Кўзгу

Аёлларнинг бахтли турмуши — кунимнинг энг муҳим ташвиши

ОҚИЛАЛИК — ОИЛА БЕЗАГИ   Эр-хотин уч нафар фарзандининг моддий таъминотига пул етказа олмай, хорижга иш қидириб кетишади. У ёқларда анча қийналиб қолишади. Аёл амаллаб идиш ювиб пул топа бошлайди. Лекин эркакнинг дангасалиги тутиб, қимирлагиси келмасди. Шу баҳона бўлиб, улар қаттиқ жанжаллашиб қолишади. Ҳатто, юртимизга қайтиб, ажрашиш учун судга ариза топширишади. Бу воқеадан хабар топганим ҳамон келин билан учрашдим. Бўлиб ўтганларни ипидан игнасигача суриштирдим. Кейин куёв билан алоҳида гаплашдим. Икки тарафнинг ҳам ришталарни узишга арзийдиган сабабини кўрмадим. Энг тўғри қарор — оилани муросага келтириш эди. Бу вазифани адо этиш учун, биринчи навбатда, “еттилик” вакилларининг ёрдамига таяндим. Қолаверса, ҳудудимизда истиқомат қиладиган нуроний отахон ва онахонларнинг кўмаги билан барчасини ижобий ҳал этдик. Ҳозир улар болаларини бағрига олиб, бахтли ҳаёт кечиряпти. Молиявий қийинчиликларни енгиб ўтиши учун эса аёлни нон пишириш цехига ишга жойлаштирдик. Эркак бозорда меҳнат қилиб, кунлик даромад топяпти. Фаолиятимиз давомида бу каби тақдир эгаларини кўплаб учратамиз. Айримлар иқтисодий етишмовчилик сабаб, бошқалари феъл-атворидаги номутаносибликлар боис ўзаро келиша олмай қолишади. Аслида, тўла-тўкис турмушнинг ўзи йўқ. Инсон ўша камликни бутлаш учун ҳаракат қилгандагина ўзлигини англай бошлайди. Бу йўлда бошқаларни қадрлашни, ўз манфаатларидан воз кечишни, шукроналикни ўрганади. Йил бошидан буён иккита оилани муросага келтиришга эришдик. Аввалига қарорида қатъий туриб олган хонадон вакиллари аразлари тарқагач, бизга чексиз миннатдорчилигини билдирди. Халқимиз бежизга “Эр-хотиннинг уруши, дока-рўмолнинг қуриши”, дейишмаган. Баъзан кичик сабаб ҳам тотув яшаб кетишга туртки бўлиши мумкин. Оила ва хотин-қизлар боғлиқ турли масалаларни ҳал қилишда “еттилик” ходимлари менга доимий елкадош. Масалан, ижтимоий ходим билан боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаяпмиз. Уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, керакли ёрдамлар кўрсатиляпти. Профилактика инспектори эса хотин-қизлар жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарлигини олдини олишда ўзига хос ташаббуслари билан фаоллик кўрсатяпти. Идорадаги ҳар кунимиз ҳар турли ўй-хаёл ва режалар билан бошланади. Лекин мақсадими битта — халқимизнинг тинч ва тотув турмуш кечиришини таъминлаш. Зулфия САЛАЕВА, Гурлан туманидаги “Маърифат” ва “Боғишамол” маҳаллалари хотин-қизлар фаоли.

40

“Рақамли мурожаат ойнаси” жорий этилса…

Халқимиз учун жамият маҳалладан бошланади. Тўй-маъракамизни маҳалла-кўйсиз тасаввур қила олмаймиз. Инсон бошига тушадиган ҳар неки яхши-ёмон кун бор, қўни-қўшни, маҳаллага суянамиз. Ҳаттоки шахсий турмушимизда фавқулодда қарор қабул қилмоқчи бўлсак ҳам, “Маҳалла-кўй нима деркин...” деган андиша билан рўбарў келамиз. Маҳалла, бу — мен, сиз, ҳаммамиз! Энг муҳими, эндиликда маҳалла халқ билан мулоқот қилишда, каттаю кичикни ўйлантираётган ўткир масалаларга халқчил чора топишда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда давлат идоралари учун ҳақиқий кўмакчи бўлиб боряпти. Айни йўналишдаги ишларни маҳалламиз мисолида олсак, биргина жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли мурожаатларининг қарийб 90 фоизи йиғиннинг ўзида ҳал этилди. Айниқса, “маҳалла еттилиги” тизими ташкил этилгани натижасида аҳолининг барча қатлами билан ишлаш, манзилли, самарадор дастурларнинг қоғозларда қолиб кетишининг олдини олиш, “хонадонбай” ўрганиш асосида ҳудуддаги ҳар бир оиланинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий портретини яратиш имконияти юзага келди. Бу жараёнда Ижтимоий реестрларга киритилган оилалар моддий қўллаб-қувватланди, камбағал оилалар аъзолари ишли қилинди, тадбиркорликни бошлашига кўмаклашилди. Ўзимиз учун 2026 йилги “йўл харитаси”ни тузиб олганмиз. Хусусан, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш йўналишида Зафар Диёр кўчасидаги пиёдалар йўлакчаси қайта таъмирланади. Шу билан бирга, 42 та кўп қаватли, 50 та ҳовли уйлар ободлиги таъминланади. 2025 йилда маҳалла боғи яратишга киришганмиз, шу мақсадда 500 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган бўлса, жорий йилда яна 350 дона кўчат ўтқазилади. Шу ўринда маҳалла фаолиятини кузатиб, айрим таклифларни баён этсам. Ҳар бир маҳаллада аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларга ечим топиш бўйича QR-кодга асосланган “Рақамли мурожаат ойнаси” жорий этилиши лозим. Бу орқали фуқаролар йўл, ичимлик сув, электр энергияси, ижтимоий ёрдам, бандлик каби масалалар бўйича мурожаатни онлайн юборади ва ижро ҳолатини ҳам онлайн шаклда кузатиб боради. Шу билан бирга, “Маҳалла бюджети”дан инфратузилмага ажратиладиган маблағларнинг камида 30 фоизини аҳоли овози асосида (онлайн ва офлайн сўровлар орқали) йўналтириш тартиби ишлаб чиқилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Натижада аҳолининг қарор қабул қилишдаги иштироки ошиб, маблағлар манзилли сарфланарди. Ёшларни ижтимоий жараёнларга тайёрлаш бўйича “Маҳалла парламенти” лойиҳасини йўлга қўйишни таклиф этаман. Яъни 18-30 ёшли йигит-қизлар ўртасида бу тизимни ташкил этиш орқали уларни қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор этиб борамиз, ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қиламиз, тегишли таклифларни жамлаймиз. Энг муҳими, маҳалла ёшлари қалбида ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини шакллантирамиз. Одил УСМОНОВ, Мирзо Улуғбек туманидаги “Шаҳриобод” маҳалласи раиси.

111

205 та маҳалла кўркам ва шинам бинога эга бўлди

ЖАРАЁН   Маҳалла — халқ ва давлат ўртасидаги мустаҳкам кўприк. Шунга монанд бугун йиғин идоралари аввалгидек шунчаки одамлар келиб кетадиган жой эмас, балки аҳоли муаммолари билан манзилли ишлайдиган, ўзаро фикр-мулоҳаза алмашадиган, одамлар ҳар қандай муаммосига ечим топадиган манзилга айланди. Кўриниб турибдики, эндиликда бу манзилда нафақат “еттилик” иш самарадорлигини оширадиган, балки одамлар билан мулоқотни йўлга қўядиган, уларга турли хизматларни кўрсатиш имконини берадиган муносиб шароитлар яратишга зарурат бор. Шу боис сўнгги йилларда замонавий, барча қулайликларга эга маҳалла биноларини қуришга эътибор қаратиляпти. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тақдим этган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида ўз хизмат биносига эга бўлмаган 993 та маҳалладан 205 таси кўркам ва шинам бинолар билан таъминланди. Бу ҳолатда 58 та маҳаллага ҳудуддаги бўш турган бинолар олиб берилган бўлса, 147 та маҳаллага янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Жумладан, Сирдарё туманидаги “Пахтакор” маҳалласи ходимлари янги бинода иш бошлади. “Еттилик” вакиллари шу кунгача йиғиннинг ўз биноси йўқлиги туфайли битта хонада ишлаётган эди. Бу, ўз навбатида, иш унумдорлигига анча таъсир қиларди. Эндиликда янги ишга тушган замонавий, барча қулайликка эга бўлган маҳалла биносида “маҳалла еттилиги” фаолият кўрсатиши учун барча зарур шарт-шароит яратилди. Фақат бугина эмас, жараёнда мавжуд маҳалла биноларини бугунги кун талабларига мослаштиришга ҳам урғу бериляпти. Натижада хизмат биносига эга бўлган маҳаллаларнинг 224 таси жорий, 21 таси капитал таъмирланди, 13 таси реконструкция қилинган бўлса, 34 тасига (13 та маҳаллий бюджет, 7 та давлат-хусусий шерикчилик асосида, 14 та ҳомийлик ва бошқа манбалар) янги бино қуриб берилди. Ўз хизмат биносига эга бўлган 8 664 та маҳалладан 7 906 тасининг кадастр ҳужжати мавжуд бўлиб, жорий йилда 3 081 та йиғин биносининг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди. Бугун жойларда кўпчилик аҳоли хонадонлари, давлат ташкилотлари муқобил электр энергиялари, хусусан, қуёш панелларини ўрнатишга қизиқиш билдирмоқда. Зотан, бу доимий, кафолатланган электр токидан фойдаланиш имконини беради. Айни жараёндан маҳалла бинолари ҳам четда қолмаяпти. Уюшма маълумотига кўра, ҳозиргача республика бўйича 1 928 та маҳалла биносига қуёш панеллари ўрнатилган. Жорий йилда яна 1 000 та маҳалла биноси шундай ускуналар билан таъминланади. 2025 йилнинг ўтган даврида 529 та йиғин биносига қуёш панеллари жойлаштирилди. Худди шундай, ҳомийлик, маҳаллий бюджет, Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси, кредит маблағлари ҳисобидан 1 926 та кам таъминланган оилаларнинг хонадонига қуёш панели қўйилди. Хусусан, Вобкент туманидаги “Кумушкент” маҳалласи биносига умумий қуввати 4 кВт./соатга тенг тўртта қуёш панели ўрнатилгани қишин-ёзин муқобил энергиядан фойдаланиш имконини бермоқда. Бу қуёш панелларининг ўзига хос хусусияти шундаки, икки томонлама қувватланувчи монокристал панелга эга бўлиб, тўғридан-тўғри қуёш нури тушмаган ҳолатда ва булутли кунда ҳам ёруғликни ўзида қабул қилиб, қайта ишлаш имконига эга. Бугун маҳаллани одамлара энг яқин тузилмага айлантиришда нафақат унинг биноларини янгилашга эътибор қаратиляпти, балки моддий техника базасини мустаҳкамлаш ҳам доимий диққат-марказда. Жорий йилнинг ўтган даврида йиғинларга 519 та планшет, 9 та ноутбук, 931 та янги компьютер, 681 та принтер, 5 та телевизор, 200 та иситиш ва совитиш жиҳози (кондиционер) ҳамда 201 та маҳаллага 185 та стол, 837 та стул, 107 та офис шкафи олиб берилди. Умуман олганда, юқоридаги ҳолатлар — янги маҳалла биноларининг фойдаланишга топширилиши, мавжудларининг замон талабларига мослаштирилиши, уларга қуёш панеллари ўрнатилиб, моддий-техника базанинг яхшиланиши ходимларнинг иш самарадорлигини оширмоқда. Қолаверса, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида қабул қилиб, ҳал этиш, тегишли ташкилотларга йўналтириш имконини ҳам беряпти.…

164

9 008 та маҳалла фаолият юритади

Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий ҳокимликлар ҳузуридаги идоралараро доимий комиссиялар томонидан ихчамлаштириш режалаштирилган 500 тагача хонадони мавжуд бўлган 1 248 та маҳалла фаолияти ўрганилди. Ўрганиш якунлари бўйича: Биринчи босқичда 444 та маҳаллани ихчамлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўғорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг қарорлари қабул қилинди. Маълумот учун, Андижонда 30 та, Бухорода 28 та, Жиззахда 5 та, Навоийда 20 та, Наманганда 34 та, Самарқандда 45 та, Қашқадарёда 52 та, Сурхондарёда 1 та, Сирдарёда 18 та, Тошкент вилоятида 142 та, Фарғонада 47 та, Хоразмда 22 та маҳалла қисқартирилди. Иккинчи босқичда жорий йил 1 ноябрга қадар 808 та маҳаллани ихчамлаштириш бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўғорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида муҳокама қилинади. Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасида 44 та, Андижонда 122 та, Бухорода 4 та, Жиззахда 26 та, Навоийда 34 та, Наманганда 76 та, Самарқандда 126 та, Сурхондарёда 71 та, Сирдарёда 5 та, Тошкент вилоятида 96 та, Фарғонада 72 та, Хоразмда 57 та, Тошкент шаҳрида 71 тани ташкил қилади. Маҳаллаларда бошқарув тизими оптималлаштирилгани муносабати билан жорий йил 1 июлдан маҳаллалар сони, статистик кўрсаткичлари ва молиявий ҳисоботлари 9 008 та маҳалла ҳисобида юритилади. 1 июлга қадар ихчамлаштирилган маҳаллаларнинг мавжуд моддий-техника воситалари ҳамда бинолари хатловдан ўтказилиб, Уюшма ҳузуридаги Маҳалла биноларини қуриш ва капитал таъмирлаш дирекцияси балансига ўтказилади. Уюшма бино-иншоотлардан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида инвесторларни жалб қилиб, аҳоли учун зарур бўлган хизмат кўрсатиш (кичик бозорчалар, савдо дўконлари, спорт майдони (фитнес зали), нуронийлар чойхонаси, ёшлар маркази, кутубхона, маданият маркази), ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиб, камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларининг бандлигини таъминлайди. Жорий йил 1 сентябрига қадар Кадастр агентлиги ҳар бир маҳалланинг чегараларини қайтадан кўриб чиқиб, якуний чегараларини белгилайди ҳамда янги кадастр рақамларини шакллантириб, UZKAD тизимига тузатишлар киритади.

337

“Яшил оила”га электромобиль, “яшил маҳалла”га 500 миллион сўм!

ТАРТИБ ЭКОЛОГИК ТУРМУШ ТАРҒИБОТИ: 2025 йилги Давлат дастурига асосан, Ўзбекистонда “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади, “Экофаол фуқаро” турмуш тарзи оммалаштирилади. Дастурга кўра, “Экофаол фуқаро” мақомини олган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этилади. Оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақоми берилади ҳамда уларга ҳар йили очиқ танлов орқали 14 та электромобиль тақдим этилади. Аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловлари ўтказилади. Ғолиб маҳаллаларга 500 миллион сўм ажратилади. Мазкур маблағ эвазига маҳалла аҳолисининг таклифларини ўрганган ҳолда, ҳудуддаги йўллар таъмирланади, болалар майдончаси қурилади, энерготежамкор ёритиш ускуналари, чиқинди қутилари ўрнатилади. Дилдора АМИРҚУЛОВА, ЎзМУ талабаси.

249

Сиртқи таълим масаласида маҳалламиз аёлларининг баҳси

    Кечки маҳал ишдан қайтаётсам, маҳалламиз аёллари кўча бошида тўпланишиб, қизғин муҳокама билан банд экан. Одатдагидек салом-аликдан сўнг уларнинг даврасига қўшилдим. “Ана, айни вақтида келди. Бафуржа домиланинг ўзидан сўраб билиб оламиз”, дея аёллар менга юзланишди. Аввалига масала нима ҳақда эканлигидан бехабарлигим боис, бирин-кетин “тинчликми?”, деган маънода уларга боқдим. Кейин билсам, улар сиртқи таълим шакли тугатилгани ҳақида баҳслашаётган экан. Бизнинг “Намуна” маҳалламиз Термиз туманида жойлашган. Сўнгги йилларда олий маълумотга интилувчи аёллар сони ортиб бормоқда. Қўшним Ойдона ҳам Термиз давлат педагогика институтининг сиртқи бўлимида таҳсил олади. Маҳалламизда яна 7-8 нафар қиз-жувон ҳам шундай шаклда олий таълимда ўқишади. Аёллар хавотирда, бир гуруҳ аёллар энди сиртқи бекор бўлгани, энди таълим олаётганлар ҳам кундузги бўлимга ўтишга мажбур бўлишади, дейишса, бошқалари эса ўқиши бекор қилинар экан, деган асоссиз фикрда баҳслашаётган экан. Бундай гап-сўзлар уларнинг дилини хижил қилиб, келажагидан хавотирда эди. Бу ҳар иккала фикр ҳам асоссиз эканини уларга уқтирдим. Аслида, сиртқи таълим шакли тугатилаётган бўлса-да, бу борада янги тизим жорий этилаётганини, бу тизим эса маҳалладаги хотин-қизларнинг рўзғоридан, ишидан узулмаган ҳолда олий маълумот олиш учун жуда қулай имконият эканини эринмасдан бирма-бир уларга тушунтириб бердим. Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2025 йил 5 майдаги “Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, жорий ўқув йилидан энди таълимнинг сиртқи шаклига қабул бўлмайди. Мазкур талаб давлат олийгоҳлари учун ҳам, нодавлат олийгоҳлар учун ҳам бирдек амал қилади. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатга кўра, сиртқи таълимга қабул барча йўналишларда тугатилади. Сиртқининг ўзи ёпилгани йўқ, ҳозир ўқиётган юқори босқич талабалари ўқишини сиртқида давом эттираверади. Фақат ушбу йўналишга бошқа янги талаба олинмайди. Хўш, сиртқи таълим бугунги кунда замон талабларига жавоб бера олмаяптими? Шу кунгача олий таълим тизимида сиртқи таълим шакли анъанавий тарзда ишловчи ва ўз билимларини оширишни истаган кишиларга ўқиш имконини бериб келган. Бироқ XXI асрда глобаллашув, технологияларнинг тезкор ривожланиши ва меҳнат бозоридаги талабларнинг ўзгариши билан сиртқи таълим шакли ўз долзарблигини йўқотиб бораётганини кузатиш мумкин. Сиртқи таълимнинг замон талабларига жавоб бера олмаслигининг асосий сабаблари хусусида гап кетганда, аввало, таълим сифатининг пасайишига олиб келаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Сиртқи таълимда талабаларнинг дарсга қатнашиш имконияти чекланган бўлиб, ўқитувчилар билан мулоқот қилиш ва ўқув материалларини тўлиқ ўзлаштириш имконияти паст. Натижада, талабаларнинг билим даражаси ва амалий кўникмалари етарли даражада шаклланмайди. Ушбу таълим шакли талабаларга ўз вақтларини мустақил тарзда режалаштириш имконини бермайди. Дарслар белгиланган график бўйича ўтказилади ва талабалар ўз иш ва шахсий ҳаётларини ўқиш билан мувофиқлаштиришда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин. Яъни  мослашувчанликнинг етишмовчилигини юзага келтиради. Яна бир муҳим масала, сиртқи таълимда онлайн платформалар, видеоконференциялар ва бошқа замонавий технологиялардан фойдаланиш чекланган. Бу эса талабаларнинг рақамли саводхонлигини ошириш ва замонавий таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини чеклайди. Сир эмас, сиртқида таълим олаётган талабаларнинг амалий кўникмаларини шакллантиришга етарли эътибор берилмайди. Натижада, талабалар меҳнат бозоридаги талабларни қондира олмайди ва иш топишда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин. Асримизда олий таълим тизими динамик ривожланиш йўлида илдамлаб бормоқда. Глобаллашув, технологияларнинг тез суръатлар билан ривожланиши ва таълимга бўлган талабларнинг ўзгариши олий таълим муассасаларини янги таълим шаклларини жорий этишга мажбур қилмоқда. Масофавий ва мослашувчан ўқиш шакллари айнан шу эҳтиёжлардан келиб чиқиб пайдо бўлган ва бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида муваффақиятли амалга оширилмоқда. Масалан, масофавий ўқиш шакли талабаларга…

62