Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Ҳужжатлар билан ишлаш штати ташкил этиш зарур”

ШУНДАЙ ПАЙТЛАРДА ТЕГИШЛИ ТАШКИЛОТЛАРАГ ЁКИ ФУҚАРОЛАР ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР БЕРИШДА БЎШЛИҚЛАР ПАЙДО БЎЛМОҚДА.

Маҳалла аҳолиси, асосан, чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. Ҳар бир хонадонда қорамоллар боқилиб, гўшт ва сут етиштирилади. 448 та хонадоннинг 375 таси қўшимча томорқа ерларида шоли, картошка, буғдой, помидор каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экади. Даромад шулардан.

Бу йил маҳалла инфратузилмасида бир қатор янгиликлар бўлди. Депутатлик сўровномамиз асосида хонадонларга ичимлик сув тармоқлари тортилмоқда. Айни пайтда эллик фоиз ишлар якунланди. 2 800 метр ички кўчалар шағаллаштирилди. Қолган 7200 метри сув тармоқлари тортилгач, 2024 йил дастур асосида қилиниши режалаштирилмоқда. Шунингдек, 600 миллион сўмга яроқсиз ҳолга келган битта катта кўприк таъмирланди. Қувонарлиси, аҳоли тўлиқ газлаштирилган.

Шу кунгача маҳалла идораси йўқлиги сабабли, “маҳалла бешлиги” қўшни “Таган” маҳалалси идораисда, ундан кейин 28-мактаб биносида шароитсиз шароитда фаолият юритиб келдик. Жорий йил ўз идорамизга эга бўлиб, кўнгил хотиржамликда ишлашни бошладик.

Маҳаллада оқова сув яхши бўлгани учун деҳқончилик ривожланмоқда. Ишдан чиққан захкаш ерлар қайта ишга туширилмоқда. Ҳозирда аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланишлари учун ана шундай 8 километр захкаш зовурлар тозаланмоқда.

Келгуисда қилиниши бўлган ишлар бор. Ҳозирги учта хусусий уй боғчалари етарли эмас, 75 та болани қамраб олган холос. Шу сабаб 150 ўринли боғча керак.

Маҳалла раисларининг асосий иш вақти маҳалла ҳудудида, аҳоли билан мулоқотда ўтади. Шундай пайтларда тегишли ташкилотлараг ёки фуқаролар зарур ҳужжатлар беришда бўшлиқлар пайдо бўлмоқда. Шу сабаб, ҳар маҳаллада ҳужжатлар билан ишлаш ёки иш юритиш штатини ташкил этиш зарур бўлмоқда.

Шарифбой ХУСИНОВ,

Янгиариқ туманидаги “Гулшанда” маҳалласи раиси,

туман Кенгаши депутати

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Одамлар давлат меҳрини маҳалладан топиши керак

    Президент Шавкат Мирзиёев 25-26 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи доирасида Уйчи туманидаги “Қумтепа” маҳалласи марказида бўлиб, аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишди Президент қайсидир ҳудудга тариф буюрса, одамларнинг…