Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Токларни суғориш муаммо бўляпти”

БИР ГЕКТАРДАН 5 ТОННАГАЧА МАЙИЗ ОЛИШ МУМКИН. МАҲСУЛОТЛАР РЕСПУБЛИКАНИНГ БАРЧА ВИЛОЯТЛАРИ БИЛАН БИРГА, ҚОЗОҒИСТОНГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИ. БИРОҚ БУ ЙИЛ УЗУМ АНЧА ТАНҚИС.

Ургут туманидан 5 километр олисликда жойлашган маҳалла “драйвери” – узумчилик. 12 та узумчиликка ихтисослашган фермер бўлиб, аҳоли шу фермерлардан 30 сотихдан 1 гектаргача ер олиб ишлашади. Улар узумни сотмасдан, кўпроқ майиз қилишади.

Даромад яхши. Бир гектардан 5 тоннагача майиз олиш мумкин. Маҳсулотлар республиканинг барча вилоятлари билан бирга, Қозоғистонга экспорт қилинади. Бироқ бу йил узум анча танқис. Аксариятини аномал совуқ уриб кетди.

Адирликлардан иборат узум плантацияларини суғориш масаласи йилдан-йилга қийинлашиб кетяпти. Шу кунларда “Тошариқ” ва “Испанза” маҳалла фуқаролари сув келтириш учун “Юқори Торинжак” маҳалласида жойлашган Хўжаамон бобо булоғидан келадиган ариқларни тозалаяпти.

Аҳолининг 80 фоиз томорқа ерларига шолғом, редиска, саримсоқпиёз, турли кўкатлардан иборат тўқсонбосди экинлар экилди. Эндиликда улар қиш ва баҳор ойларида ўзларини зарур қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар билан таъминлаш орқали қўшимча даромад олишлари мумкин.

Йиғинда 4 та асосий, 15 та тупик кўчалар бор. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали 3 километр йўл асфальтланадиган бўлди. Қолган кўчалар шағаллаштирилган. 3 та трансформатор, 30 та темир-бетон устунлар ўрнатилди. Ҳудудда 6 та артезиан қудуғи қазилиб, аҳоли тўлиқ ичимлик сув билан таъминланган. Ҳар бир хонадонга сув қувурлари тортилиб, ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Аҳолининг бир қисми “Янгибозор” материал бозорида меҳнат қилишади. Ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ўттизга яқин хотин-қизларга тикув машинаси, ёшларга мотокультиватор ва “муравий”лар берилди.

Ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, ариқлар тозаланди. Энди “Яшил макон” лойиҳаси доирасида тут, арча, олма, гилос каби 200 туп кўчат экилади.

Ҳазратқул БЕГИМОВ,

Ургут туманидаги “Испанза” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Яшил оила”га электромобиль, “яшил маҳалла”га 500 миллион сўм!

ТАРТИБ ЭКОЛОГИК ТУРМУШ ТАРҒИБОТИ: 2025 йилги Давлат дастурига асосан, Ўзбекистонда “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади, “Экофаол фуқаро” турмуш тарзи оммалаштирилади. Дастурга кўра, “Экофаол фуқаро” мақомини олган шахсларга…