Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Аёлларнинг бахтли турмуши — кунимнинг энг муҳим ташвиши

ОҚИЛАЛИК — ОИЛА БЕЗАГИ

 

Эр-хотин уч нафар фарзандининг моддий таъминотига пул етказа олмай, хорижга иш қидириб кетишади. У ёқларда анча қийналиб қолишади. Аёл амаллаб идиш ювиб пул топа бошлайди. Лекин эркакнинг дангасалиги тутиб, қимирлагиси келмасди. Шу баҳона бўлиб, улар қаттиқ жанжаллашиб қолишади. Ҳатто, юртимизга қайтиб, ажрашиш учун судга ариза топширишади.

Бу воқеадан хабар топганим ҳамон келин билан учрашдим. Бўлиб ўтганларни ипидан игнасигача суриштирдим. Кейин куёв билан алоҳида гаплашдим. Икки тарафнинг ҳам ришталарни узишга арзийдиган сабабини кўрмадим. Энг тўғри қарор — оилани муросага келтириш эди. Бу вазифани адо этиш учун, биринчи навбатда, “еттилик” вакилларининг ёрдамига таяндим. Қолаверса, ҳудудимизда истиқомат қиладиган нуроний отахон ва онахонларнинг кўмаги билан барчасини ижобий ҳал этдик. Ҳозир улар болаларини бағрига олиб, бахтли ҳаёт кечиряпти. Молиявий қийинчиликларни енгиб ўтиши учун эса аёлни нон пишириш цехига ишга жойлаштирдик. Эркак бозорда меҳнат қилиб, кунлик даромад топяпти.

Фаолиятимиз давомида бу каби тақдир эгаларини кўплаб учратамиз. Айримлар иқтисодий етишмовчилик сабаб, бошқалари феъл-атворидаги номутаносибликлар боис ўзаро келиша олмай қолишади. Аслида, тўла-тўкис турмушнинг ўзи йўқ. Инсон ўша камликни бутлаш учун ҳаракат қилгандагина ўзлигини англай бошлайди. Бу йўлда бошқаларни қадрлашни, ўз манфаатларидан воз кечишни, шукроналикни ўрганади.

Йил бошидан буён иккита оилани муросага келтиришга эришдик. Аввалига қарорида қатъий туриб олган хонадон вакиллари аразлари тарқагач, бизга чексиз миннатдорчилигини билдирди. Халқимиз бежизга “Эр-хотиннинг уруши, дока-рўмолнинг қуриши”, дейишмаган. Баъзан кичик сабаб ҳам тотув яшаб кетишга туртки бўлиши мумкин.

Оила ва хотин-қизлар боғлиқ турли масалаларни ҳал қилишда “еттилик” ходимлари менга доимий елкадош. Масалан, ижтимоий ходим билан боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаяпмиз. Уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, керакли ёрдамлар кўрсатиляпти. Профилактика инспектори эса хотин-қизлар жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарлигини олдини олишда ўзига хос ташаббуслари билан фаоллик кўрсатяпти.

Идорадаги ҳар кунимиз ҳар турли ўй-хаёл ва режалар билан бошланади. Лекин мақсадими битта — халқимизнинг тинч ва тотув турмуш кечиришини таъминлаш.

Зулфия САЛАЕВА,

Гурлан туманидаги “Маърифат” ва

“Боғишамол” маҳаллалари хотин-қизлар фаоли.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Камбағалларга кешбек — бу самара берадими?

Кешбек ўрнига юқорида номлари кўрсатилган маҳсулотлар учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга маълум миқдорда компенсация тўланиши ҳам осон, ҳам самарали бўлади