Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ҳужжатсиз уй қандай расмийлаштирилади?

МАҲАЛЛАДОШИНГИЗ ҲОЗИР ЯШАБ КЕЛАЁТГАН УЙИНИ ЎЗ НОМИГА ҚОНУНИЙ ТАРТИБДА РАСМИЙЛАШТИРИБ ОЛИШИ УЧУН КОДЕКСНИНГ 187-МОДДАСИГА АСОСАН ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДГА ШУ МАЗМУНДА МУРОЖААТ ҚИЛИШИ КЕРАК.

— Қишлоғимиз чекка ҳудудда жойлашган. Бир вақтлар кўпчилик ҳеч қандай ҳужжати бўлмаса-да, ўзига қулай жойдан уй қураверган. Натижада одамлар ҳужжатсиз тураржойда йиллар давомида яшаб келаверган. Яқинда бир фуқаромиз худди шу масалада мурожаат билан чиқди. Айтишича, ўзи яшаб келаётган уй 19 йил аввал қурилган, лекин қўлида ҳеч қандай ҳужжат бўлмагани учун уйни ўз номига расмийлаштира олмаётир. Айтингчи, бу вазиятда қандай йўл тутиш керак?

Ҳусниддин БОЗОРОВ,

Деҳқонобод туманидаги

“Оқиртма” маҳалласи раиси.

Неъмат ОТАМУРОДОВ,

Кадастр агентлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи:

Фуқаролик кодексининг 187-моддасида эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат назарда тутилган бўлиб, бунда мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка 15 йил давомида ёки бошқа мол-мулкка 5 йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс ушбу мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини олиши мумкинлиги кўрсатилган.

Эгалик қилиш муддати бўйича мулк ҳуқуқини олишнинг зарурий шартларидан бири, бу – муддат давомийлигининг узлуксизлиги, унинг ичида қандайдир узилишларнинг бўлмаслиги ҳисобланса, яна бир муҳим жиҳати мол-мулкка ошкора ҳамда ҳалол ва холисона муносабатда бўлишдир. Мазкур муҳим шартлар бажарилган тақдирда, мол-мулкка эгалик ҳуқуқи вужудга келади.

Маҳалладошингиз ҳозир яшаб келаётган уйини ўз номига қонуний тартибда расмийлаштириб олиши учун кодекснинг 187-моддасига асосан фуқаролик ишлари бўйича судга шу мазмунда мурожаат қилиши керак.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон ҚУРОНБОЕВ, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси, сиёсий фанлар доктори, профессор.   Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз…