Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Муаммоларни “Ташаббусли бюджет” орқали ҳал қиляпмиз”

МАСАЛАН, “ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЎТГАН 2022 ЙИЛДА МАҲАЛЛАМИЗНИНГ ОҲАНГ КЎЧАСИДА 1,5 КИЛОМЕТР ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИ ТОРТИЛИБ, 1 ДОНА СУВ ҚУДУҒИ ҚАЗИЛДИ ВА 1 ДОНА СУВ МИНОРАСИ, 1 ДОНА СУВ НАСОСИ ЎРНАТИЛДИ. ШУНИНГДЕК, 1 ДОНА ТРАНСФОРМАТОР, 10 ДОНА ТЕМИР БЕТОН ТАЯНЧЛАР ЎРНАТИЛИБ, 359 МЕТР 10 КВ КУЧЛАНИШЛИ ЭЛЕКТР ТАРМОҒИ ТОРТИЛДИ.

Қўштепа туманида жойлашган маҳалламиз мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашмоқда. Бу орқали ҳуддуддаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда. Бунда шубҳасиз, аҳолининг фаоллиги бош омил бўлмоқда. Масалан, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ўтган 2022 йилда маҳалламизнинг Оҳанг кўчасида 1,5 километр ичимлик суви тармоғи тортилиб, 1 дона сув қудуғи қазилди ва 1 дона сув минораси, 1 дона сув насоси ўрнатилди. Шунингдек, 1 дона трансформатор, 10 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, 359 метр 10 кВ кучланишли электр тармоғи тортилди. Ёки бўлмаса, маҳаллада электр таъминотини яхшилаш мақсадида Маънавият кўчасида 1 дона трансформатор, 23 дона темир бетон таянчлар қўйилиб, 1300 метр 0.4 кВ ва 200 метр 6-10 кВ тармоқ тортилди. Бундан ташқари Бадиш кўчасида ҳам 1 дона трансформатор янгиланиб, 7 та кўчадаги 13 километрга яқин ички кўчалар асфальтланди. 2023 йилда ҳам “ташаббусли бюджет”да 3 та лойиҳамиз билан ғолиб чиқдик. Биринчи таклиф асосида электр тармоғи тортиш ва таня устунлар ўрнатиш якунланяпти. Иккинчисида 28-МТТга қўшимча 90 ўринли бино қуриляпти. Айни кунларда том қисмини ёпиш ишлари олиб бориляпти. Учинчи таклифда эса Бунёдкор, Ғиштмон, Фидоий кўчаларини 3 км. қисмини асфальтлаш кириилганди. Ҳозир лойиҳа ишлари бошланмоқда.

Бундан ташқари ҳудуддаги туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Ғиштмон оилавий шифокор пункти” “Обод қишлоқ” дастури бўйича 250 миллион сўм маблағ эвазига таъмирланди. Бугун бу муассасага жами 6809 нафар аҳоли бириктирилган бўлиб, 23 нафар тиббиёт ходимлари аҳолига хизмат қилиб келмоқда.Бундан ташқари 14-мактабнинг истиш тизими ҳам таъмирлаб берилди.

Ҳоким ёрдамчиси Нодирбек Отабеков кўмагида сўнгги хатловда рўйхатга олинган 18 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди. Жумладан, 13 нафарига субсидия ва кредит олишда кўмкалашилди. Улар ҳозирда ўзини ўзи банд қилинган.

Арабжон АБДУЖАЛИЛОВ,

Қўштепа туманидаги “Ғиштмон” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Инсон омилисиз болалар нафақасини тайинлашдаги инсон омили

БУ КАБИ НОТЎҒРИ АМАЛИЁТ ОРТИДА ТУРГАН МАСЪУЛ РАҲБАР ҲАМДА УЛАРНИНГ МУЛОЗИМЛАРИ МАҲАЛЛА РАИСИНИ АДОЛАТСИЗ ИШ ҚИЛИШГА МАЖБУРЛАМОҚДА.