Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Наманган
-+=

“Маҳаллани жиноячиликдан холи ҳудудга айлантирамиз”

 

Президентнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сонли Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон Қарори қабул қилингани маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янги даврини бошлаб берди. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси таъсис конференциясида иштирокчиларнинг маҳалла фаолларига мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Ушбу мурожаатда олдимиздаги долзарб вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, эзгу шиор ва даъватларни амалий ҳаракатга айлантириш таъкидланди. Бугун шуни қувонч билан қайд этиш керакки, маҳалламизда юқорида белгиланган вазифаларнинг айримлари амалиётда қўлланмоқда. Миллий қадриятларимиздан ҳисобланган ҳашар орқали маҳаллада ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмаслиги зарур шиори остида етим-есирлар, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотган шахслар, якка-ёлғиз қарияларни қўллаб-қувватлаш фаолиятимизнинг асосий йўналишига айланган. Масалан 2023 йилда 2 та эҳтиёжманд оиланинг яшаш хонадони ҳашар йўли билан таъмирланди. Жорий йил 8 та кўчамизда 16 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган шахсларнинг хонадонини таъмирлаш режа қилинган. 2024 йилдан ҳар ойнинг биринчи шанбасини умуммилий ҳашар куни, деб эълон эълон қилдик.

Айрим маҳалла раислари иш оғирлигидан нолиганига гувоҳ бўламиз. Менимча ана шу раис ваколат ва ҳуқуқларини, аҳоли билан ишлашни яхши йўлга қўймайди. Фуқаролар йиғини таркибидаги жамоатчилик кенгашларидан самарали фойдаланмайди. Бу бўшлиқ, айниқса, нотинч, ажралиш ёқасида турган оилалар, жиноят содир этишга мойил ёки аъзолари ўз жонига суиқасд қилган, узоқ муддатга хорижга ишлаш учун кетган, жазони ижро этиш муассасаларидаги фуқароларнинг оилалари билан ишлашда муаммоларни юзага келтиради. Ўзим ана шу ҳолатдан хулоса чиқариб, ажралиш, оилавий низолар масаласида, кўчалар, хонадонлар кесимидаги муаммоларни ҳал этишда кенгашлар кўмагига таянаман. Бу натижага ижобий таъсир қилмоқда. Масалан маҳалламизда жиноят содир этишга мойил ёшлар, оилавий ажралишларни олдини олишда “Нуронийлар”, “Оқила аёллар” кенгаши иштирокини таъминлаганман.

Бу эса рақамларда ўз аксини топмоқда. 2022 йилда маҳаллада 21 та жиноят қайд этилган бўлса, 2023 йилда бу рақам 3 баробарга қисқариб, 7 тани ташкил эди. 2022-2023 йилда эса ажралишлар кузатилмади. Мурожаатда белгиланган вазифалар ва яратилган имконият сабабли жорий йилда маҳалламиз барча соҳаларда ўсишига ҳаракат қиламиз. Насиб қилса, жиноятчиликдан холи, обод ва хавфсиз ҳудудга айланади.

Жобир АЛИХОНОВ,

Янги Наманган туманидаги “Бунёдкор” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Илмли аёл – жамият кўзгуси

  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблeяси 2013 йил 20 дeкабрда “Тараққиёт мақсадларидаги фан, тeхника ва инновациялар” тўғрисида рeзолюция қабул қилди. Ҳужжатда ушбу соҳада гeндeр тeнгликни таъминлаш кафолати сифатида исталган ёшдаги…