Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалламизда “еттилик” эмас, “саккизлик” фаолият юритади”

“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ТАШКИЛ ЭТИЛАР ЭКАН, ИШНИНГ ТЎҒРИ ВА САМАРАЛИ БОРИШИ УЧУН ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИДА НАЗОРАТ ФУНКЦИЯСИ БЎЛИШИ КЕРАК. БУНДА ЁШ ТАФОВУТИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ ЛОЗИМ.

Жорий йил сентябрь ойининг дастлабки ўн кунлигидан бошлаб маҳалламизда “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш ишлари амалга ошириляпти. Бунда кўп қаватли уйлар, истироҳат боғи, кўчаларда таъмирлаш, электр, сув, газ таъминотини яхшилаш борасида қатор саъй-ҳаракатлар олиб борилди.

Маҳаллада 8 та кўча мавжуд бўлиб, шундан биттасига тўлиқ — 700 метрга асфальт ётқизилди. Яна иккита кўчанинг 1 400 метр қисми бетонлаштирилди. Фуқаролар йиғини 1964 йилдан буён ўз биносига эга бўлмаган, шу вақтгача 4-5 та жойда ижарама-ижара сарсон бўлдик. Дастур доирасида янги, барча шароитларга эга маҳалла биноси қад ростлади.

Йиғиндаги 530 та оиланинг 51 фоизи ҳовли жойларда, 49 фоизи кўп қаватли уйларда истиқомат қилади. Бунёдкорлик ишлари жараёнида уйларда пардозлаш ишлари бажарилди, аҳоли тўлиқ ичимлик сув билан таъминланди. 10 та ижтимоий кўмакка муҳтож оила тураржойи таъмирлаб берилди.

Дастурга кўра, маҳалла аҳолиси “хонадонбай” хатловдан ўтказилиб, 23 нафар ёшга кўмак бериш чоралари белгиланди. Ҳозирга қадар 7 нафар йигит-қизнинг 50 фоиз тўлов шартномаси ва 6 нафарининг ўқув курслари харажатлари қоплаб берилди, 3 нафар ёшга субсидия асосида тикув машинаси, яна 3 нафарига моддий кўмак кўрсатилди. 30 нафар ишсиз фуқаро бандлиги таъминланди.

Маҳалла раислигига ўтган йили май ойида сайланганман. Фаолиятимни, энг аввало, маҳалла идорасида ишни тўғри йўлга қўйишдан бошладим. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, маҳалладаги барча жараёнларни “бешлик” вакиллари билангина қамраб олиш имконсиз. Шу боис ўтган йили норасмий равишда йиғинда иккита штат — тиббиёт ва ижтимоий ходим фаолиятини йўлга қўйдик. Бу орқали одамларнинг тиббий саломатлиги ва ижтимоий ҳолатини назорат қилиб бордик.

Буни қарангки, Президент Шавкат Мирзиёев эндиликда маҳаллаларда “еттилик” фаолияти йўлга қўйилишини билдирди. Бу тажрибани бир йил аввал синаб кўрган раис сифатида айтишим керакки, бу лойиҳа ўзини тўла оқлайди. Шу билан бирга, эндиликда маҳалламизда бошқалардан фарқли равишда “саккизлик” фаолият юритади. Ўйлайманки, келгусида маҳаллага тиббиёт ходими ва психолог штатлари бириктирилиб, яхлит тузилма ҳосил қилинади.

Яна бир масала — “маҳалла еттилиги” ташкил этилар экан, ишнинг тўғри ва самарали бориши учун фуқаролар йиғини раисида назорат функцияси бўлиши керак. Бунда ёш тафовутига эътибор қаратиш лозим. Яъни маҳалла раиси бошқа ходимлардан кўра тажрибали, кўпни кўрган, оқ-қоранинг фарқига борадиган бўлсин. Ёш тоифаси раисдан бошлаб, ёшлар етакчисига қадар ёшариб бориш тартибида бўлиши мақсадга мувофиқ.

Раҳимқул БОБОҚУЛОВ,

Қамаши туманидаги

“Зафар” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Токларни суғориш муаммо бўляпти”

БИР ГЕКТАРДАН 5 ТОННАГАЧА МАЙИЗ ОЛИШ МУМКИН. МАҲСУЛОТЛАР РЕСПУБЛИКАНИНГ БАРЧА ВИЛОЯТЛАРИ БИЛАН БИРГА, ҚОЗОҒИСТОНГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИ. БИРОҚ БУ ЙИЛ УЗУМ АНЧА ТАНҚИС.