Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Камбағалларга кешбек — бу самара берадими?

Кешбек ўрнига юқорида номлари кўрсатилган маҳсулотлар учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга маълум миқдорда компенсация тўланиши ҳам осон, ҳам самарали бўлади

САВОЛ: «2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, 1 майдан бошлаб «Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га киритилган шахсларга гўшт, ёғ ва тухум сотиб олганлик учун 12 фоиз кешбек қайтарилади. Хўш, у қандай тартибда амалга оширилади?

ЖАВОБ?

Давлат солиқ қўмитасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи Дилдора Ҳошимова:

— Президент қарорига асосан, «Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо объектларидан айрим товарларни сотиб олганда харид суммасидан 1 фоиз миқдордаги кешбек ўрнига 12 фоиз ҚҚС қайтарилади. Бунинг учун «Солиқ» иловасида Фаcэ ИД орқали рўйхатдан ўтиб, харид чекини сканерлаш керак.

Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун харидор «Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»да бўлиши, сотиб олинган маҳсулот ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар рўйхатига кириши, тадбиркорнинг ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур. Реэстрдаги истеъмолчи ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар билан бирга, бошқа турдаги маҳсулотларни харид қилиб, чекни рўйхатдан ўтказганда, имтиёз белгиланган маҳсулотлар учун 12 фоиз, бошқа турдаги товарлар учун 1 фоиз кешбекка эга бўлади. Тадбиркор ҚҚС тўловчиси бўлмаса, барча маҳсулотлар учун ҳозиргидек 1 фоиз кешбек қайтарилади. ҚҚС суммаси кейинги ойнинг 25-санасидан сўнг «Солиқ» мобил иловаси орқали тўлаб берилади.

МУАММО: юқоридагилар тушунарли, мазкур амалиёт орқали «Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га киритилган аҳолига ёғ, тухум ва гўшт харидидан ҚҚС қайтариш орқали 2 миллиондан ортиқ оилага енгиллик яратилиши айтиляпти. Бироқ биз(ким?)ни масаланинг бошқа томони ўйлантиряпти:

  • биринчидан, Ягона реэстрга, асосан, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар киритилади. Бу вазиятда уларда «Солиқ» иловасини юклаб, Фаcэ ИД орқали рўйхатдан ўтиш имконияти бўлармикан? Бу тоифадаги оилалар смартфон, интернет ишлатадими? Айниқса, қишлоқ жойларда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар оддий сенсорсиз, қониқарли камерасиз, тугмали телефон ишлатади;
  • иккинчидан, шаҳар ва туман марказларини ҳисобга олмаса, аксарият қишлоқда яшовчи камбағал аҳоли, асосан, деҳқон бозорларидан озиқ-овқат харид қилади. Бозорларда эса ҳали харид учун деярли чек берилмайди. Супермаркет, чек берувчи дўконлардан савдо қилмаган киши бу имтиёздан фойдалана олмаслиги турган гап;
  • учинчидан, кешбек миқдори кам ва бу одамларни қизиқтира олмаслиги мумкин. Мисол учун, дўкондан 100 минг сўмлик имтиёзли маҳсулот харид қилинганда, 12 минг сўм қайтарилади, холос.

Юқоридагилардан кўринадики, «Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га киритилган шахсларга қандайдир имтиёз, қулайлик яратилар экан, бу ўринда фақат пойтахт ёки вилоятлар, туманлар марказидаги аҳоли эмас, қишлоқ жойлардаги фуқаролар имкониятлари ҳам ҳисобга олинмоғи даркор. Зеро, гўшт, тухум ва ёғ маҳсулотлари учун кешбек қайтарилишидан фақатгина шаҳарда яшовчилар манфаатдор бўла олади, холос.

ТАКЛИФ: Агар давлат камбағал аҳоли қатламига кўмак беришни мақсад қилар экан, буни қандайдир моддий кўринишда бергани маъқул шекилли. Мисол учун, ҳозирда айрим тоифадаги шахсларга озиқ-овқат хариди учун компенсация тўланади. Бу нафақа, пенсияга қўшиб берилади. Шундан келиб чиқиб, кешбек ўрнига юқорида номлари кўрсатилган маҳсулотлар учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга маълум миқдорда компенсация тўланиши ҳам осон, ҳам самарали бўлади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Бизда ҳашар юксак қадриятга айланган”

БИРГИНА МУАММОИМИЗ, МАҲАЛЛАМИЗНИНГ ФАЙЗИКЕНТ ВА ШАНБА ҚИШЛОҒИГА 2 ТА ТРАНСФОРМАТОР ЗАРУР. ШУНДА АҲОЛИМИЗ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА ТАЛОФАТСИЗ ЎТИШИ МУМКИН.