Кўзгу

ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДАГИ НИКОҲ:

  Алоқаларни яхшилашга эмас, оилалар таназзулига олиб келяпти Қариндошлар ўртасидаги никоҳ мавзуси нозик, шу билан бирга, ўта муҳим масаладир. Боиси яқин қариндошларнинг никоҳи етти авлоддан кейин ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши мумкин. Бундай никоҳдан кўп ҳолларда ногиронлиги бўлган болалар дунёга келаётгани айни ҳақиқат. Статистик маълумотларга кўра, қариндош бўлмаган оилаларда туғилаётган ҳар мингта гўдакдан иккитаси ногирон бўлиб дунёга келса, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳдан туғилган болалар мажруҳлиги икки-уч баробар кўп... “Хўш, нега қариндошлар ўртасидаги никоҳ барҳам топмаяпти?”, деган савол қўйилса, жавобини таҳлиллар намоён қилади: бундай никоҳ қариндошлик ришталарини сақлаб қолиш, оиланинг мол-мулкини бегонага қолдирмаслик, кексайганда тинч ва хотиржам ҳаётни ўйлаш, қариндошлар орасидаги яхши қиз ва йигитни бегонага бериб қўймаслик истагининг кучлилиги асосий сабаблар сифатида юзага чиқади. Шунингдек, қариндошлик никоҳининг сабабчилари ва ташаббускорлари кўп ҳолатларда бобо-бувилар ва ота-оналар ҳисобланади. Исмини ошкор этишни хоҳламаган маҳалладошимиз шундай дейди: “Бизнинг оиламиз барпо бўлишини онам истади. Ёшлигимдан холамнинг ўғлига турмушга чиқишимни уқтириб келган. “Бегонанинг уйига кетганингдан кўра, кўз олдимда бўласан, бундан ташқари, синглимнинг феъл-атвори яхши, беозор, жияним ҳам мўмин-қобил йигит, сенга зиён етказмайди”, дерди. Худди шундай сўзларни холам ҳам турмуш ўртоғимнинг қулоғига қўйган. Мана, энди анча йиллик фарзандсизликдан сўнг икки нафар эгизакни дунёга келтирдим. Бироқ болаларимдан бири ногирон, 5 ёшли бола ҳануз юрмайди, танасини тик тутолмайди. Иккинчиси, кам куч, тез-тез ҳушидан кетиб қолади. Онам мақтаган холам эса: “Ногирон бола дунёга келтирдинг”, деб ҳар куни жанжал қилавериши ортидан турмуш ўртоғим билам ажрашдик. Ҳар куни фарзандларимга қараганимда бир ўлиб, тириламан. Шу тақдирга мен сизларни дучор қилдим, деб ўзимни айблайман”... Афсуски, бундай аянчли тақдирлар сони ошса-ошяптики, асло камайгани йўқ. Қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари ва унинг сабабларини ўрганиш мақсадида мамлакатимизнинг 200 та туманида 6 974 нафар маҳалла раислари иштирокида ўтказилган ижтимоий сўровномада қариндошлар ўртасида тузилган никоҳдаги оилаларнинг ҳаёти қандай кечаётгани таҳлил қилинди. Респондентларнинг 25,2 фоизи бундай оилаларда етарли даражада зиддият ва низолар учраб турганини, 24,9 фоизи ногирон фарзандлар борлигини, лекин тақдирга тан бериб яшаётганини, 8,9 фоизи қариндошлик асосида қурилган оилаларда вазият оғир, муаммолар кўп, қуда-андачиликдаги доимий келишмовчиликлар бўлаётганини билдиришган. Ана шу биргина сўровноманинг ўзиёқ масала нақадар жиддий эканини очиб беради. Қизиқ, қанчадан-қанча тушунтиришларга қарамай, ёшларнинг оиласи, яқинлари бу никоҳнинг якуни таназзул билан тугаши мумкинлигини кўра-била туриб шунга интилса? Катталар ёшлар бахти остида яширинган яхшигина молк-мулкка эга бўлиш, қариганда ёлғиз қолишдан қўрқиш, опа-сингил, ака-ука қариндошлик алоқаларини узоқ вақт сақлаб қолиш каби манфаатларини амалга ошириш орқали икки ёшнинг тақдири заволга юз тутишига сабабчи бўлаётганини қачон англаб етади? Бундай ҳолатда уларнинг туғилажак фарзандлари тақдирига ким жавобгар бўлади? Афсуски, бошга иш тушганда, ҳатто энг яқин инсонларинг ҳам сендан қўлини тортади. Шундай экан, қариндошлар ўртасида тузилган никоҳ натижасида ногирон фарзандларнинг туғилиши, уларда ирсий касалликларнинг юзага келиши каби салбий оқибатларнинг кўпайиши бундай никоҳлардан йироқ бўлиш учун етарлича асос бўла олади. Шу билан бирга, оилалардаги оғир вазиятлар, муаммолар, оилавий низо ва келишмовчиликлар туфайли қариндош-уруғлар ўртасига совуқлик тушиши каби кўплаб ижтимоий оқибатлар ҳам бундай никоҳлардан воз кечиш зарурлигини кўрсатади. “Оила кичик Ватан, оила тинч бўлса, бахтли бўлса, Ватан тинч бўлади”. Шунинг учун Конституциянинг 63-моддасида: “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга” экани белгилаб қўйилган. Демак, ҳар биримиз соғлом авлодни вояга етказишга, жамиятнинг пойдевори бўлган…

331

Боланинг қадри шу бўлдими?

  Бу дунёда аёл учун энг катта саодат, бу – оналик бахтидир. Аммо ҳаётда баъзан шундай аёллар ҳам учрайдики, ўзининг ўткинчи ҳою ҳавасини деб жигарбандидан воз кечишгача бориб етади. Шовотлик Юлдуз Тўрамуротова (исм-шарифлар ўзгартирилган) дугоналари сингари тўй-томоша қилиб эмас, балки йигирма беш ёшида Улуғбек Козимов билан шаръий никоҳ асосида турмуш қуради. Орадан тўрт йил ўтгач, тўнғич қизи Дилдора, 2019 йилда эса, кичиги Лола дунёга келади. Аммо кичик гўдаги ҳали икки ойга тўлиб-тўлмай, эр-хотин ўзаро келишмовчилик туфайли жанжаллашиб, ажрашиб кетишади. Улуғбек катта қизи Дилдорани ўзи билан олиб қолади. Юлдуз қўлида гўдаги билан уйдан чиқиб кетади. Шундан сўнг аёл қаёққа боришини билмай, тумандаги хиёбонда бемақсад юради. Баъзан одамлар раҳми келиб, хонадонидан унга гўдаги билан бирга бошпана беради. Бу орада у ўша ҳудудда яшовчи, муқаддам оиласидан ажрашган Хурсанд Қурбонов билан танишиб қолади. Натижада улар бирга яшай бошлашади. Бироқ аёлнинг бу турмуши ҳам узоққа чўзилмайди. Чунки уч-тўрт ой бирга яшашгач, Хурсанд хорижга ишлаш учун кетади ва Юлдуз қўлида боласи билан яна бошпанасиз қолади. У ҳатто ота уйига ҳам қайтиб боролмайди. Нега дейсизми? Гап шундаки, Юлдуз Улуғек билан ажрашгач, ота уйидан қўним топганди. Аммо “чиққан қиз чиғириқдан ташқари”да деганларидек, кўп ўтмай у отаси билан келишмай қолади. Шунинг учун бу гал у туғилиб ўсган хонадонига қайтиб боришга юраги бетламайди. Аммо унинг аҳволи оғир эди, энг ёмони, у қизи Лолани ўзига “ортиқча юк” деб билади. Аниқроғи, ўз жигарбандини сотиш пайига тушади. Буни қарангки, тез орада харидор ҳам топилади, у бефарзанд яшаётган Жасур Матёқубовга болани 200 миллион сўмга сотиб юбормоқчи бўлади. Икки ўртада савдо “пишгач”, кутилмаганда харидор фикридан қайтади. Аниқроғи, бу жиноий қилмиш эканини билиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага мурожаат қилади. Натижада аёл қизчасини сотиш эвазига ундан 2 900 АҚШ доллари ва 6 миллион сўм нақд пулни олган вақтда ушланди. Суд жигарбандини сотмоқчи бўлган онани айбдор деб топиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Ушбу аянчли воқеани баён этишдан мақсад шуки, бу ҳаётда аёл учун энг юксак саодат – оналик бахтига эришишдир. Аммо Ю.Тўрамуратова ана шундай саодатнинг қадрига етмади. Унинг бундай тубан қилмишга қўл уришида, аввало, қонуний никоҳдан ўтиб, оила қурмагани сабаб бўлди. Оқибатда икки сафар ҳам омонат оила тез орада бузилди. Агар Юлдуз қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганда, унинг барча ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатли ҳимоя қилинган бўларди. Демак, ҳар бир йигит-қиз, аввало, қонуний никоҳдан ўтиб, оила қурса, нафақат эр-хотиннинг, балки дунёга келадиган фарзандларининг ҳам ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаган бўлади. Баҳромжон БЕРДИЕВ, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди судьяси

205

Сохта савдоларнинг миси чиқди

  ХХI асрни бежизга ахборот асри дейишмайди. Аввал фақат телевизор, радио, оммавий ахборот воситалари орқали дунё воқеаларидан кечикиб бўлса-да хабардор бўлган бўлсак, бугун интернет тармоғи орқали дунёнинг исталган нуқтаси билан боғланиб, воқеаларнинг реал жараёнини кузатиш муаммо эмас. Бироқ бу айрим нопок, тер тўкмай пул топишни ният қилганлар қўлида ўзига хос қурол бўлиб хизмат қилаётганини ҳам таъкидлаш жоиз. Суҳроб интернет тармоғидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни анчадан буён режалаштириб юрарди. Мақсади – интернет фойдаланувчиларини сохта эълонларга қизиқтириб, масофадан туриб пул ишлаш эди. Режасини ипидан игнасигача пухта ўйлаб, ахири ишга киришишга аҳд қилди. 2022 йилнинг ноябрь ойида интернетнинг телеграм ижтимоий тармоғида сохта профил очди ва ушбу профил орқали тармоқдаги турли гуруҳларга “PUBG” номли ўйин қаҳрамонлари яратилган профил-аккаунтлари ҳамда сотув сайтига “Samsung S20” мобил қурилмасини сотиш ҳақида сохта эълон жойлаштирди. Харидорларнинг арзон нархга учишини билиб, аслида мавжуд бўлмаган товарларнинг нархини пастлаб кўрсатди. Тез орада Рустам эълон бўйича мурожаат қилди. У мобил қурилманинг нархи 2 млн. 700 минг сўм – нима учун арзонлиги билан қизиққанида Суҳроб унга ўзини онлайн дўкон эгаси эканлиги, олиб-сотар эмаслиги, биринчи қўлдан олаётганини билдирди. Бошланғич тўлов – 600 минг сўмни пластик картага ўтказиб бериши билан такси орқали айтилган манзилга етказилишини ёзиб, уни ишонтирди. Табиийки, Рустам унинг бу макрига илинди ва айтилган пулларни ўтказиб берди. 19 ноябрь куни Зиёдулла худди шундай усул билан “PUBG” номли ўйин қаҳрамонлари яратилган профилни 1 млн. 60 минг сўмга пластик картасига ўтказиш йўли билан “сотиб олади”. Бу ўйин жуда кенг тарқалган бўлиб, унда дунёнинг исталган мамлакатидан туриб, бошқа мамлакатдаги шахслар бир вақтнинг ўзида бир нечтаси билан бирга онлайн тарзда ўйнаши мумкин. Ўйинда ҳамма ўзининг кучайтирилган ўйинчи қаҳрамонларини профил орқали алоқага чиқиб савдолашиб, сотиб пул ишлаши мумкин. Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди И.Суҳробнинг қилмишини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми, “б”, “г” бандлари (“Фирибгарлик”) билан айбли деб топди. Унинг муқаддам судланмаганлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, пушаймонлиги, етказилган зарарни тўлиқ қоплаганини инобатга олиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, яъни 1 млн. 500 минг сўм жарима жазосига ҳукм қилди. Ортиқбой ЖУМАНОВ, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси

109

Олган ҳам, берган ҳам айбдор

Сочларига оқ оралаган, ёши элликдан ошиб олтмишга қараб кетаётган бу ёшга ҳаётининг қолган қисмини яхшилик ва хайрли ишларга бағишлаб, чиройли яшашни ният қилиш ярашади. Лекин ақл ёшдамас, бошда деганлари чин ҳақиқат экан. Абдулло 2023 йилнинг 3 март куни илгаридан таниш бўлган Алижон билан телефон орқали боғланиб, фалон ошхонада учрашишга таклиф этади. Учрашганда банкдан жуда катта миқдорда кредит олаётганини, гаровга қўйиш учун пул кераклигини айтади. Агар Алижон бир ой муддатга 10 000 АҚШ долларини қарзга бериб турса, банкдан пул олгани ҳамон кредити ҳисобидан 2 миллиардини унга молиявий ёрдам сифатида беришини айтиб ишонтиради. Берган пули ёнига яна шунча миқдордаги пул ўз-ўзидан, осонгина оқиб келишини кўз олдига келтирган Алижон бу таклифга “йўқ” дея олмайди. Уч кун ўтиб, улар яна қаҳвахонада учрашишади ва қаҳвахонанинг алоҳида бўлмасига ўтиб, пул олди-бердисини амалга оширадилар. Абдулло ўз паспортининг нусхасига 10 000 АҚШ долларини олганлиги ҳақида тилхат ёзиб беради. Ҳар иккиси қайта-қайта қўл сиқишиб, мамнун ҳолда хайрлашишади. Афсуски, бу хурсандчилик, айниқса, Алижон учун асаббузарлик, надомат ва қон босимининг кўтарилиши билан қимматга тушди. Ваҳоланки, қарздор бир неча ойлар ўтса ҳамки, ваъда берган пулларни бермай, устига-устак сурбетларча “бир тийиним ҳам йўқ, нима қилсанг қил”, дегани ортиқча бўлди. Алижон Чилонзор тумани ички ишлар органларига мурожаат қилишдан бошқа чора топмади. Абдулло илгари ҳам фирибгарлик жинояти учун судланган эди. Афсуски, бу унга сабоқ бўлмади. Танишини шунча пулга туширадию бу қилмишим жавобсиз қолади, деб ўйлаганини тушиниш қийин, албатта. Аслида судхўрлик катта гуноҳ саналади. Алижон эса катта пулнинг овозини эшитганда ҳар қандай гуноҳ ҳақида унутгани афсусланарли ҳол. Ушбу жиноят содир этилишига ўзи ҳам хисса қўшган, десак муболаға бўлмайди. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди 1967 йилда туғилган, уч нафар фарзанднинг отаси, муқаддам судланган Абдуллонинг қилмишини кўриб чиқиб, уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (“Фирибгарлик”) билан айбдор деб топди. Унинг пушаймонлиги, оиланинг ягона боқувчиси эканлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиб, иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йилу 6 ойга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилди. Шахзодбек ДАВИРБОЕВ, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси

142

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари олдида турган энг долзарб аҳамиятга эга бўлган масала бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари баҳорнинг илк кунларида Хоразм вилоятига қилган ташрифи чоғида аҳолини бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қатор топшириқлар берган эди. Шундан келиб чиққан ҳолда Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев ташаббуси билан жойларда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича “Мурожаатдан даромадга 5 қадам” лойиҳасининг амалга оширилиши бошланганди. Жорий йилнинг ўтган даврида Жиззах, Фарғона, Хоразм, Қорақалпоғистон, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларидаги 400 дан зиёд маҳаллада мазкур лойиҳанинг ижроси таъминланди. Унга кўра 2 мингга яқин мурожаатчига амалий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, Хоразм вилояти Шовот ҳамда Ҳазорасп туманларида истиқомат қилувчи ишсиз аёлларнинг меҳнат бандлигини таъминлаш мақсадида 170 нафарига замонавий тикув машиналари топширилганди. Ўз тикув машинасига эга бўлган аёллар ишлаб чиқариш ҳамда оилавий корхоналарга кооперация шаклида бириктирилган эди. Хўш, бу ишларнинг натижаси қандай бўляпти? Мисол учун яқин-яқингача ишсиз бўлган шовотлик Зулайҳо Сафоева эндиликда аёллар либосидан тортиб болалар учун мўлжалланган кийимларни тикяпти, кейинги режаларини эса аниқ мақсадга айлантирган. У миллий либосларни тикиб, хорижга экспорт қилишни ҳамда Хивада хорижлик меҳмонларга сотишни йўлга қўймоқда. Яна бир қаҳрамонимиз Шовот туманинг “Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Раъно Қаландарова ҳам янги машиналарни қабул қилган аёллар билан иш бошлаган. Кооперация шаклигидаги фаолияти натижасида ишлаб чиқариш ҳажми бир неча баробарга ошган. Навбатдаги қадамини маҳсулотларни чет элга экспорт қилишга қаратган. Рўзғорининг кам-кўстини тўлдириш, уйининг қурилишини тугатиш учун Иқбол Раҳимова турмуш ўртоғи билан 6-7 йил давомида чет элда ишлашига тўғри келган. Яқинлар дийдори, фарзандлар соғинчи унинг қалбини ўртаган. Президент Халқ қабулхонаси томонидан берилган имконият натижасида у ўз маҳалласида ишга, доимий даромадга эга бўлди. Бугун у ҳам ўз уйида, оиласи бағрида. Ҳунарнинг ортидан даромадли бўлишимиз мумкин, аммо қўлида ҳунари бўла туриб, ишни нимадан бошлашни билмаган ёки иш қуроли бўлмаган аёлларга берилган амалий кўмак бугун уларнинг оёққа туришга ёрдам берди. Масалан, Умида Исмоилова 5 нафар фарзанднинг онаси, турмуш ўртоғи 2-гуруҳ ногирони. “Мурожаатдан даромадга 5 қадам” лойиҳаси туфайли бугун у нафақат ўзини, балки қўшни аёлларни ҳам даромадли ишга йўналтира олди. Бундай имкониятдан ҳазорасплик аёллар ҳам четда қолмаган. Президент Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар асосида 104 нафар эҳтиёжманд аёлларга тикув машиналари совға қилинган эди. 29 нафар тадбиркорга кооперация асосида бириктирилган аёллар бугун ҳам ҳунарли, ҳам даромадли бўлишди. Тадбиркор Матлуба Саттарова тикувчилик цехига замонавий тикув машиналари ўрнатилиб, 8 нафар ишсиз аёлнинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, ушбу тикувчилик корхонасига “Аёллар дафтари”да турувчи 15 нафар хотин-қизлар жалб этилиб, уларнинг ҳам бандлиги таъминланди. Умуман олганда, кўрсатилган ёрдам туфайли бугун оёққа туриб, даромад топаётган аёллар ўз ишининг устасига айланишмоқда. Президент Халқ қабулхонасининг “Мурожаатдан даромадга 5 қадам” лойиҳаси бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.                        

161

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ БИЗГА КЕРАКМИ?..

Кўпчилик шу ёрдамни олиш учун ўзини сунъий равишда банд қилиб кўрсатади, айримлар шу пулга кўз тикиб ишламайди... “Қурувчилар” маҳалласида яшайдиган, 1988 йилда туғилган қизнинг руҳиятида бироз муаммолари бўлгани боис уйдан кўчага чиқмасди. Ўз қобиғига ўралиб, жуда тушкун кайфиятда эди. Уни бу вазиятдан чиқариш учун ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда тўқувчига шогирдликка бердик. Янги ҳунар ўрганиб, ўзини ўзи банд қилди. Ҳозир болажонлар учун бежирим кийимлар тўқиб, вақтини мазмунли ўтказмоқда. Бундан ташқари, маҳалламиздаги тадбирларда фаол иштирок этяпти. Жамиятдаги фаоллиги ва интилувчанлиги сабаб совчилари кўпайиб қолган. Тез фурсатларда тўйини қилсак ажаб эмас... Инсон ўзлигини топиши, ички овозини эшитиши учун унга имкон бериш керак. Баъзида бироз қўллаб-қувватлаш, йўл кўрсатиб юборишнинг ўзи кифоя. Қолгани ҳаракат ва интилишга боғлиқ. Шу маънода аҳолини камбағалликдан чиқариш борасидаги ишлар кўламини кундан-кунга кенгайтириб боряпмиз. Хусусан, болалар нафақаси тайинлаш масаласида мурожаат қилган 3 та оила учун кейс очилди. Уларни ҳоким ёрдамчиси ва тегишли ташкилотларга йўналтириб, кам таъминланганлар тоифасидан чиқаришни ният қилганмиз. Шунингдек, иккита маҳалла ҳудудида мазкур нафақа билан таъминлаб келинаётган 128 та оиладан 25 тасининг имкониятлари ҳисобга олиниб, камбағаллигини бартараф этиш учун ишлар бошлаб юборилган. Бир оилага субсидия асосида тикув машинаси ва бошқа ускуналар олиб берилса, бошқасини доимий иш билан банд қилса бўлади. Хуллас, озгина туртки билан ўзини ўнглаб олишига ишончимиз комил. Ижтимоий ҳимоя соҳасининг асосий йўналиши саналган ногиронлиги бўлган фуқароларга муносиб турмуш шароитини яратиб бериш бўйича мунтазам равишда ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудимизда истиқомат қиладиган 312 нафар имконияти чекланган шахслар эҳтиёжидан келиб чиқиб, протез-ортепедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаб келинмоқда. Шу кунга қадар очилган 39 та кейснинг 2 тасини муваффақиятли ёпган бўлсак, қолганлари ҳали жараёнда. “Саховат ва кўмак” жамғармасидан моддий ёрдам ажратиш, эҳтиёжманд беморларни бепул дори-дамон воситалари билан таъминлаш, ҳаётга ишончини йўқотган инсонларда умид уйғотиш каби масалалар кунлик режамиздан, албатта, ўрин олади. ...Олти нафар фарзанди бўлган аёлнинг турмуш ўртоғи гиёҳвандликка ва ичкиликка ружу қўйган. Оиланинг моддий таъминоти ўз-ўзидан онанинг зиммасига тушади. У билан суҳбатлашганимизда, доимий иш ўрни топишда ёрдам берсак, барча қийинчиликларни енгиб ўтишини айтди. Ҳозир компьютер саводхонлиги бўйича таҳсил оляпти. Бир нечта корхоналар билан гаплашиб, иш юритувчи ходим сифатида қабул қилиши бўйича келишиб қўйдик. Бу ҳали ҳаммаси эмас, уни ўз касбининг устаси бўлган бир устозга шогирд қилиб бириктирдик. Ҳар ҳолда малака ва тажрибаси ортса, кўпроқ натижаларга эришади. “Фароғатли” маҳалласида яшайдиган яна бир аёл шу кунга қадар анча қийинчилик кўрган. Уни тазйиқ ва зўравонликка учраган шахс сифатида рўйхатга олганмиз. Эридан оғир хасталикни юқтириб олгани етмаганидек, доимий равишда калтаклаб келинган. Бу жанжал ва тўпалонлар натижасида 2 нафар фарзанднинг биттасида нутқий нуқсон пайдо бўлган. Турмуш ўртоғи фарзандларидан воз кечгач, ота уйига қайтиб келади. Анча вақтгача ҳеч кимга кўриниш бермайди. Биров билан гаплашгиси келмайди. Хонадонларни хатлов қилганда ҳолат бўйича хабар топиб, у билан узоқ суҳбатлашдик. Аёлга сира ортга чекинмаслиги кераклигини тушунтирдим. Аввалги иш жойи билан гаплашиб, бандлигини таъминладик. Ҳозир ҳаёти анча яхши. Янги режалар тузяпти. Кредит олиб, хусусий тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи. Энг муҳими, қалбида ишонч ва иштиёқ уйғонган. Бир ҳолат мени жуда кўп ўйлантиради. Ҳудудда васийлик тайинланган 12 нафар боланинг кўпчилигида онаси вафот этган, отаси боласидан воз кечган. Ҳайрон қоламан, қандай қилиб ўз зурриёдидан юз ўгириб кетиш мумкин? Уларнинг тақдири ва келажагини…

368