Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳаллага котиб ёки иш юритувчи штати керак”

“МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ”, БЎЛАЖАК “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИБ БОРИШИ ЛОЗИМ. УНИНГ МАҲАЛЛА ИДОРАСИДА ЎТИРИБ, ҲУЖЖАТ ИШЛАРИНИ ҚИЛИШГА ВАҚТИ ЙЎҚ. ШУ БОИС МАҲАЛЛАГА КОТИБ ЁКИ ИШ ЮРИТУВЧИ ШТАТИНИ КИРИТИШ КЕРАК. БУСИЗ БИРОР НАТИЖАГА ЭРИШИШ МУШКУЛ.

Маҳалламизда 685 та хонадон бўлиб, уларда 2238 нафар аҳоли истиқомат қилишади. Халқимизнинг аксарияти норасмий ишлар билан банд. Ишсизлар бандлик марказларида ўқитиляпти. Ҳудудимизда, асосан, савдо дўконлари ва ошхона хизмати оммалашган. Тадбиркорликка қизиққан ёшларга имтиёзли кредитлар ҳам ажратиляпти. Бироқ ҳамма ҳам берилган имтиёзлардан тўлақонли фойдаланиб кетолмаяпти. Аксарияти қўшимча маблағлари бўлмагани боис банкротликка ҳам учрамоқда.

Шу сабаб ҳудудимизда тикувчилик, қандолатчилик, ярим тайёр маҳсулотлар тайёрлаш хизматларини ривожлантириш билан бирга, йирик ишлаб чиқариш корхоналар фаолиятини ҳам йўлга қўйиш зарур. Афсуски, бу борадаги ишларни кўнгилдагидек деб бўлмайди. Президентимиз таъкидлаганидек, “бешлик тизими”нинг ўзаро мувофиқ ишлашида камчиликлар, жуда кўп такрорланишлар бор. Ижтимоий мақсаддаги маблағлар баъзан самарасиз йўналтирилаяпти. Эҳтиёжманд аҳолининг масаласини ҳал қилиш вилоят ва республика идорасига боғланиб қолган. Маҳалла ходимлари фаолиятини баҳолаш мезони йўқ. Уларнинг кўп вақти “қоғоз тўлдириш” ва мажлисларга кетаяпти”.

Давлатимиз раҳбари бор ҳақиқатни гапирди. “Маҳалла бешлиги”нинг аксарияти маҳалла учун жон куйдиришни истамайди. Йиғин раислари билан ҳамфикр эмас. Катта ишонч ва ваколатлар билан тайинланган ҳоким ёрдамчилари, аслида, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириб, аҳоли бандлигини таъминлашга ва камбағалликни қисқартиришга масъулдир. Бироқ бизнинг маҳаллада тадбиркорлик ривожланиб, аҳоли бандлиги яхшилангани йўқ. Шу сабаб орада ҳоким ёрдамчисини алмаштирдим, бироқ вазият ҳали ҳам мақтанарли эмас.

Таклиф: анчадан буён ҳудудимиздаги 30 сотих ер можароли ҳолатда. Агар ушбу ер майдони маҳалла ҳисобига ўтказиб берилса, у ерда маҳалла гузари қуриб, аҳоли учун қулай хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил қилардик. Масалан, кичик тўйхона очиб, унинг ижара пулидан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, чин етим аҳолига моддий кўмак кўрсатардик. Ёшларимиз учун спорт комплекслари қурардик. Чунки маҳалламизда спортсеварлар кўп, лекин уларнинг спорт иблан шуғулланишлари учун зарур шароитлар йўқ.

Маҳалла раиси қаерда бўлиш керак? Албатта, халқ орасида юриб, уларнинг дарду ташвишларидан хабардор бўлиб, муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриши керак. “Маҳалла бешлиги”, бўлажак “маҳалла еттилиги” фаолиятини мувофиқлаштириб бориши лозим. Унинг маҳалла идорасида ўтириб, ҳужжат ишларини қилишга вақти йўқ. Шу боис маҳаллага котиб ёки иш юритувчи штатини киритиш керак. Бусиз бирор натижага эришиш мушкул.

Атхамжон МАРАХИМОВ,

Бўстонлиқ туманидаги

“Намуна” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Қариндошлар никоҳининг тиббий, ижтимоий ва иқтисодий асоратлари

Аёл борки, оналик мақомига эришишни истайди. Фарзандини бағрига босиб, унинг меҳрини ҳис этиш унинг учун энг олий саодат. Лекин тақдирнинг турфа синовлари сабаб тўққиз ой вужудида асраб-авайлаб кўтариб юрган гўдагини…