Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Нигоҳ
-+=

Маҳаллада ёшлар ўрасида жиноятчилик қайд этилмаган

 

 

Инсон қачон бахтли бўлади? Қачонки атрофдаги кишиларнинг меҳри ва эътиборини ҳис қилса, меҳнати муносиб қадрланса, ҳаётдан рози бўлиб яшайди. Мен бунга ўз ҳаётимда гувоҳ бўляпман. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландим. Айтиш мумкинки, бундай мукофот, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини ўз маҳалласида намунали ташкил этаётган ёшлар етакчиларининг меҳнати ҳақиқатдан қадр топаётганининг исботидир. Бу ютуқ барча етакчиларга билдирилган эътибор, деб ҳисоблайман.

Фаолият олиб бораётган маҳалламизда 629 нафар ёшлар рўйхатга олинган. Барчаси билан индивидуал ишлаб, муаммосига ечим топишда кўмаклашяпман. Мисол учун 25 нафар ишсиз ёш доимий ишга жойланди, 12 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 7 нафари тадбиркорликка жалб этилиб, имтиёзли кредит ажратилди. Хатловда аниқланган 38 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг 11 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб, моддий ёрдам кўрсатилди. 12 нафарига олий таълим муассасасида ўқиши учун шартнома пули тўланди. 4 нафарига иш қуроллари учун субсидия ажратилди. 5 нафарининг даволаниш ҳаражати қоплаб берилиб, яна шунчасига узоқ муддатга фойдаланиш учун ижара асосида ер тақсимланди.

Ёш оилалар тинчлигини сақлаш, ажримларнинг олдини олишда кенг жамоатчилик, кекса отахону онахоналар хизматидан фойдаланяпман. Бу ўз самарасини бермоқда. 2023 йилда 2 та ажрим ёқасидаги ёш оилаларни маҳалладаги жамоатчилик, хотин-қизлар фаолларини жалб қилган ҳолда яраштирдим. 2 нафар тарбияси оғир ёшларни соғлом ҳаёга қайтардик. Ҳомийлар иштирокида 12 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини ўқувчилар формаси билан таъминладик. Қовонарлиси, маҳаллада ёшлар ўрасида жиноятчилик қайд этилмаган. Аввалги йилда 28 нафар қизил тоифадаги ёшлар бор эди. Саъй-ҳаракатимиз натижасида барчаси яшил ва сариқ тоифага ўказилди. Ёшларни хорижий тилларга қизиқишини оширишда шахсий намуна бўляпман. Ёшлар ишлари агентлигининг “Ibrat Academy” иловаси орқали турк тили курсини муваффақиятли тамомлаб, сертификат олдим. Ҳозирда шу платформа орқали тил ўрганаётган ёшлар сафи ортиб кетди.

2023 йилда Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси ташкил қилган “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловининг “Алоҳида эътиборга муҳтож бўлган ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси” номинацияси ғолиби бўлдим.

Хусниёбону ЖОНИБЕКОВА,

Хўжаобод туманидаги “Гара гури” маҳалласи ёшлар етакчиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Энди маҳалла замонга муносиб, ҳаракатчан бўлиши лозим”

    Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни Тошкент шаҳридаги саноат ва ижтимоий соҳа объектлари фаолияти, маҳалладаги бунёдкорлик ишлари билан танишди, баҳорги дарахт экиш тадбирида иштирок этди “Дилбулоқ”... Бугун бу…