Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Ҳар бир оиланинг ўз сиёсати, тартиб-интизоми бўлиши керак!

 

 

 

 

Бобом тарбияда жуда талабчан эди. Бирор ишга қўл уришдан олдин доим ўзимга ўзим тўғри қиляпманми, деган саволни берардим. Дакки эшитиб қолишдан қўрқардим-да. Фақат мен эмас, қариндош-уруғ ва қўни-қўшниларга битта сўзи кифоя эди.

Бир воқеа сира ёдимдан чиқмайди. Нима бўлди-ю, қўшнининг келини аразлаб уйига кетиб қолди. Қайнонаси уч-тўрт марта ялиниб ортига қайтара олмаган келин, бобомнинг бир оғиз гапи билан тугунчасини кўтариб кириб келди. Бундай вазиятлар жуда кўп бўлган.

Бугун маҳаллаларда фаолият олиб бораётган “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси” зиммасига айнан шундай қатъият ва шаҳд билан оилаларни яраштириш, ажралишларнинг олдини олиш, фарзандлар тарбиясида миллий ўзига хосликдан фойдаланиш каби вазифалар юклатилган.

Хўш, улар бу масъулиятни нечоғли адо этишмоқда? Кўрсаткичлар қандай? Олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари самара беряптими?

Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, 2023 йилда ушбу комиссия ва бошқа жамоатчилик тузилмалари ҳамкорлигида ажралиш ёқасига келиб қолган 24 584 та оила яраштирилди. 87 660 та оила соғлом турмуш тарзига ўтказилди. “Нуроний ҳар бир оилага масъул” тамойили асосида “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари аъзоларининг 18 146 нафари 17 903 та муаммоли оилаларга бириктирилди.

Лекин шунга қарамай, ҳали қилинадиган ишлар талайгина. Статистика агентлигининг хабар беришича, 2023 йилда тузилган никоҳларнинг ҳар 6 тадан бири ажрашиш билан якунланган. Ўз-ўзидан савол туғилади, нега яраштирилаётган оилалар сони ажрашаётган оилаларникидан кам?

— Бугун аксарият ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги натижасида ажралишларнинг кўпайиб кетаётгани ачинарли ҳолат, — дейди “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими, педагогика фанлари номзоди, доцент Ҳусниддин Норқулов. — Айрим ёшлар, ҳатто, катталар оилавий қадриятларни унутиб қўйишган. Ижтимоий тармоқлар орқали менталитетимизга ёт бўлган ғоялар тарғиб қилинмоқда. Оилавий ва миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар мазмун-моҳияти ёш авлод онгига болалигидан сингдириб борилмаяпти..

Кўриб турганингиздек, оилаларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида ҳали қилинадиган ишлар анча. Хусусан, маҳаллаларда яраштирилган оилаларнинг кейинги ҳаётидан доимо хабардор бўлиш мақсадида мониторинг ишларини тизимли йўлга қўйиш зарур. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси  мутахассис ва мутасадди вакилларнинг, бошқаларга тарбиявий таъсир ўтказа оладиган фаолларнинг (психологлар, дин уламолари, кекса нуроний онахон ва отахонлар) таъсирчанлигини ошириш керак.  

            Шунингдек, ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кенгроқ ташкил этиш талаб этилмоқда. Никоҳ ва ажралиш масалаларида ФҲДЁ ҳамда суд органлари билан маҳаллалар ўртасида ҳамкорлик ўрнатилишини таъминланса, ижобий натижалар янада кўпаяди.  

            Маҳаллаларда ёшларни оилавий муносабатларга тайёрлаш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибасини тарғиб этиш яхши самара беради. Ҳудудлардаги ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари фаолиятини тўғри ташкил этиш ҳамда бўлғуси келин-куёвларни белгиланган дастурлар асосида ўқитиш ва сертификатлар берилишини ташкил этиш керак. Шу мақсадга қаратилган тадбирларни жонли ва ҳаётий мисоллар асосида ўтказиш, соҳада илмий тадқиқотлар олиб бораётган олимларни мазкур ишларга жалб қилиш лозим.

Назаримда, ҳар бир оиланинг ўз сиёсати, тартиб-интизоми бўлиши керак. Айниқса, эркаклар тизгинни ўз қўлига олмас экан, арзимас сабаблар билан келиша олмаётган қайнона-келин ва эр-хотинни муросага келтириш мушкул. Бошқарув сусайган оилага эса аралашувчилар, ўз ҳукмини ўтказувчилар кўпайиб бораверади. Бундай вақтда маҳалла фаоллари ёки комиссия аъзолари бирор ижобий ўзгариш қилиши қийин. Шунинг учун, аввало, ишни ҳар бир хонадоннинг бошлиқлари билан ишлашдан бошлаш керак. Зеро, олдинда бизни буюк ишлар кутиб турибди. Арзимас ва майда муаммоларга чалғиб қолмайлик!                

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

“Mahalla” мухбири

 

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Энг оғриқли масала – ички йўл ва ичимлик сув”

ЙИҒИН ҲУДУДИДАГИ ИЧКИ КЎЧАЛАР ТАЪМИРТАЛАБ, ИККИ КИЛОМЕТР ҚИСМИ АСФАЛЬТЛАНДИ, ХОЛОС. ИЧИМЛИК СУВ МУАММО. ҲОЗИРЧА ИККИТА КЎЧАГА ҲАШАР ЙЎЛИ БИЛАН ИЧИМЛИК СУВ ТАРМОҒИ ТОРТИБ КЕЛИНДИ. МАҲАЛЛА АҲОЛИСИНИНГ ЭНГ ОҒРИҚЛИ МАСАЛАЛАРИДАН БИРИ…