Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Нигоҳ
-+=

“Дардини “ўзимники” деб билиб, ҳар лаҳза ҳамнафас яшай олсак бас…”

ОҚИЛАЛИК — ОИЛА БЕЗАГИ

 

Ҳар куни тоғ боши оқармай уйғонишга одатланганман. Ишни уйларимни саранжом- саришта қилишдан бошлайман. Ҳатто, кечки овқат учун ҳам тайёргарлик бошлаб қўяман. Сабаби, идорада иш жуда кўп. Айниқса, икки ой давом этган хатлов жараёнларида жонбозлик кўрсатишга тўғри келди.

Ўрганишлар натижасига назар ташлайдиган бўлсак, ҳудудимиздаги 133 нафар хотин-қизни “Аёллар дафтари”га киритдик. Уларнинг 26 нафари ишсиз ҳисобланиб, барчаси меҳнат қилиш иштиёқи борлигини билдирди. Жорий йилда кредит ва ссуда ажратиш орқали опа-сингилларимиз бандлигини таъминлашни мақсад қилганмиз. Қолаверса, ҳудудимиздаги учта тикувчилик цехи билан айни шу йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Халқ ишонч билдирган “еттилик” вакили бу масъулиятни ич-ичидан ҳис қилиши зарур. Уларнинг дардини ўзимизникидек қабул қилсаккина, муаммоларни бартараф этиш осон кечади. Бунинг учун ҳар лаҳза, ҳар он аҳоли билан ҳамнафас яшашга мажбурмиз. Шу ёндашув асосида ишлаб, фуқаролар ҳаётини ўзгартириш, уларнинг фаровон турмушини таъминлаш мумкин.

Маъмура Мамажонова тадбиркорлик сари илдам одимлаётган аёлларимиздан. У ўтган йили субсидия асосида тақдим этилган тикувчилик машинаси орқали янги фаолиятни йўлга қўйди. Ҳозирги кунда чеварчилик ортидан мўмайгина даромад топишни уддасидан чиқяпти. Ҳунарманд тикаётган аёллар либослари ва бежирим пардалар мижозларнинг ҳайратига сазовор бўлиб келяпти.

Маъмура опанинг икки нафар қизи ҳам мазкур ҳунар билан шуғулланиб, онасига ҳар жиҳатдан кўмаклашяпти. Кенжаси Муслима Абдураҳмонова тикувчиликдан ташқари, спортнинг каратэ тури бўйича катта натижаларни қўлга киритиб келяпти.

Шундай ютуқларга эришаётган, ўз устида тинимсиз ишлаётган хотин-қизларни кўрганда, ҳавасингиз келади. Лекин, афсуски, орамизда биздан ёрдам кутаётган, қийналиб кун кечираётган аёллар ҳам бор. Идорамизда мурожаат қилиб келаётганларнинг кўпчилиги тиббиёт йўналишида кўмакка муҳтож. Айримлари жарроҳлик амалиёти учун, баъзилари дори-дармон олиш бўйича ёрдам сўраб келади. Шундай вазиятларда фуқароларни ижтимоий ходимга йўналтириб, керакли хизматлар билан қамраб олишини таъминлаймиз

Гулноза Йўлдошева

Андижон шаҳридаги

“Янги бўстон” ва “Ёйилма”

Маҳаллалари хотин-қизлар фаоли.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Эзгулик ва инсонпарлик бўёқларда янада сержило

ҲАМКОРЛИК   Жамиятни юксалтириш, халқнинг яшашга иштиёқини янада ошириш, олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик катта аҳамиятга касб этади. Айниқса, маҳалла тизимида барча йўналишларни баробар ривожлантириш кутилган натижани бериши…