Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Нигоҳ
-+=

ТАЖРИБА, ТАКЛИФ, ТАШАББУС Жиноятларни ҳисобга қўйиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилса…

 

Ҳудудда фуқаронинг пулларини ўғирлангани ҳақида хабар келди. Шошилинч чақирув билан воқеа жойига етиб бордим. Кузатув камералари ёрдамида жиноят тезкор фош этилди.

Ҳа, бугун маҳаллаларнинг кузатув камераси билан жиҳозланаётгани, ташвиш ва “SOS” тугмалари билан таъминлангани ишимизни анча енгиллатди. Тизимдаги ўзгаришларга кўра, ҳуқуқбузарликлар оқибати билан эмас, балки уни содир этилишини олдини олиш билан курашишга эътибор қаратяпмиз. Ҳар кунлик иш режа асосида ҳуқуқий, ижтимоий, маънавий ёрдамга муҳтож бўлган оилалар билан алоҳида ишлаяпмиз, ҳар бир оила ҳақида тўлиқ маълумотга эгамиз. Ким ижтимоий ҳимояга муҳтож, ким муҳтож эмас, таҳлил қилиб боряпмиз. Мақсад –  куну тун хавфсизликни таъминлаш.

Маҳаллада 3 545 нафар аҳоли истиқомат қилади. Кўп муаммоларга ечим топилган. Ички йўллар ва пиёдалар йўлаклари, электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув тармоқлари таъмирланган. Маҳаллада файз бор, ободлик, орасталик ҳукмрон. Хуллас, ҳаммаси ҳавас қилгудек. Бироқ, 2025 йилнинг шу даврида 25 та жиноят содир этилди. Натижада криминоген вазият оғир ҳудудлар қаторига киритилдик.

Албатта, бу рақамлар ҳар бир инсонни ташвишлантиради. Чунки майда безориликдан тортиб, кичик ҳуқуқбузарлигу жиноят жамиятимиз учун доғ. Шу боис маҳалланинг кўзи, юзи ва виждони бўлган фаоллар, нуронийлар, кайвонилар бу масалага жиддий эътибор қаратиб, аҳоли билан суҳбатлар ўтказяпти. Криминоген муҳитни барқарорлаштириш мақсадида “Чилонзор тажрибаси” асосида кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга ошириляпти. Алоҳида тоифадаги фуқаролар билан манзилли ишлашга жиддий эътибор беряпмиз. Кўчаларнинг кириш ва чиқиш қисмига кузатув камералари ўрнатилиб, фуқаролар “Менинг инспекторим” мобиль иловасига уланди. Қувонарли жиҳати, жорий йилининг ўтган тўрт ойида атиги битта жиноят содир этилиб, “сариқ” тоифага ўтдик.

Шу ўринда фаолиятимизда учраб турган айрим масалаларга эътибор қаратиб, ечими бўйича таклифларимни билдирмоқчиман. Ҳудудимиз шаҳар марказида жойлашгани учун ижтимоий объектлар кўп.  Масалан, 4 та ўрта махсус таълим муассасаси жойлашган. Ҳар бирида 300 нафардан талаба бор. Биласиз, бу ерда таълим олувчилар ўтиш даври ёшида бўлгани учун жиноят содир этиш эҳтимоли юқори. Мактабларда айни шу йўналишда ишлайдиган инспектор-писохолог штати жорий этилган. Аммо ўрта махсус мактабларда бундай ходим йўқ. Шу боис имкониятимиз чекланган. Агар ўрта махсус мактабларда ҳам инспектор-психолог иш бошласа, ёшлар ўртасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни қисқартиришга эришар эдик.

Яна бир масала — қонунчиликка кўра, жиноят қаерда содир этилган бўлса, иш шу манзилда кўриб чиқилади. Масалан, олтиариқлик фуқаро бизнинг ҳудудда пулини ўғирлатиб қўйса, гумондор қаерлик бўлишидан қатъи назар, ишни кўриб чиқиш профилактика инспекторига юкланади.

Эътирозли жиҳати, шу қилмиш жиноят экани тасдиқланса, бизнинг маҳалла ҳисобига ёзилади. Ваҳоланки, у фуқаро билан профилактик ишлар олиб бора олмаймиз. Натижада жиноятлар сони ошиб кетяпти. Масалан, маҳалламизда 2 нафар жиноят содир этган фуқаро яшайди, холос. Рўйхатдагиларнинг кўпи бошқа ҳудудда истиқомат қилади. Таклифим, жиноятларни ҳисобга қўйиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартириш киритиш лозим.

Марказдаги аксарият маҳаллаларда давлат назорат органи ходимлари турли тадбирлар ўтказади. Масалан, “Дарё транс” жамияти мутахассислари аҳоли ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг тегишли лицензияга эгалигини текширади. Ёки фуқаролар солиқ, миллий гвардия ходимларининг шу каби вазиятда қонуний талабига бўйсинмайди. Бу вазиятда ҳам профилактика инспекторига мурожаат қилиш белгиланган. Ходимлар билдирги ёзиб, кетади. Ҳужжатларни тўплаш, дастлабки суриштирув олиб бориш, судга чиқариш яна бизнинг зиммамизга тушади. Таклифим, шундай низоли ҳолатларда ташкилот вакилларининг ўзи ҳужжатларни расмийлаштирса, тўғри бўлар эди.

Озодбек ОТАЖОНОВ,

Урганч шаҳридаги

“Истиқлол” маҳалласи профилактика инспектори.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Камбағалларга кешбек — бу самара берадими?

Кешбек ўрнига юқорида номлари кўрсатилган маҳсулотлар учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга маълум миқдорда компенсация тўланиши ҳам осон, ҳам самарали бўлади