Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла раисларининг ойлигини ошириш керак”

ШУ БИЛАН БИРГА, МАҲАЛЛА РАИСЛАРИНИНГ ОЙЛИК МАОШЛАРИНИ ҲАМ ОШИРИБ БЕРИШСА ЯНАДА ЯХШИРОҚ БЎЛАРДИ. ЧУНКИ АСОСИЙ ИШНИ БАЖАРАДИГАН МАҲАЛЛА РАИСЛАРИНИНГ ОЙЛИКЛАРИ “МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ”НИНГ БОШҚА ХОДИМЛАРИДАН КАМ.

Маҳалламиз номидан ҳам англагандирсиз, ҳудудимизда ҳунармандлар кўп. Улар ёғоч ва темир маҳсулотлардан эшик-ромлардан тортиб, хўжалик ишларию қурилишдаги ишлатиладиган барча буюмларни ясашади.

Маҳалламизда ишсизлар деярли йўқ. Аҳолимиз уста-ҳунармандчиликдан ташқари, деҳқончилик, чорвачилик, иссиқхоначилик билан шуғулланишади. Ҳозирда 122 та хонадонимизда иссиқхона бор. Улар турли хил кўкат, помидор, бодринг, сабзи экишиб, яхшигина даромад топишяпти. Деҳқончиликка қизиққан 42 нафар фуқаромизга аукцион орқали 20 сотихдан ер олишига кўмаклашдик.

Тадбиркорлик билан шуғуллланишлари учун кредит, ўзини ўзи банд қилиши учун тикув машинаси, муравий олиб бердик. Шу кунгача 10 нафар хотин-қизларимиз тикув машинаси олиб, қўшимча даромад топаётган бўлса, 17 нафар фуқаромиз ҳам муравий ёрдамида юк ташиб, рўзғорини тебратмоқда.

Қувонарлиси, 630 хонадонимизнинг ҳар бирига ичимлик сув тортилиб, сув ҳисоблагичлари билан ўрнатиб берилди. Олтита кўчамизнинг 2 таси асфальтланди.

Ўтган йили 2 қаватли бино қайта таъмирланиб, маҳалла идорасига берилди. Бу ерда 12 та хона бўлиб, маҳалла ходимлари учун барча зарур шароитлар яратилди. Идорамизда пишириқчилик ва компьютер саводхонлиги тўгарагини очганмиз. Маҳалламиз аҳолиси бу ерда ўзлари қизиққан йўналиш бўйича билим ва ҳунар ўрганиши мумкин. Натижада икки киши ишли ҳам бўлишди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами доимий эътиборимизда. Президентимиз ташаббуси билан бизнинг маҳаллада ҳам ижтимоий хизмат ходими иш бошлади. Эндиликда “маҳалла бешлиги” “маҳалла еттилиги”га айланади. Еттиликнинг ишини мувофиқлаштиришда маҳалла раисларининг ваколатлари ҳам кенгайтирилади. Жумладан, улар ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимни рағбатлантириш ёки интизомий жазо қўллаш бўйича тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлади. Шу билан бирга, маҳалла раисларининг ойлик маошларини ҳам ошириб беришса янада яхшироқ бўларди. Чунки асосий ишни бажарадиган маҳалла раисларининг ойликлари “маҳалла бешлиги”нинг бошқа ходимларидан кам.

Яна бир оғриқли масала, маҳалла раисларини ҳамон ваколатларидан ташқари ишларга мажбурланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ҳамма ўз ваколати доирасида ишласа, иш унумдорлиги ҳам самаралироқ бўларди. Яна бир таклифим, йиғинимиздаги “Султонобод” деҳқон бозорини тартибга солиш керак. Бу ерда мол бозори ҳам, озиқ-овқат ҳам, кийим-кечак буюмлари ҳам тартибсиз, аралашу қуралаш бўлиб ётибди.

Толиб НОРБЎТАЕВ,

Пахтачи туманидаги

“Ҳунарманд” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Ҳар бир оиланинг ўз сиёсати, тартиб-интизоми бўлиши керак!

        Бобом тарбияда жуда талабчан эди. Бирор ишга қўл уришдан олдин доим ўзимга ўзим тўғри қиляпманми, деган саволни берардим. Дакки эшитиб қолишдан қўрқардим-да. Фақат мен эмас, қариндош-уруғ…