Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Бешмарган” – туризм қишлоғига айланди”

“ТУРИЗМ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА 2 КИЛОМЕТР ИЧКИ КЎЧАЛАР АСФАЛЬТЛАНИБ, 2 КИЛОМЕТР ПИЁДАЛАР ЙЎЛИ, МАҲАЛЛАГА КИРИШ ҚИСМИГА СТЕЛЛО ВА СЕЛФИ ЗОНАЛАРИ ЎРНАТИЛДИ.

Бешмарган” маҳалласига “туризм қишлоғи” мақоми берилган. Вилоятдаги иккита туризм қишлоғининг биридир. Гап шундаки, 2019 йил Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонидан сўнг маҳаллани туризм қишлоғига айлантириш ташаббуси билан чиққанмиз. Чунки кўҳна Бешмарган қишлоғида ислом оламининг табаррук сиймоси, тасаввуф илмининг буюк намояндаси, Нақшбандия тариқатининг асосчиси Хожа Юсуф Ҳамадоний мақбараси жойлашган. Шу сабаб бу ерга сайёҳлар тез-тез келишади.

Мазкур фармонда фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва туристлар учун камида беш хил хизмат турлари (яшаш ва/ёки овқатланиш бўйича хизматлардан ташқари) кўрсатилган тақдирда уларга «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақомини берилиши белгиланган эди. Бироқ маҳалладан 45 та хонадон эгалари уй меҳмонхоналарини ташкил этиш истагини билдиришди. Ҳозирда 12 та оилавий меҳмон уйлари фаолият кўрсатмоқда.

“Бешмарган” маҳалласи туризм қишлоғига айланганч, ҳудуд ободонлаштирилиб, бунёдкорлик ишлари олиб борилди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида беш марта ғолиб бўлдик. Дастлаб маҳалла биноси таъмирланиб, 13 та кўчага қуёш панелли тунги ўрнатилди. 7,8 километр ички кўчалар таъмирланиб, 33-мактабнинг спорт зали қайта таъмирланиб, мини футбол майдони қурилди. Шунингдек, ҳомийлар кўмагида воркаут майдони қурилиб, боғча янгиланди. Кам таъминланган, ногирон фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уйлари таъмирланди, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмокда. Мевали ва манзарали дарахтлар экилди. Аҳолининг ичимлик сув муаммоси ҳал этилди.

“Туризм” лойиҳаси доирасида 2 километр ички кўчалар асфальтланиб, 2 километр пиёдалар йўли, маҳаллага кириш қисмига стелло ва селфи зоналари ўрнатилди.

Маҳаллада ҳунармандлар кўп. Отабой Матёқубов, Рўзибой Бобожонов каби уста-ҳунармандлар миллий чолғу асбоблар ясайди. Ёшлар уларнинг ҳунармандчилик устахоналарида қизиқишлари бўйича ҳунар ўрганишмоқда. Қувонралиси, Хожа Юсуф Ҳамадоний зиёратгоҳида алоҳида ҳунармандчилик савдо дўкони ва бозор ташкил этилган. Маҳсулотлар харидорбоп, республикамизнинг турли ҳудудларидан санъат ихлосмандлари ҳамда сайёҳлар турли мусиқа асбобларини харид қилишади.

2020 йилдан буён маҳалла нуронийлари билан саёҳатга чиқиш анъанага айланган. Ўзимиз бирлашиб, поезд ёки автобусда республикамизнинг турли ҳудудларидаги муқаддас зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойларини айланамиз. Мақсад, нуронийларга мамлакатимизда бўлаётган сўнги ўзгаришларни кўрсатишдир.

 

Йиғиндаги “Artatex” тикувчилик корхонасида 100 нафарга яқин хотин-қизлар меҳнат қилмоқда. Бу ерда кунига 3000 та тайёр трикотаж маҳсулотлари тайёрланиб, хорижга, асосан, Россияга экспорт қилинади.

Маҳалла аҳолиси меҳнаткаш. Асосан, боғдорчилик, паррандачилик, чорвачилик билан шуғулланади. Ҳудудда 200 гектар боғ бор. Ўриклар экспорт қилиниб, дунёнинг турли мамлакатларида сотилмоқда. 138 нафар ишсиз фуқарога 15-20 сотихдан ер берилди. Улар полиз маҳсулотлари экиб, дастлабки даромадни олишди.

Бундан ташқари, ҳудудда тиббий марказ, маҳалла гузари ташкил этилди. Бу ерда маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилиб, аҳол бандлги таъминланмоқда. Спортга қизиқиувчи ёшлар учун махсус автобус ташкил этилиб, ҳафтада уч марта туман марказиаги олимпия стадионида ўзлари қизиққан спорт йўналишлари бўйича машғулотлар ўтамоқда. Натижалар яхши, медаллар сони ортиб бормоқда.

Уч йиллик тажрибамдан шуни айтаманки, маҳалла раиси халқнинг отаси, у халқнинг яхши ва ёмон кунида ёнида туриб, дардини баҳам кўриши керак. Раиснинг иш вақти чекланмаган. Масалан, тунда мусибат ёки жанжал чиқса, биринчи раисга телефон бўлади. Шукрки, уч йилдан буён маҳаллада бирорта жиноятчилик ва мурожаатчилар чиқмади. Маҳалла аҳолиси бир оиладек, бировнинг бошига иш тушса барчамиз бирлашамиз.

Уйғунбек ШАРИФЗОДА,

Шовот туманидаги “Бешмарган” маҳалласи раиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Бошқоронғи келин истаги — инжиқликми ёки эҳтиёж?

ТАҲЛИЛ   «Тавба, кеча уни, бугун буни ейман дейишга қандай бети чидаркан? Энди, эрим ювош, айтганимни муҳайё қилади, деб эркаланавериш керакми? Биз ҳам ҳомиладор бўлганмиз. Бир нарсалар егимиз келган, лекин…