Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчиси лавозими ташкил этилиб, бу вазифага салоҳиятли кадрлар тайинлангани охир-оқибат оддий одамлар ҳаётида яхши ўзгаришларга туртки бермоқда. Аммо ҳоким ёрдамчилари ва раислар билан суҳбатлашганимизда ютуқлар билан бирга жараённи секинлатаётган, ислоҳотларни ортга сураётган айрим муаммолар борлигига эътибор қаратишди. Масалан, имтиёзли кредит эгаларига етиб бормаяпти. Бандлик, ёшлар ва аёллар жамғармалари орқали берилаётган оилавий кредит ҳисобидан меҳнат қуроллари ва тадбиркорлик учун зарур маҳсулотларни харид қилиш тизими ўзгаришларга муҳтож. Ҳозирги тартибга кўра, маблағлар аҳолига тўғридан-тўғри берилмасдан, Маҳаллабай ва Ёшлар агентликлари ҳамда Марказий банкнинг “маркет плейслари” орқали “тендерларда ғолиб бўлган таъминотчилар”га ўтказиб берилади. Яъни, аҳолида танлов йўқ, агентлик ёки банкнинг электрон платформаларидаги сотувчилар нимани қанча нархда таклиф қилса, аҳоли шуни олишга мажбур бўлмоқда. Бу етмагандай, таклиф қилинаётган маҳсулот ва хизматлар бозордан 20-25 фоиз қиммат. Масалан, кредит олган талабгор иссиқхона қуриш истагида бўлса, бозорда бу учун 4 миллион сўм етарли бўлади. “Маркет плейс”да бўлса, 6-7 миллион сўмга кўтарилиб кетади. Биз бу билан тадбиркорни қўллаб-қувватлаяпмизми ёки инқирозга еткалаяпмиз? Нега талабгор айнан шу платформа орқали маҳсулот сотиб олишга мажбур? Нега бозордан ўзи танлаган, маъқул келган нархда харид қилолмайди? Агар тизимда шу каби платформага эҳтиёж бор бўлса ва бусиз тадбиркорлик ривожланмаса, унда соҳада рақобат муҳити яратиш керакдир балки. Мисол учун “маркет плейс” каби яна бир нечта платформа хизматини ташкил этса бўлмайдими? Мақола тайёрлаш жараёнида бир қатор мутахассислар билан фикрлашганимда платформада бозор нисбатан нарх баланд бўлиши табиийлигини таъкидлашди. Чунки ўз-ўзидан 12 фоиз солиқ тўлови маҳсулот таннархига қўшилади. Агар шундай бўлса, нега нарх 12 эмас, 25 фоизга ошиб кетган.
Бу масала 2023 йил 2 августда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш бўйича видеоселектор йиғилишида ҳам қайд этилиб, Бош прокуратура, Ҳисоб палатасига имтиёзли маблағлар ҳисобидан аҳолига маҳсулот ва хизматлар тақдим қилаётган “маркет плейслар” фаолияти шаффофлигини текшириш топширилганди.
Хўш, ўтган вақт мобайнида муаммога ечим топилдими? Президент таклифи бўйича ижобий ўзгариш бўлдими? Бу ҳақда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигидан изоҳ сўрадик. Агентлик мутахассисларининг маълум қилишича, ўрганишлар олиб борилган, жараён ҳозир ҳам давом этмоқда. Платформани шафоф ишлаши таъминланган. Аммо нархни арзонлаштириш бўйича ҳозирча натижага эришилмаган.
Хайрулло АБДУРАҲМОНОВ,
“Mah