Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Нигоҳ
-+=

Инсонийлик ришталари меҳр билан мустаҳкам

ИЖТИМОИЙ ҲУҚУҚ — ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ ТАМОЙИЛИ

 

Тажриба алмашиш доим ўз натижасини кўрсатади. Айниқса, энди ривожланаётган, юқори натижалар сари одимлаётган соҳаларда бу тенгсиз аҳамият касб этиши шубҳасиз. Шу маънода ижтимоий ҳимоя тизими хорижий давлатларнинг ўзига хос иш услубини ўрганишни доимий анъана тусига айлантирган.     

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг бир гуруҳ ходимлари Хитойнинг Ченгду шаҳрида бўлиб, яратилган қулайлик ва имкониятларни ўрганиб қайтишди. У ерда ногиронлиги бўлган кишилар учун кўплаб шароитлар бисёр. Шаҳар метросининг барча бекатлари лифтлар, махсус пандуслар ва кўзи ожизлар учун тактил йўлакчалар билан жиҳозланган. Автобусларнинг катта қисми аравада чиқиш учун махсус ускунага эга. Ҳатто, йирик сайёҳлик масканлари ҳам имконияти чекланган инсонларнинг ҳаракатланишига тўлиқ мослаштирилган. Шунингдек, шаҳарда кўзи ожизлар учун “ақлли” светофор ва овозли навигация тизимлари кенг жорий этилган. “Интерактив харита”лар эса энг қулай маршрутни кўрсатиб беради.

Ченгду ва Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя тизимини солиштириш жуда қизиқарли, чунки ҳар икки ҳудуд ҳам сўнгги йилларда “рақамли ижтимоий давлат” моделига ўтишга интилмоқда. Ўзбекистондаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва “Инсон” марказлари, Хитойдаги “Дибао” ва мониторинг тизимига жуда ўхшаш. Иккала ҳолатда ҳам ёрдамга муҳтожлар алгоритмлар орқали аниқланади.

У ерда “Жамоат хизмат кўрсатиш марказлари” деярли биздаги маҳалла ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли тизими каби ишлайди. Улар муҳтожлар хонадонига бориб, холидан хабар олади. Ҳар икки маданиятда ҳам кексаларни ҳурмат қилиш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш давлат даражасидаги устувор вазифа ҳисобланади.

Асосий фарқлар, асосан, технологик интеграция, молиялаштириш тизимлари ва инфратузилма қамрови билан боғлиқ. Ченгдуда пул нақд шаклда берилмайди, балки рақамли ҳамён орқали фақат ижтимоий хизматлар учун ишлатиладиган мақсадли маблағ сифатида тақдим этилади. Бизда эса ижтимоий ёрдам нақд пул шаклидаги нафақалар (болалар нафақаси, моддий ёрдам) кўринишида амалга оширилади. Ҳозирда ижтимоий карталар орқали тизим рақамлаштирилаяпти.

Ченгдуда сунъий интеллект оиланинг харажатлари, коммунал тўловлари ва даромадларини вақт кесимида кузатиб, улар камбағаллик чегарасига етмасиданоқ “қизил чироқ”ни ишга туширади. Ўзбекистонда ҳам аста-секин шу тизимга ўтиляпти, бироқ бизда кўпроқ ижтимоий ходимнинг хонадонга бевосита ташрифи ва субъектив баҳолаш хизмати ҳали ҳам юқори ўринда туради.

Гарчи Ченгду ижтимоий ҳимоя йўналишида технологик жиҳатдан илгарилаб кетган бўлса-да, Ўзбекистон модели бу борада ўзига хос инсоний омилларга кўра ажралиб туради. Айтайлик, маҳалла институти – дунёда ўхшаши йўқ тизим. Бу масканда етти ёшдан етмиш ёшгача барча бир-бирини танийди. Меҳр-оқибат тамойили сифатида бизнинг тизимда нафақат моддий, балки маънавий-руҳий қўллаб-қувватлаш қўни-қўшничилик, қариндошчилик ҳам ижтимоий ҳимоянинг бир қисми сифатида ишлайди. Бир сўз билан айтганда, инсонларга бир-бирига қалбан яқин бўлса, қолган марраларни эгаллаш муаммо туғдирмайди.

Мафтуна БОМУРОДОВА,

Ромитан туманидаги “Инсон” ижтимоий

 хизматлар маркази супервайзери.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Қариндошлар никоҳининг тиббий, ижтимоий ва иқтисодий асоратлари

Аёл борки, оналик мақомига эришишни истайди. Фарзандини бағрига босиб, унинг меҳрини ҳис этиш унинг учун энг олий саодат. Лекин тақдирнинг турфа синовлари сабаб тўққиз ой вужудида асраб-авайлаб кўтариб юрган гўдагини…