Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“712 нафар ўқувчига мактаб керак”

ҲУДУДДА МАКТАБ ЙЎҚ. 712 НАФАР ЎҚУВЧИ ЁЗИН-ҚИШИН 3-4 КИЛОМЕТР ЙЎЛ ЮРИБ, ҚЎШНИ МАҲАЛЛАЛАРДАГИ 4 ТА МАКТАБГА ҚАТНАЙДИ. ШУ САБАБ ЙИҒИН ҲУДУДИДА БИТТА МАКТАБ ҚУРИЛИШИ ЗАРУР.

Маҳалла туман марказидан 18 километр олисда, Қувкалла тоғ этакларида, адирликда жойлашган. Аҳолининг асосий даромади чорвачилик ва боғдорчиликдан. Ҳар бир оилада 10 та қўй, 4 та сигир бор. Лалми ерлардан иборат боғларда, асосан, узумнинг қора кишмиш нави етиштирилади. Ҳар бир хонадонда 100 туп узум бор.

Афсуски, бу йилги аномол сабаб барча токларни совуқ уриб кетди. Ёзда суғориш ишлари олиб борилгач, янги куртак униб чиқди. Уларни совуқ урмаслик учун тупроқ билан кўмиб чиқилди.

Йиғин аҳолисига қўшимча ерлар деҳқон хўжалиги сифатида тақсимлаб берилмоқда. Шу кунга қадар 38 кишига ҳужжатлаштириб берилди. Шу орқали оилада бир киши ишли бўлиб, солиқ тўлови ҳам қисман камаймоқда.

Аҳоли ичимлик сув сифатида артезиан қудуқларидан фойдаланишади. Бироқ ер сатҳидаги сувлар йилдан-йилга камайиб, пастлаб кетмоқда. Авваллари, 20-25 метрдан истеъмолга яроқли сув чиқарди. Бу йил 18 метрга пастлаб, 45-50 метрдан чиқяпти. Бунинг асосий сабаби, артезиан қудуқларнинг кўп ковланиши ва тоғларга қор кам тушишидир. Яна бир сабаби, Навоий кон-металлургия комбинати 4 та катта артезиан қудуғи қазиб, қувурлар ёрдамида 4-5 километрга сув тортиб кетган. Афсуски, бундан аҳоли фойдалана олмаяпти. Саъй-ҳаракатлар туфайли келгуси йил давлат дастури асосида 82 та хонадонга сув тортилиши белгиланди.

Маҳаллада 552 та хонадон, 3023 та аҳоли яшайди. Бироқ ҳудудда мактаб йўқ. 712 нафар ўқувчи ёзин-қишин 3-4 километр йўл юриб, қўшни маҳаллалардаги 4 та мактабга қатнайди. Шу сабаб йиғин ҳудудида битта мактаб қурилиши зарур. Давлат боғчаси йўқ, 5 та уй ва битта давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган 100 ўринли боғча бор. Яна бир давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган боғча фойдаланишга топширилмай қолиб кетди.

Кўчаларнинг 1 километр 200 метри асфальтланиб, 4 километри шағаллаштирилди. 1 та трансформатор, 63 та бетон устунлар ўрнатилди…

Сафарбой БУБАКОВ,

Қўшработ туманидаги “Бойтўп” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Оғир тоифадаги маҳалла обод масканга айланмоқда”

МАҲАЛЛАНИ ИШСИЗЛИКДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК БЎЛИМИ ИШЧИ ГУРУҲИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.