Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Сохта савдоларнинг миси чиқди

 

ХХI асрни бежизга ахборот асри дейишмайди. Аввал фақат телевизор, радио, оммавий ахборот воситалари орқали дунё воқеаларидан кечикиб бўлса-да хабардор бўлган бўлсак, бугун интернет тармоғи орқали дунёнинг исталган нуқтаси билан боғланиб, воқеаларнинг реал жараёнини кузатиш муаммо эмас. Бироқ бу айрим нопок, тер тўкмай пул топишни ният қилганлар қўлида ўзига хос қурол бўлиб хизмат қилаётганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Суҳроб интернет тармоғидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни анчадан буён режалаштириб юрарди. Мақсади – интернет фойдаланувчиларини сохта эълонларга қизиқтириб, масофадан туриб пул ишлаш эди. Режасини ипидан игнасигача пухта ўйлаб, ахири ишга киришишга аҳд қилди.

2022 йилнинг ноябрь ойида интернетнинг телеграм ижтимоий тармоғида сохта профил очди ва ушбу профил орқали тармоқдаги турли гуруҳларга “PUBG” номли ўйин қаҳрамонлари яратилган профил-аккаунтлари ҳамда сотув сайтига “Samsung S20” мобил қурилмасини сотиш ҳақида сохта эълон жойлаштирди. Харидорларнинг арзон нархга учишини билиб, аслида мавжуд бўлмаган товарларнинг нархини пастлаб кўрсатди. Тез орада Рустам эълон бўйича мурожаат қилди. У мобил қурилманинг нархи 2 млн. 700 минг сўм – нима учун арзонлиги билан қизиққанида Суҳроб унга ўзини онлайн дўкон эгаси эканлиги, олиб-сотар эмаслиги, биринчи қўлдан олаётганини билдирди. Бошланғич тўлов – 600 минг сўмни пластик картага ўтказиб бериши билан такси орқали айтилган манзилга етказилишини ёзиб, уни ишонтирди.

Табиийки, Рустам унинг бу макрига илинди ва айтилган пулларни ўтказиб берди. 19 ноябрь куни Зиёдулла худди шундай усул билан “PUBG” номли ўйин қаҳрамонлари яратилган профилни 1 млн. 60 минг сўмга пластик картасига ўтказиш йўли билан “сотиб олади”.

Бу ўйин жуда кенг тарқалган бўлиб, унда дунёнинг исталган мамлакатидан туриб, бошқа мамлакатдаги шахслар бир вақтнинг ўзида бир нечтаси билан бирга онлайн тарзда ўйнаши мумкин. Ўйинда ҳамма ўзининг кучайтирилган ўйинчи қаҳрамонларини профил орқали алоқага чиқиб савдолашиб, сотиб пул ишлаши мумкин.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди И.Суҳробнинг қилмишини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми, “б”, “г” бандлари (“Фирибгарлик”) билан айбли деб топди. Унинг муқаддам судланмаганлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, пушаймонлиги, етказилган зарарни тўлиқ қоплаганини инобатга олиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, яъни 1 млн. 500 минг сўм жарима жазосига ҳукм қилди.

Ортиқбой ЖУМАНОВ,

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Сиртқи таълим масаласида маҳалламиз аёлларининг баҳси

    Кечки маҳал ишдан қайтаётсам, маҳалламиз аёллари кўча бошида тўпланишиб, қизғин муҳокама билан банд экан. Одатдагидек салом-аликдан сўнг уларнинг даврасига қўшилдим. “Ана, айни вақтида келди. Бафуржа домиланинг ўзидан сўраб…