Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Нигоҳ
-+=

Йигирма уч ёшида, шунча фириб бошида

 

 

Айримлар кимдандир лафз қилиб омонат олса, то уни эгасига бус-бутун қайтармагунча тинчи йўқолади. Еган-ичганида, юриш-туришида, уйқусида ҳаловат бўлмайди. Аслида олди-бердининг қиймати шунда.

Бироқ Элшодбек ёш бўлса-да, виждонини аллақачон шайтонга сотган кўринади. Йўқса, таниши Диёриддинни бир ойга қолмай “Cobalt” автомашинасини олиб беришга ишонтириб, 13 000 АҚШ долларини олармиди?! Ишончли чиқиши учун ўз паспортининг нусхаси орқасига тилхат ёзиб берармиди?! Катта-катта ҳарфлар билан “2022 йил 27 октябрь” деб ёзиб, жимжимадор имзосини ҳам қўйишни унутмади.

Шу ўринда Диёриддиннинг ҳам қилмишини оқлаб бўлмайди. Фирибгарларнинг фириби ҳақида сира эшитмаган одамдай, шунча пулни бир бебурднинг паспорт нусхасию имзосига алмаштирганига ҳайрон қоласан. Расмий дилерлик автосалонлари, банклар орқали автомашиналарни қонуний сотиб олиш имкониятлари бўла туриб, ноқонуний йўл тутгани ажабланарли.

– Баъзан ортиқча ишонувчанлик, соддалик, ўзгаларнинг имкониятларига юқори баҳо бериш ёки эринчоқлик, ўз зиммасидаги масъулиятни бошқаларга юклаш ана шундай нохуш оқибатларга олиб келади. – дейди Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, майор Рустам Жепбиев. – Диёриддин автосалонларга боришга эринганми, ҳужжатлар тўплаб вақтим кетади, деб ўйлаганми, ўз зиммасидаги ишни “осон” ҳал қилувчи Элшодбекка ишониб топширган. Элшодбек эса пул қўлига тушиши билан ваъдасини унутиб, ўз эҳтиёжларини қондириш билан машғул бўлган. 

Шу ўринда йигирма уч ёшида ўз танишини алдаб, шунча пулни ҳавога совурган, бирор касбнинг этагидан тутмаган йигитнинг ота-онаси фарзандидан бу пулларни қаёқдан олганлиги ҳақида сўраб-суриштирмагани, қизиқмагани таажжубли.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди Элшодбекнинг қилмишини қонуний кўриб чиқиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан айбли деб топди. У томонидан етказилган моддий зарар қопланганини инобатга олиб, суд унга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, икки йилу олти ойга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Нилуфар ИСОХОНОВА,

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати бошлиғи.

 

 

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси ва боғча зарур”

2006 йил ташкил этилган маҳалла “драйвери” – сабзавотчилик. Дала майдонлари ва томорқа ерларда, асосан, картошка, сабзи, булғар қалампири, помидор экилади. 31 та хонадонга қўшимча томорқа хўжаликлари ажратиб берилган. Маҳалла аҳолиси…