Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Замонавий маҳалла идораси керак”

МАҲАЛЛА БИНОСИ ЭСКИ МАКТАБ БИНОСИДА ЖОЙЛАШГАН. ЎЗ МАБЛАҒИМ ҲИСОБИДАН “МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ” УЧУН ИМКОН ҚАДАР ШАРОИТЛАР ЯРАТИБ ОЛГАНМАН. ҲОЗИР “МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ” ТЎРТТА ХОНА ФАОЛИЯТ ЮРИТЯПТИ.

Маҳаллада 5 та қишлоқ бўлиб, уларда 2114 та аҳоли яшайди. Йиғиннинг асосий “драйвери” узумчилик ва чорвачилик.

Мавжуд 16 та фермер хўжалигида барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади. Аҳоли хонадонлари ва ва фермерлар томонидан йилига 200-250 тонна картошка йиғиб олиниб, бозорга чиқарилади.

Маҳалла биноси эски мактаб биносида жойлашган. Ўз маблағим ҳисобидан “маҳалла бешлиги” учун имкон қадар шароитлар яратиб олганман. Ҳозир “маҳалла бешлиги” тўртта хона фаолият юритяпти. Йиғин биноси бўлмаса-да, қувонарли натижалар бор.

Жорий йилда ички кўчаларнинг 4,2 километр қисми асфальтланиб, 3,8 километри шағаллаштирилди. 31 нафар хотин-қиз “Зарафшон текистиль” корхонаси филиалига, 14 нафар ёш бошқа ташкилотларга ишга жойлаштирилди. 43 нафар хотин-қиз, 21 нафар уюшмаган ёш ўзини ўзи банд қилиш орқали даромад манбаига эга бўлди.

Аҳоли берилаётган имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланмоқда. Еттита оила ўз хонадонида товуқ боқиб, кунига 120-150 тадан тухум олмоқда. Бир нафар фуқаро маҳалла биноси ва уйида тикув хонаси очган. Яна бири бадиий каштачилик, кўрпа-ёстиқ тикиш ва уларга миллий безак бериш ишлари орқали ўз даромадига эга бўлмоқда.

Маҳалла ҳудудида аҳоли учун зарур маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилмоқда. Суткасига 12 тонна ун ва омухта ем ишлаб чиқариш тегирмони аҳоли узоғини яқин қилмоқда. Битта дарвоза ясаш, иккита авто таъмирлаш устахона халқ хизматида.

“Маҳалла” газетаси бизнинг энг севимли газетамиз. Ҳар сонини интиқлик билан кутамиз.

Турсунмурот НУРМАТОВ,

Қўшработ туманидаги “Ўртасой” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Инсон омилисиз болалар нафақасини тайинлашдаги инсон омили

БУ КАБИ НОТЎҒРИ АМАЛИЁТ ОРТИДА ТУРГАН МАСЪУЛ РАҲБАР ҲАМДА УЛАРНИНГ МУЛОЗИМЛАРИ МАҲАЛЛА РАИСИНИ АДОЛАТСИЗ ИШ ҚИЛИШГА МАЖБУРЛАМОҚДА.