Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Нигоҳ
-+=

МОҲИЯТ

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Президент фармони имзоланди.

Фармонга кўра, 2025 йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш борасида:

  • аҳоли учун барпо этилаётган пиёдалар ва алоҳида велосипед йўлаклари бўйида дарахтлар ва ўсимликларни экиш орқали “Сояли сайр кўчалари” тармоғи яратилади;
  • ёмғир ва оқова сувлардан самарали фойдаланиш, маҳаллалардаги дарахтларни замонавий сув тежовчи технологиялар орқали суғориш тизими жорий этилади;
  • “Яшил макон” ва “Менинг боғим” лойиҳалари доирасида 200 миллион туп дарахт экилади.

Мамлакатимизда “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади. Бу жараёнда экологик тамойилларни ўзининг кундалик ҳаётига жорий этишда юқори кўрсаткичларга эришганларга “Экофаол фуқаро” мақоми берилиб, улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этилади.

Оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, уларга “яшил оила” мақоми берилади ҳамда бундай оилалар ўртасида ҳар йили очиқ танлов орқали 14 та электромобиль ўйналади. Аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловлари ташикл этилади. Ғолиб бўлган маҳаллалар жамғармасига ҳудуд аҳолисининг таклифларини ўрганган ҳолда, йўлларни таъмирлаш, энерготежамкор ёритиш ускуналарини ўрнатиш, болалар майдончасини қуриш, “яшил боғ” яратиш ва ўриндиқлар ўрнатиш, чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, чиқинди қутилари ва контейнерларини ўрнатишга 500 миллион сўм ажратилади.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман ва шаҳарлар кесимида 2025 йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларда дарахт кўчатларини ҳамда хонадонлар ва ички кўчаларга гул ва қаламчаларни экиш дастурини ишлаб чиқади. Барча маҳаллаларнинг ички кўчалари ва аҳоли хонадонларида 32 миллион туп мевали ва манзарали дарахтлар, райҳон, гултожи, атиргул ва бошқа гуллар экилишини таъминлайди.

“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш мақсадида 2025 йилнинг 10 февралдан 10 мартга қадар ҳар бир хонадон, кўча ва қабристонларда ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этади. Наврўз байрамига қадар маҳаллалар ўртасида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” кўрик-танловлари ўтказилади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Кўчатнинг эгаси бўлса, қаровсиз қолмайди

ПРЕЗИДЕНТ ТАШАББУСИ БИЛАН ҲАР БИР МАҲАЛЛАГА БЕПУЛ КЎЧАТ ЕТКАЗИБ БЕРИЛАЁТГАНИ, КЎЧАТ ЯРМАРКАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАНИ ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРИБ, ХОНАДОНЛАР ТАШАББУСИГА КЎРА, УЛАРГА 10 ТАДАН ТЕРАК, ТУТ, ТОК ҚАЛАМЧАЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ.