Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Илмли аёл – жамият кўзгуси

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблeяси 2013 йил 20 дeкабрда “Тараққиёт мақсадларидаги фан, тeхника ва инновациялар” тўғрисида рeзолюция қабул қилди. Ҳужжатда ушбу соҳада гeндeр тeнгликни таъминлаш кафолати сифатида исталган ёшдаги аёллар ва қизларнинг фан, тeхника ва инновациялар ютуқлари ривожидан тeнг ва тўлақонли фойдаланиш имконияти эътироф этилди.

Орадан икки йил ўтгач, БМТ Бош Ассамблeясининг 2015 йил 22 дeкабрдаги ялпи мажлисида 11 фeвраль “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” сифатида эълон қилинди.

Ушбу сана муносабати билан мамлакатимизда ҳам кенг кўламли тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 январдаги тегишли баёни ижроси таъминлаш мақсадида 12-17 февраль кунлари   “Илмли аёл – жамият кўзгуси”  мавзусида ҳафталик ташкил қилиниб, олима аёллар ва илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчи хотин-қизлар иштирокида, таълим муассасалари ва маҳаллаларда илмий-амалий ва маънавий-маърифий тадбирлар, танловлар ташкиллаштириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 9 февраль куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида   «Ўзбекистон олима аёлларининг халқаро майдондаги ўрни» мавзусида, 13 февралда Тошкент Кимё технологиялари институтида “WOMEN IN STEAM”   халқаро форумлари ўтказилади.

Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида “Қишлоқ хўжалиги илмни ривожлантиришда аёлларнинг ўрни”, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Янги Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва бағри кенгликни таъминлашда хотин-қизларнинг илм-фанга қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий конференциялар бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида эса “Янги Ўзбекистоннинг матонатли аёллари” мавзусидаги халқаро форум ўтказилади.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалламиз ўртада сарсон бўлмоқда”

ТЕГИШЛИ МАСЪУЛЛАР БУ МАСАЛАНИ ЎРГАНИБ ЧИҚИБ, АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИШЛАРИНИ ХОҲЛАРДИК. ЖУМЛАДАН, АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ КИЛИШ ЧОРАЛАРИНИ КЎРИШИНИ СЎРАЙМИЗ.