Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла раислари Президент фармони ижросини бажарса айбдорми?”

НАТИЖАДА ЮҚОРИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР БАЖАРИЛМАЙ ҚОЛИБ КЕТМОҚДА. ОҚИБАТДА МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ ФАРМОНЛАР ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРСА АЙБДОР БЎЛИБ ҚОЛМОҚДА. ШУ МАСАЛАЛАРНИ НАЗОРАТГА ОЛИШ ЗАРУР.

Маҳаллада бир қатор ўзига хос тажрибалар бор. Жумладан, ҳар пайшанба куни маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши йиғилиши ўтказилади. Унда “маҳалла бешлиги”, имом-хатиб, психолог, отинойи, маҳалла фаоллари ва нуронийлардан иборат жамоатчилик кенгаши аъзолари аҳолидан келиб тушган мурожаатларни муҳокама этади.

Муҳокамаларнинг асосий қисми, қайнона-келин келишмовчилиги, ажрим, тадбиркорлик ва ўқувчи-ёшлар таълим-тарбиясидан иборат. Айниқса, қайнона-келин, нотинч оилалар масаласи кенгаш аъзолари иштирокида маҳалла идорасида муҳокама этилиши самарали бўляпти. Чунки эртага бошқа бир фуқаро кенг жамоатчилик олдида муҳокама бўлиб, аҳоли ўртасида гап-сўз бўлишдан қўрқади.

Ёш оила бошлиқлари орасида қайнона-келин келишмовчилигида кимга ён босишни билмай, аросатда қолиш ҳолатлар кузатилмоқда. Бундай вазиятда қудалар алоҳида, келин-куёв алоҳида чақирилиб, жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида тўғри йўналишлар берилмоқда. Спорт тўгаракларига қатнашиб, тенгдошларига зўровонлик қилаётган, таълим-тарбияси ёмонлашаётган ўқувчилар маҳалла идорасига чақиртирилиб, ота-онаси иштирокида муҳокама этилиши натижасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Шунингдек, кенгаш йиғилишида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, қўни-қўшнилар ўртасидаги келишмовчилик, виртуал қабулхонага қилинган мурожаатлар ўрганилиб, қонуний қарорлар қабул қилиниб, аҳоли ўртасидаги келишмовчиликлар бартараф этилмоқда. Хуллас, барча масалалар шу кенгаш йиғилишида муҳокама этилиб, ижобий ечимлар топилмоқда.

Бундан ташқари, профилактика инспектор хулосаси асосида “маҳалла бешлиги” ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор, нотинч оилалар, ичкиликка ружу қўйган каби 14 та тоифага бўлинган аҳоли билан ишламоқда. Ҳар бир оила билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларнинг йиғма жилди юритилади. Бу тизим салбий тоифадаги аҳолининг ижобий томонга ўзгаришига хизмат қилмоқда.

МУАММО

Маҳалла ҳудудидаги, яъни кўп қаватли уйлар олдиларида ҳашар йўли билан қурилган нотурар жойларнинг кадастр ҳужжатларини маҳалла мулки қилиб ўтказиб бериш ва ушбу жойларда тадбиркорликни ривожлантириш зарур. Ҳозирда барча нотурар жойлар оператив бошқарув тизимида ва ижара қўмиталари томонидан уч томонлама шарномага асосан, 60 фоиз маблағ ижара қўмитасига, 40 фоизи маҳаллага ўтказилади. Бироқ бугунги кунда ҳашар йўли билан қурилган жойлар ижара қўмитаси томонидан очиқ савдо аукционга қўйилиб, кейин шартнома қилинмоқда. Бу ҳолат аҳоли эътирозига олиб келмокда. Чунки сиз ўз маблағингиздан ўша жойни замонавий қилиб таъмирласангизу бошқа тадбиркор аукционда ютиб, эгалик қилиши нотўғри. Бундай ҳолатлар катта жанжалларни келтириб чиқариши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил қабул қилган 5700-сонли фармонида “икки ой муддатда фуқаролар йиғинлари томонидан фойдаланиб келинаётган давлат мулки бўлган биноларни бириктирилган ер майдонлари билан биргаликда хатловдан ўтказиб, уларнинг белгиланган тартибда фуқаролар йиғинларига мулк ҳуқуқи билан берилишини таъминласин”, деб алоҳида қайд этилган. Лекин ушбу фармоннинг ижроси амада бажарилмаяпти. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4602-сонли фармони қабул қилинган. Ушбу фармонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фойдаланиб келинаётган иморатлар ва ерлар умумий акцияга қўйилмаслиги, ҳомийлик-шериклик асосида қуриш ва шартномалар қилиб фойдаланишлари кўрсатилган. Лекин ҳар бир қабул қилинган фармонларнинг остида тегишли корхона ва ташкилотлар ўзининг қарорларини қабул қилишган. Натижада юқоридаги ҳужжатлар бажарилмай қолиб кетмоқда. Оқибатда маҳалла раислари фармонлар ижросини таъминлаш ишларини амалга оширса айбдор бўлиб қолмоқда. Шу масалаларни назоратга олиш зарур.

ТАКЛИФЛАР

– Маҳалла раислари аҳолининг маънавият ва маърифатини ошириш, ёшлар тарбияси билан шуғулланишга эмас, кўпроқ қоғозбозлик ишларига ўралашиб қоляпти. Шу сабаб ҳужжат ишлари билан алоҳида ходим ҳамда ҳисоб-китоб ишлари билан шуғулланадиган бухгалтер керак.

– “Маҳалла бешлиги” ходимларининг ҳар бири алоҳида-алоҳида ташкилотларга боғланган. Бу, ўз навбатида, айрим маҳаллаларда маълум келишмовчиликларни келтириб чиқараётгани бор гап. Шу сабаб маҳалла тизимини алоҳида ташкилот сифатида ажратиб чиқариш зарур.

– Маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий этилган кўча ва кўп қаватли уй бошлиқлари аҳоли томонидан сайланади. Лекин улар иш фаолиятини ҳеч қандай рағбатлантиришсиз жамоатчилик асосида олиб боради. Олдинлари кўча ва уй бошлиқларига коммунал тўловлар учун 100 фоиз, йўлак бошлиқларига 50 фоиздан чегирмалар бор эди. Шу сабаб ушбу лавозимларни, иш фаолиятига оид низом ва рағбатлантириш масаласини қайта кўриб чиқиш керак.

Неъматжон МАМАШАРИПОВ,

Шайхонтоҳур туманидаги “Боғ кўча” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Сохта савдоларнинг миси чиқди

  ХХI асрни бежизга ахборот асри дейишмайди. Аввал фақат телевизор, радио, оммавий ахборот воситалари орқали дунё воқеаларидан кечикиб бўлса-да хабардор бўлган бўлсак, бугун интернет тармоғи орқали дунёнинг исталган нуқтаси билан…