Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Нигоҳ
-+=

Саришталик одобини қиз уйдан ўрганади

НУҚТАИ НАЗАР

 

“Сариштали уй — фариштали уй”, деган нақлни бувимдан жуда кўп эшитганман. У ҳар сафар шу гапларни такрорлаётганида, қўли қайсидир юмуш билан банд бўларди. Сахардан то шомгача тиним билмайдиган бувим уйдаги ҳар нарсанинг ўз ўрнида бўлишини истарди.

Бир қарасам, ойна артган, яна бир қарасам, идишларни қирчишлаб юварди. Улғайганим сайин улар менга ҳам тозалик борасида қатъий талаблар қўя бошлади. Аввалига буюрилаётган ишлар бироз малол келгандек туюлган бўлса, кейинчалик одат тусига айланди. Мен ҳам юрган йўлимда супур-сидир, йиғ-тер билан банд бўлиб қолдим.

Вояга етиб, турмушга чиққанимда, олган бу ўгитларим катта дастак бўлди. Ўқиш ва ишимдан ортиб, хонадон озодалигини сақлашга алоҳида эътибор берардим. Вақт ўтиб, нақадар тўғри ёндашув қилганимни англаб етдим.

Аслида ўзбек аёллари ўзининг саранжом-сариштали билан ҳурматга сазовор. Айниқса, қишлоқда истиқомат қиладиган опа-сингилларимиз доимий ҳаракатда бўлганидан кунининг қандай ўтиб кетганини билмай қолишади. Бундай меҳнатсевар ва фидойи инсонлар чиндан ҳурматга лойиқ.

Лекин гуруч курмаксиз бўлмаганидек, орамизда пала-партиш яшашни одат тусига айлантирган, уй-жойининг покизалигини охирги даражага тушириб қўйганлар ҳам бор. Бир қарашда бу масала унчалик аҳамият касб этмайдигандек туюлиши мумкин. Лекин оиладаги эр-хотиннинг ўзаро ҳурмати, хонадон баракаси, фарзандлар тарбияси каби жиҳатлар бевосита тартиб-интизомга боғлиқ. Агар аёл келин бўлиб борган уйига меҳр қўйса, унинг фаровонлиги учун ҳаркатни айнан озодаликдан бошлайди.

Баъзан фаолиятимиз доирасида хонадонларга ташриф буюришимизга тўғри келади. Остона ҳатлаб, кириб борадиган уйимизнинг ҳолатидан шу ерда истиқомат қилаётган кишиларнинг феъл-атвори ва қарашларини осон англаб олса бўлади. Озодалик, покизалик — масъулият ва жавобгарликни ҳис қилишни англатса, қаровсиз қолган уйдан эътиборсизлик, муносабатлардаги номутаносибликни кўриш мумкин.

Хонадонларда ўрнатилган тартиб-интизом секин-аста маҳалла ва жамият ҳаёти билан уйғунлик касб этади. Бугун ҳовлисига бир туп райхон ўтқазган аёл эртага кўчасига гуллар экади. Унинг ёндашуви қўшниларни ҳам илҳомлантириши аниқ. Кўриб турганингиздек, биргина саришталик ортидан юрт обод масканга айланади. Шундай экан, ўғил-қизларимиз тарбиясида айнан покизаликка риоя қилиш фазилатини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Зеро, меҳнат — тарбиянинг муҳим бўғини.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

“Mahalla” мухбири.     

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“16 миллиард сўмлик лойиҳа устида ишлаяпмиз”

    Поп туманидаги “Нуробод” маҳалласида яшовчи, “Ёшлар дафтари”дан — Президент билан учрашувгача бўлган масофани босиб ўтган “VIRTUAL GROUP” корхонаси асосчиси Исломжон ДАВЛАТОВ: — Вақтдан унумли фойдаланиб, илмий ва маънавий…