ТАРТИБ
ЭКОЛОГИК ТУРМУШ ТАРҒИБОТИ:
2025 йилги Давлат дастурига асосан, Ўзбекистонда “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади, “Экофаол фуқаро” турмуш тарзи оммалаштирилади.
Дастурга кўра, “Экофаол фуқаро” мақомини олган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этилади. Оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақоми берилади ҳамда уларга ҳар йили очиқ танлов орқали 14 та электромобиль тақдим этилади.
Аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловлари ўтказилади. Ғолиб маҳаллаларга 500 миллион сўм ажратилади. Мазкур маблағ эвазига маҳалла аҳолисининг таклифларини ўрганган ҳолда, ҳудуддаги йўллар таъмирланади, болалар майдончаси қурилади, энерготежамкор ёритиш ускуналари, чиқинди қутилари ўрнатилади.
Дилдора АМИРҚУЛОВА,
ЎзМУ талабаси.