди. Уч нафар фуқарога ногиронлик аравачаси олиб берилди. 75 нафар хотин-қизлараг амаанй ҳордиқ олишлари учун саёҳаталр, концерт ва театр томошалари ташкиллаштирилди. Тушкунликка тушиб қолган аёллар учун бепул психологик тренинглар ташкил этилди.
65 нафар аёл доимий ишга жойлаштирилди, 13 нафар хотин-қизр касб-ҳунарга ўқитилди. 16 нафар хотин-қизларга субсидия асосида қандолатчилик асбоб-ускуналари, тикув машиналари олиб берилиб, бандлиги таъминланди. Хонадонларига қуёш панеллари ўрантилди. 22 нафар фуқарога 33 миллион сўм кредит ажратилиб, тикувчилик, паррандачилик ва чорвачиликка йўналтирилди.
Ёшлар ораисда чемпионлар кўп. Масалан, эркин кураш бўйича Аброр Наврўзов, эшкак эшиш бўйича Дурдона Холтураева ва Сардор Жумабоев вилоят ва республикада ғолибликни қўлга киритган.
Ҳудудда электр энергия, газ ва сувдан муаммо йўқ. Аҳоли тўлиқ ичимлик сув билан таъминланган. Жорий йил бешта кўчанинг биттаси асфальтланиб, иккитаси бетонланди. Тўртта кўчага тунги ёритгич чироқлари ўрнатилди. Битта носоз кўприк қайтадан қурилди. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 400 туп терак, 200 туп нок, олма, олча каби мевали дарахт кўчатлари экилди.
Хусусий-шерикчилик асосида янги маҳалла биноси қуриляпти. Ҳозирда махсус жиҳозланган контейнерда фаолият юритяпмиз.
Йиғин аҳолиси тиббий ёрдам олиш учун 4-5 километрлаб йўл босиб, Нурафшон шаҳар оилавий поликлиникасига қатнамоқда. Бу кекса ва болали оналарга бироз қийинчилик туғдирмоқда. Айниқса, қиш ва ёз ойларида қатнаш қийин бўлмоқда. Шу сабаб, ҳудудда оилавий поликлиника ёки тиббий ёрдам пунктини ташкил этиш лозим.
Камол УМАРБОЕВ,
Нурафшон шаҳридаги “Ҳуррият” маҳалласи раиси,
Нурафшон шаҳар Кенгаш депутати