Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Севимли нашрларимни мунтазам кузатиб бориш имкониятига эгаман”

БИР СЎЗ БИЛАН АЙТГАНДА, ДАВРИЙ НАШРЛАР МУТОЛААСИ ЮРТИМИЗДА ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ, МАЪРИФАТЛИ, БИЛИМДОН, ЖАМИЯТ РАВНАҚИ УЧУН ДАДИЛ КУРАШАДИГАН, ТУРМУШ ТАШВИШЛАРИНИ ТЎҒРИ ТАНҚИД ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛА ОЛАДИГАН ШАХСЛАРНИ ТАРБИЯЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ.

Газета ва журналларша қизиқиш менда болаликдан шаклланган. Шундай муҳитда улғайдим Эслайман, ўша даврларда ҳар бир хонадонга камида 3-4 турдаги газета, журналлар келарди. Техника бугунгидай ривожланмаган бўлса-да, барча ҳудудларга газета етказишда муаммо кузатилмасди.

Босма нашрларни мунтазам ўқиб бориш кишининг онги ва дунёқарашини кўтарибгина қолмай, ёзма саводхонлиги юксалиши ҳамда нотиқлик санъатини оширишга ёрдам беради. Мен ҳам оилада, ишхонада китобхонлик муҳитини шакллантирганман. Кўп турдаги газета ва журналларга обуна бўлиш ва уларни кузатиб бориш анъанамга айланган. Уларнинг орасида шубҳасиз, “Mahalla”  газетаси, “Mahalla ko’zgusi” журнали олдинги ўринда туради. Тизим фаолиятини ёритишга ихтисослашган ҳар икки нашрдан ўзим учун керакли маълумот олиб, соҳавий янгиликлардан хабардор бўламан. Шу билан бир қаторда керакли таклифларимни бериб бораман. Шу боис 2024 йил учун ҳам биринчилардан бўлиб, “Mahalla” газетаси ва “Mahalla ko’zgusi” журналига тўлиқ обунани расмийлаштирдим. Энди шу  нашрларни мунтазам кузатиб боришни давом эттириш имкони бор менда.

Шу ўринда газета ва журнал мутолааси ҳақида мулоҳазаларимни билдириб ўтмоқчиман. Мажбурий обунанинг тақиқланиши тўғри. Аммо бу мамлакатимизда нашр этилаётган ўқишли ва керакли нашрларга обуна бўлмаслик керак, дегани эмас. Одамлар ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар, илғор тажрибалардан хабардорлиги ортиб бормайдими? Маҳалла раислари ўз мутахассислигига доир газетани мунтазам ўқиб бормасдан билими, малакаси, тажрибасини қандай оширади? Даврдан, жамиятдан, ҳамкасбларидан ортда қолиб кетмайдими? Давлатимиз Раҳбари Маҳалла раисларини биринчи навбатда маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитнинг ўсишига масъул қилиб белгилаб бердилар, одамларимизни газета ўқишга қайтариш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Бир сўз билан айтганда, даврий нашрлар мутолааси юртимизда юксак маънавиятли, маърифатли, билимдон, жамият равнақи учун дадил курашадиган, турмуш ташвишларини тўғри танқид ва таҳлил қила оладиган шахсларни тарбиялашга хизмат қилади.

 

Тоҳиржон КАРИМОВ,

Наманган вилояти камбағаллиикни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг Маҳалла институтини ривожлантириш бўлими бошлиғи.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Бўшаб қолган ўринга сайлов қандай ўтказилади?

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг олти ойлик фаолиятига бағишланган сарҳисоб йиғилишида ҳозирда мавжуд 9 452 та маҳалладан 157 тасида фуқаролар йиғини раиси лавозими вакант қолаётгани айтиб ўтилди. Хўш, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини…