Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла бешлиги”га ҳурмат кўрсатилди

“МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ” ВАКИЛЛАРИ ЎТГАН ЙИЛИ ХОНАДОНЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ-ИЖТИМОИЙ АҲВОЛИНИ ТЎЛИҚ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИБ, ҲАР БИР МАҲАЛЛАНИНГ “ЎСИШ НУҚТАЛАРИ”НИ АНИҚЛАБ ОЛДИ.

Нукус шаҳридаги маҳалла ходимларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш мақсадида янги мукофот — “Ҳурмат — 2023” тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда фуқаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келаётган “маҳалла бешлиги” вакиллари тақдирланди.

Айтиш керакки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Нукус шаҳрида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Нукус шаҳрига бириктирилган Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан 38 та фуқаролар йиғини биносини янгидан қуриш, реконструкциялаш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 31 миллиард 312 миллион сўм маблағ ажратилиб, бугунги кунга 3 та маҳалла биноси фойдаланишга топширилди. Уларда “маҳалла бешлиги”га барча шароит яратиб берилди. Қолаверса, йил бошидан буён 11 та ижтимоий объект, 22 болалар ва спорт майдончаси қуриб битказилди. 13 та маҳалла аҳолисининг “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ғолиб бўлган лойиҳалари асосида барпо этилган объектлар фойдаланишга топширилди.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан Нукус шаҳридаги 71 та маҳалланинг ҳар бирига 500 миллион сўмдан, жами 35 миллиард сўм маблағ ажратилди. Натижада шаҳар ҳудудидаги муаммоларни ўрганиш бўйича тегишли тартибда Ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, кўча бошилари ва фаолларнинг фикр-таклифлари асосида 450 та объектнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Ушбу ишларнинг амалга оширилиши орқали муаммолар ўз ечимини топиб, аҳоли ҳаётининг янада яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатади.

“Маҳалла бешлиги” вакиллари ўтган йили хонадонларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволини тўлиқ хатловдан ўтказиб, ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб олди. “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали ишсиз 12 317 нафар фуқародан 8 029 нафарининг кредит ҳамда субсидия асосида бандлиги таъминланган бўлса, жорий йилда 15 171 нафар ишсиз фуқародан 13 456 нафарининг бандлигини таъминлаш учун 110 миллиард 884 миллион сўм имтиёзли кредити ажратилди.

Тадбирда “Энг намунали маҳалла фуқаролар йиғини”, “Энг намунали маҳалла фуқаролар йиғини раиси”, “Энг намунали ҳоким ёрдамчиси”, “Энг намунали маҳалла хотин-қизлар фаоли”, “Энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси”, “Энг намунали профилактика инспектори”, “Энг намунали депутат”, “Фидойи тадбиркор”, “Энг осойишта маҳалла” каби номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.

— Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига алоҳида эътибори натижасида сўнгги йилларда маҳаллаларда катта ўзгаришлар юз берди, — дейди “Энг намунали маҳалла фуқаролар йиғини” номинацияси ғолиби, “Науқан бағ” маҳалласи раиси Замира Айтбаева. — Хусусан, маҳалламизда шу йил давомида 110 нафардан зиёд фуқаронинг бандлиги таъминланди, 60 нафарга яқин хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилиб, кредит ҳамда субсидиялар берилди. Жорий йилда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида 1 миллиард сўм, “Менинг йўлим” лойиҳасида 605 миллион сўм маблағ ютиб олдик. Қолаверса, инфратузилма билан боғлиқ масалаларни деярли ҳал қилдик. Ушбу эътироф “маҳалла бешлиги”га янада масъулият юклайди ва ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев иштирок этди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси ва боғча зарур”

2006 йил ташкил этилган маҳалла “драйвери” – сабзавотчилик. Дала майдонлари ва томорқа ерларда, асосан, картошка, сабзи, булғар қалампири, помидор экилади. 31 та хонадонга қўшимча томорқа хўжаликлари ажратиб берилган. Маҳалла аҳолиси…