Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Ҳужжатлар билан ишлайдиган штат ташкил этиш зарур”

МАҲАЛЛАЛАРДА МАВСУМИЙ ЖАМОАТ ИШЧИЛАРИ ШТАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛСА, ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ БИЛАН БАНД БЎЛИБ УЙДА ЎТИРГАН АЁЛЛАР ИШЛИ БЎЛГАН БЎЛАРДИ.

Маҳалла шаҳар марказида жойлашган бўлиб, кўп қаватли уйлардан иборат. Аҳолининг етмиш фоизи ҳудуддаги “Оҳангаронцемент”, “Оҳангарон металлургия қувур заводи” каби ўнлаб ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат қилади. Баъзилари ёндаш – Оҳангарон туманидаги қишлоқ хўжалиги юмушларида мавсумий ишлайди.

Аслида бекорчи, ишсиз одамнинг ўзи йўқ, ишга яроқлиларнинг барчаси нимадир билан банд. Кимдир тамаддихоналарда ишласа, кимдир мавсумий ишларда, тикиш-бичиш, пишириқчилик қилиб даромад топаётганлар бор.

Жорий йил ана шундай ишлар билан 48 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилди. Уйда ўтирган олти нафар хотин-қиз субсидия асосида тикув машина ва газ плита олиб, рўзғорига қўшимча пул киритяпти. Айримлари касб-ҳунарга ўқитилди. Кўпчилик ёшлар “К-аукцион” орқали ижарага жой олиб, тадиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқда. Ботир Эргашев шу тизим орқлаи махсус жиҳозланган контейнерда сартарошхона ва пайнет хизматини ишга туширди.

“Ёшлар дафтари” орқали 33 нафар ёшга мурожаатлари асосида моддий ёрдам кўрсатилиб, контракт пуллари тўланди, ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб-ускуналар олиб берилди.  “Аёллар дафтари”даги 67 нафар хотин-қизга ўз йўналишлари зарур кўмак берилди.

Аҳоли муаммолардан бири, кўп қаватли уйлар марказлашган иссиқлик таъминоти билан таъминланмаган. Имконияти етганлар ўз хонадонига мустақил иситиш тизими ўрнатиб олган. Етмаганлари электр иситиш печлари ёрдамидан фойдаланмоқда. Қувонарлиси, бу муаммо келгуси йилда ҳал этилиши режалаштирилмоқда.

Маҳалла раисининг вазифаси халқ билан мулоқатда бўлиб, уларнинг муаммолари жойига чиқиб ҳал этишдир. Шу сабаб, асосий вақтимиз йиғин ҳудудида, хонадонларда ўтади. Шундай пайтда ҳужжат ишлари билан шуғулланадиган алоҳида штатга эҳтиёж сезилмоқда. Бу барча раисларнинг муаммоси, десам адашмайман.

Яна бир таклиф, маҳаллаларда мавсумий жамоат ишчилари штати ташкил этилса, фарзанд тарбияси билан банд бўлиб уйда ўтирган аёллар ишли бўлган бўларди.

Соҳиба ДАДАЕВА,

Оҳангарон шаҳридаги “Бахт” маҳалласи раиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Тошкент вилоятида “маҳалла еттилиги” қандай ишлаяпти?

    Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев Уюшманинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари, туман-шаҳар бўлимлари раҳбарлари билан учрашди. Унда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш,…