Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла идораси ва боғча зарур”

2006 йил ташкил этилган маҳалла “драйвери” – сабзавотчилик. Дала майдонлари ва томорқа ерларда, асосан, картошка, сабзи, булғар қалампири, помидор экилади. 31 та хонадонга қўшимча томорқа хўжаликлари ажратиб берилган.

Маҳалла аҳолиси аҳил-иноқ. Бу “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида яна бир бор ўз аксини топди. Улар 9 та лойиҳада энг кўп овоз тўплаб, ғолибликни қўлга киритди. Шу кунгача “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 51-мактаб замонавий жиҳозлар билан таъминланиб, маҳалла ёшлари учун спорт комплекси – миниф утбол, волейбол, баскетбол ва “Street workout” майдончаси қурилди. 3,5 километр ички кўчаларга 75 та кўча чироқлари, 1 та трансформатор ва 110 та бетон устун электр симлари билан ўрнатилди.

Йиғинда шу кунгача учта артезиан қудуқ бўлиб, аҳолига тоза ичимлик сувдан қийналарди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг яна бир мавсумида ғолиб бўлиб, 150 метр чуқурликда артезиан қудуғи қазилиб, сув минораси ўранатилди. Натижада аҳолининг 70 фоизи сув муаммосидан халос бўлди.  Шунингдек, 5,5 километр ички кўчалар асфальтланди. Сўнгги иккита лойиҳа орқали яна 5,5 километрлик ички кўча асфальтланади.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида қатнашиш ҳадисини олган булунғурликлар келгусида 63-мактабга спорт коплекси ва икки қаватли маҳалла идораси қуриш ҳамда кўча чироқларини қуёш панеллари орқали ёритишни режалаштирмоқда.

Маҳаллада савбзавотчилик билан бирга, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудда еттита савдо дўкони, иккита ошхона, битта тўйхона бор. Хотин-қизлар тикувчилик йўналишида фаоллашган. Иккита тикув цехи ташкил этилиб, 11 нафар хотин-қиз бандлиги таъминланган.

Ўттиз тўрт киши 33 миллион сўмдан кредит олиб, улар аҳоли томорқа ер майдонларини ҳайдаш учун мотокультиватор, картошкачилик билан шуғулланиш учун картошка уруғи, чорва қилиш учун қора мол харид қилишди. “Аёллар дафтари”дагиларнинг 25 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган бўлса. “Темир дафтар”да турган етти нафар кишининг хонадонига қуёш панеллари ўрнатилди. Яна тўрт нафар ёшга мотокультиватор берилиб, контракт пуллари тўланди. Кам таъминланган оилалар доимий эътиборда. Уларнинг бирига 1,5 тонна цемент ва бир мошин тош етказилди.

Маҳаллага идора ва боғча зарур. Йиғинда йигирма беш ўринли иккита хусусий боғча бор, бироқ у етарли эмас. Қолган болалар 2,5 километр олисдаги боғчага қатнайди…

Зафар МАМАТҚУЛОВ,

Булунғур туманидаги “Булунғур ариқ” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Тиниб-тинчимаган аёллар томорқадан мўл даромад топаётир

    Саҳобат Нуриддинова гулчиликни туғилганидан бошлаган. Кўзини очиб кўргани, илк ушлагани гул бўлган. Шундан уларга меҳри бўлакча. Кунини гулларидан ҳол-аҳвол сўрашдан бошлайди. Худди яқин дугонасидек, мириқиб суҳбатлашади. Эринмай баргларини…